136
I чорак - барча ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича
моддий
харажатларнинг тақсимланишини кўрсатадиган оралиқ маҳсулотлар.
II чорак - бу ишлаб чиқаришдан чиққан ва сотувга чиқарилган
якуний маҳсулот. Кенгайтирилган шаклда у шахсий истеъмол учун,
жамият эҳтиёжлари учун, шунингдек ресурсларни тўлдириш ва
экспорт қилиш учун мўлжалланган маҳсулот
сифатида ифодаланиши
мумкин.
III чорак - миллий даромад, таркиби бўйича иш ҳақи ва моддий
ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларининг
соф даромадлари
йиғиндиси сифатида тавсифлайди. Ушбу квадрантдаги маълумотлар
чуқур иқтисодий таҳлил қилиш учун зарурдир.
IVчорак—миллий даромаднинг якуний тақсимланиши ва
ишлатилиши. У якуний маҳсулот
устунлари ва миллий даромад
чизиқлари(линиялари) чорраҳасида жойлашган.
Умуман олганда, модел моддий ишлаб чиқариш тармоқлари
балансларини, ялпи ижтимоий маҳсулот балансини, миллий даромад
балансларини,
молиявий балансни, аҳолининг
даромад ва
харажатлар балансини акс эттиради.
Баланс миллий даромаднинг
натурал, моддий, ва қиймат таркибининг бирлигини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: