Фарғона давлат университети ўқув ва ўқув жараёни бўйича эксперт хулосаси


Download 17.61 Kb.
Sana31.08.2023
Hajmi17.61 Kb.
#1671778
Bog'liq
Эксперт хулосаси


Фарғона давлат университети ўқув ва ўқув жараёни бўйича эксперт
ХУЛОСАСИ

Университетнинг 60 та бакалавр таълим йўналиши ва 34 та магистратура мутаассислиги мавжуд бўлиб мазкур таълим йўналиши ҳамда мутахассисликлари давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари билан таъминланган.


Таълим йўналишлари ва мутахасисликлари бўйича ўқитиладиган фанларнинг ўқув дастурлари мавжуд ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Фарғона давлат университетининг ўқув жараёни жадвали унверситет ректори томонидан тасдиқланган график асосида фаолият олиб борилмоқда, унда ўқув жараёнига оид барча ўқув, якуний давлат аттестацияси, малакавий амалиёти, магистрлик диссертациясини тайёрлаш, танишув хафталиги, якуний назорат ва таътиллар аниқ акс этган. Ўқув жараёни жадвали ўқув режага мос келади ва ўз навбатида ўқув жараёнига тадбиқ этилган.
2022-2023 ўқув йилида 3-4-босқич талабаларига ўқитилаётган айрим фанларидан фан ресурслари Hemis ахборот тизимига юклатилмаган. Текширув давомида бартараф этилди.
Фарғона давлат университети “Сиртқи” бўлимида 2 та кафедра мавжуд бўлиб, “Аниқ ва табиий фанлар” кафедрасида асосий штат бирлигида жами 26 нафар профессор-ўқитувчи, ички ўриндош штат бирлигида 9 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Илмий салоҳият 30 % ни ташкил этади. “Ижтимоий фанлар” кафедрасида асосий штат бирлигида жами 29 нафар профессор-ўқитувчи, ички ўриндош штат бирлигида 7 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Илмий салоҳият 32 % ни ташкил этади. Фарғона давлат университети “Сиртқи” бўлимининг профессор-ўқитувчилар таянч маълумотлари ва мутахассисликлари бўйича улар дарс берадиган фанларга тўла (100%) мос келади.
Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотлари бўйича камчиликлар аниқланмади.
2022 йил Фарғона давлат университетида жами 197 нафар профессор-ўқитувчилар малака оширишга юбориш режалаштирилган, режадан ташқари 34 нафар профессор-ўқитувчилар малака оширишга юборилган. Малака оширишга бориб жами 158 нафар профессор-ўқитувчилар малака аттесталарига эга бўлган. 6 нафар профессор-ўқитувчилар МОда қатнашмаган, 12 нафар профессор-ўқитувчилар такрорий курсларга юборилган, 73 нафар профессор-ўқитувчилар эса ЎзДЖТУ малака ошириш маркази ишламаганлиги учун МО курсларида қатнаша олмаган.
СИРТҚИ БЎЛИМИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ КУРС ИШИ ВА КУРС ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШ ҲОЛАТИ
2022-2023 ўқув йили учун таълим йўналишларининг тасдиқланган ўқув режалари асосан курс ишлари режалаштирилган, шунингдек, таълим йўналишлари учун курс иши мавзулари шакллантирилган ва талабаларга топшириқлар берилган. Кафедрада ишлаб чиқилган графикка асосан сиртқи таълим талабалари йил давомида курс ишларини топширишлари белгилаб қўйилган (Сиртқи бўлим бошлиғи А.Абдумаликов томонидан тасдиқланган).
Баъзи курс иши раҳбарлари томонидан курс иши титул вароғига баҳо ва имзо қўйилмаган. Текширув жараёнида бу камчиликлар бартараф этилди.
Докторантура ва уларга раҳбарлик
2023 йил Олий таълимдан кейинги таълим бўйича университет ректорининг “Докторантура ва таянч докторантура институтига қабули тўғрисида” 17.01.2023 йил.куни №14 – сонли буйруғи чиқарилган. 35 та ихтисослик бўйича 98 та таянч докторантлар қабул қилинган. 14 та ихтисослик бўйича 18 та мақсадли таянч докторантлар қабул қилинган. 5 ихтисослик бўйича 6 нафар докторантлар (DSc) қабул қилинган. 6 та ихтисослик бўйича 6 нафар стажёт – тадқиқотчи қабул қилинган. Шу буйруқга асосан таянч докторантлар, стажер-тадқиоқтчилар, докторантларга илмий раҳбарлар ва илмий маслаҳатчилар бириктирилган, уларга соатбай тарзда ҳақ тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Фарғона давлат университети кенгашининг 6 баённомаси билан намунали фаолияти учун фан доктори, профессорларга 6 нафар, фан номзоди, доцентга 3 нафардан таянч докторант бириктирилишига рухсат берилган.
Хизмат сафари бўйича
2021 календар йилида Фарғона давлат университетининг 23 нафар профессор-ўқитувчилари университет ректорининг махсус буйруғига асосан узоқ муддатли хизмат сафарига жўнатилган. Кафедранинг баёномаларида хизмат сафари даврида ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари бошқа ўқитувчиларга тақсимлаб берилган, кафедра баённомаси билан тасдиқлаб қўйилган.


Эксперт Ғ.И.Маматисаев
Download 17.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling