А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Таҳлилнинг мақсадига қараб, матрица моделлари турли


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

Таҳлилнинг мақсадига қараб, матрица моделлари турли 
даражаларда ишлатилиши мумкин: 
• давлат даражасида (мамлакат иқтисодиёти даражасини 
баҳолаш учун); 
• корхона даражасида: 
- самарадорликни баҳолаш ёки корхонанинг бирор бир 
йўналишни таҳлил қилишда; 
-стратегик таҳлил ва режалаштиришда. 
 


135 
Матрица моделлари тақдим этилиш турига қараб 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
• жадвал шаклида; 
• график шаклда. 
Матрицали моделни ташкил этувчи кўрсаткичларнинг 
ўлчов бирликларига қараб, улар қуйидагича ифодаланиши 
мумкин: 
• натурада, 
• пул (қиймат) кўринишида, 
• натуро-қийматда, 
• меҳнатда ҳисобланилади. 
Матрицали 
моделларнинг 
энг 
ёрқин(типик)мисоли 
тармоқлараро 
баланс 
иқтисодий-математик 
моделидир 
(В.В.Леонтев модели). 1973 йилда айнан шу усулни ишлаб чиқиш ва 
муҳим иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда қўллагани учун 
В.В.Леонтевга иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти берилди. Ғарб 
адабиётида бу синф моделлари кўпинча харажат-чиқиш усули деб 
юритилади. 
Тармоқлараро баланс -бу мамлакат иқтисодиёти тўғрисида 
статистик маълумотларни тақдим этиш усули. У алоҳида корхоналар 
фаолияти натижаларини жамлаш асосига қурилган. Тармоқлараро 
баланс мувозанатли режалар ишлаб чиқариш асосида иқтисодиётни 
ривожлантиришга мўлжалланган бўлиб, ҳам ҳисоботли, ҳам режали 
бўлиши мумкин. 
Иқтисодий объектнинг график тақдим этилган матрица модели 
тўртбурчаклар жадвал шаклига эга (11.1-жадвал), 4 чоракка 
(квадрантларга) бўлинган. 
11.1-жадвал 
Матрица моделининг принципли схемаси 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling