Ўзбекистон республикаси xaлқ таълими вазирлиги
Download 112.68 Kb.
|
11-МАКТАБ (2)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ XAЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИҚарши шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлимига қарашли 11-умумий ўрта таълим мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси Шоҳсанам Одаеванинг Ўзбек тили фани бўйича “Компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг лойиҳаларини тажриба-синовдан ўтказиш” юзасидан МАЪРУЗАСИ Qarshi-2014 yil Ўзбек тили фани бўйича “Компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг лойиҳаларини тажриба-синовдан ўтказиш” юзасидан МАЪРУЗА Мен, Одаева Шохсанам Қарши шахар 11-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчисиман. Мактабда 2013-2015 ўқув йиллари давомида ўзбек тили фани бўйича 2-9 синфларда “Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг лойиҳаларини тажриба-синовдан ўтказиш” ишларини амалга ошириб келмоқдаман. Тажриба-синов майдончасининг ташкил этилиши ва фаолият курсатиши учун мактаб рахбарияти томонидан барча зарурий шарт-шароитлар яратилган. Тажриба-синов жараёнида Руспублика таълим маркази томонидан такдим этилган тақвим-мавзу режа, дарс ишланмалари, назорат ишлари ва қўшимча методик материаллардан фойдаланиб келмокдаман. Тажриба-синов ишларининг боришида бириктирилган илмий рахбарлар, вилоят халқ таълими бошқармаси она тили ва адабиёти фани методисти Ҳ.Сатторова, ХТМФМТТЭ бўлими методисти Ҳ.Амирқулова, ВПККТМОИ ўқитувчиси Г. Каримовалар тажриба-синов жараёнини илмий-методик жиҳатдан кузатиб, фанга оид методик тавсия ва кўлланмалар билан амалий ёрдам кўрсатиб келмокдалар. Тажриба-синов ишларининг сифати, аввало, дарс жараёнларига пухта тайёргарликни, махорат ва ижодкорликни талаб этади. Шу боис, хар бир дарсда мавзуларга оид таркатмали ва дидактик материаллар, слайдлар, грамматик жадваллар, ўзбек адабиётининг ихчам намуналарига доир қушимча манбалар, АКТ ва интернет хизматлари хамда ўқитишнинг замонавий усуллари ва воситаларидан унумли фойдаланаман. Компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари ва амалдаги ДТС бўйича ўрганилган хар бир мавзулар бўйича ўқувчиларда шакллантирилиши лозим бўлган компетенциялар ва уларни амалга ошириш усуллари юзасидан маълумотлар,таклиф ва мулохазаларни кундалик кузатув дафтарларида қайд этиб келмоқдаман. Тажриба-синов ва назорат синфларда ўрганилилган мавзулар дарс жараёнлари ва назорат ишларида ўз самарасини бермоқда.Тахлилий хулосаларига кўра “Компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари” асосида тажриба-синов синфларда динамика юқори эканлиги кузатилмоқда. Жумладан, фан бўйича таълимнинг А1 даражасида I чоракдан III чоракка кадар мавзуларни ўзлаштириш бўйича ўсиш сўръати қўйидаги кўрсаткични ташкил этди: 2-синфларда Тажриба синов синфда 76% дан 85% назорат синфда 76%дан 82% 3-синфларда Тажриба синов синфда 78% дан 84.5% назорат синфда 78%дан 83% 4-синфларда Тажриба синов синфда 77% дан 86% назорат синфда 78%дан 84% Фан бўйича таълимнинг А2 даражасида ўсиш сўръати куйидача: 5-синфларда Тажриба синов синфда 76% дан 85% назорат синфда 77%дан 83.5% 6-синфларда Тажриба синов синфда 79% дан 86% назорат синфда 78%дан 83% 7-синфларда Тажриба синов синфда 77% дан 86% назорат синфда 77%дан 84% 8-синфларда Тажриба синов синфда 80% дан 87% назорат синфда 80%дан 85% 9-синфларда Тажриба синов синфда 78% дан 84% назорат синфда 77%дан 83% Кўринадики, компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг лойиҳалари бўйича тажриба-синов синфларда ўрганилилган мавзулар юзасидан билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг шаклланганлик даражаси юқори. Янги тахриридаги ДТСнинг афзаллик томонлари шундаки, лойиха дастури ўқувчиларнинг ёши ва психфизиологик ривожланишига мос келувчи, қизиқарли хамда долзарб мавзулардан иборат. Мавзуларда узвийлик ва изчиллик таъминланган. Маълумки, ўзбек тили таълимининг энг муҳим вазифаси ўқувчиларнинг, нутқини ўстириш, кундалик ижтимоий мавзуларда cўз бойлигини ошириш, ўз фикрини эркин ифода эта олиш, мулоқотга кириша олиш ва саводли ёзиш малакасини оширишдан иборат.Демак, нуткий ва лингвистик компетенцияларни шаклланиши кўп жиҳатдан ўқув дастурини ўзлаштирищда меъёрни таъминланишида ва дарслик материалларига боглик. Шу асосда Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари асосида фан бўйича кўзда тутилган хусусий ва таянч компетенцияларнинг шаклланишида юзага келган қийинчиликлар, уларни бартар аф этиш йўллари юзасидан бажарилган ишлар, таклиф ва мулохазаларни чорак хисоботларида кайд этиб келмокдаман. Жумладан, 2-синфда III чоракдан мавзулар ўрганилади (I, II чоракларда харфлар). Дастлабки грамматик тушунчалар фонетика булими, яъни “Унли ва ундош харфлар”, “Ургу” каби мавзулар юзасидн берилишини ўринли деб хисоблайман. Дарс жараёнларида ва назорат ишларида аксарият хатолар харф бирикмалари ва тутуқ белгисини бир сатрдан иккинчи сатрга бугинлаб кўчиришида юзага келаётганлиги боис мазкур чоракда “Бўгин кўчириш” юзасидан тушунчалар берилиши, мавзуларга оид кичик матнлар, расмлар, таълимий уйинлар асосида машқ ва топшириқлар, шеър ва мақоллар киритилишини таклиф этаман. Шунингдек, истикболдаги дарсликда “Такрорлаш“ мавзуси киритилишини таклиф этаман. (Амалдаги дарсликда бу мавзуга эътибор қаратилмаган.) Фан бўйича таълимнинг А2 даражаси, яъни 5-9 синфларда хам мавзуларнинг ўрганилишида нуткий ва лингвистик компетенцияларни шакллантиришда юзага келган муаммолар, кўшимча манбалардан фойдаланилиб бартараф этилди ва самарали ўзлаштирилди. 5-9 синфларда мавзуларни ўрганилишида мураккаб сўзларнинг таржимасига эътибор каратилиши (“Амир Темур” мавзусида хонақоҳ, ҳужра, авлиё, салла, камзул фозил бўлмоқ ва х.к.), ўзбек халкининг миллий кадриятлари, урф-одатлари, бой маънавий меросини ифодаловчи ва ўқувчиларда ватанпарварлик хиссини таркиб топтиришга оид манбалар, грамматик мавзулар юзасидан тушунчалар, грамматик жадваллар, мурожат шаклларидан намуналар учун махсус рукнлар, ўзбек тилида расмий хужжатларни юритишга оид маълумотлар киритилишини таклиф этаман. Мустақил Республикамиз шароитида, энг аввало, таълим-тарбия мазмунини миллийлаштириш, яъни халкимизнинг бой ўмиши, маданияти, илм-у фани, тили ўз моҳияти билан жуда юксак ахлоқий мазмунга эга бўлган миллий урф-одатлари асосида жамиятимиз келажаги бўлган ёш авлодни ўқитиш бахтига муяссар бўлмоқдамиз. Бу шарафли вазифа ва ишонч биз ўқитувчиларнинг қалбимизда юксак ғурур ва ифтихор ҳисларини шакллантиради. Download 112.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling