А пул бозори


Download 31.83 Kb.
Sana14.03.2023
Hajmi31.83 Kb.
#1267491
Bog'liq
1 амалий мбмт (2)


Тест

1. ………………….. – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим.


А) пул бозори
Б)молия бозори
С)кредит бозори
Д)ҚҚБ бозори
2. Молия бозори таркибига қуйидагиладан қайсилари киради:
А) молия бозори;кредит бозори; пул бозори;
Б) пул бозори;валюта бозори;молия бозори;
С) инвестиция бозори; кредит бозори;
Д) валюта бозори;ссуда капитали;пул бозори;
3. ................................. – банк томонидан маълум муддатга бериладиган қарз пуллар борасидаги муносабатлар ифодалайди.
А) Суғурта бозори
Б) Ссуда капитали бозори
С) Молия бозори
Д) Инвестиция бозори
4. Молия бозорининг қўшимча вазифаларига қуйидагилардан қайси бири киради?
А) Инвестиция бозорининг иқтисодий манфаатлари
Б) Молия бозорни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яратиш;
С) Жаҳон молия тизимига интеграциялаштириш;
Д) Жаҳон кредит тизими интеграциялашуви;
5. Молия бозорининг савдо тизимларини молиявий инструментлар тури бўйича қайсиларга ажратиш мумкин?
А) қимматли қоғозлар савдоси тизимлари; кредитлар савдоси тизимлари;
Б) Жаҳон молия тизимига интеграциялаштириш;
С) Молия бозорни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яратиш;
Д) савдоси тизимлари; кредитлар тизимлари;
6. Пул воситалари савдоси қайси ташкмлот томонидан амалга оширилади?
А) банк
Б) молия
С) солиқ
Д) ғазна
7.Валюталар савдоси тизими мисолида қайси халқаро электрон тизимини ва валюта алмаштириш шаҳобчалари мажмуасини келтириш мумкин?
А) ASE
Б) MODEL
С) FOREX
Д) FOR
8. .................................................................... - қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинади.
А) Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори
Б) Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори
С) Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори
Д) Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори
9. Евробозор – бу
А) бу депозитлардаги валюта бўлиб, у эмитент-мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган банкда жойлаштирилади.
Б) халқаро молия бозорининг сегменти бўлиб, у эмитент-мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган банкда жойлаштирилади.
С) Савдо операциялари савдо тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Д) халқаро молия бозорининг сегменти бўлиб, ундаги операциялар евровалюталарда амалга оширилади.
10. Евровалюта – бу
А) депозитлардаги валюта бўлиб, у эмитент-мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган банкда жойлаштирилади.
Б) халқаро молия бозорининг сегменти бўлиб, у эмитент-мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган банкда жойлаштирилади.
С) Савдо операциялари савдо тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Д) халқаро молия бозорининг сегменти бўлиб, ундаги операциялар евровалюталарда амалга оширилади.
11. Қимматли қоғозлар бозоридаги воситачилар;

  1. брокер;

  2. дилер;

  3. маклер;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

12. Қимматли қоғозлар бозорида молиявий воситачилар;

  1. инвестиция компанияси;

  2. инвестиция маслаҳатчиси;

  3. инвестиция фонди;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

13. Инвестиция маслаҳатчиси – бу;

  1. кўпчилик капитал эгаларининг жамоа сармояларини бошқарувчи юридик шахс;

  2. қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги маслаҳатлар берувчи юридик ёки жисмоний шахс;

  3. қимматли қоғозлар бозорида мижозлар ҳисобидан эмас, факат ўзининг шахсий ҳисобидан иш юритувчи юридик шахс;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

14. Инвестиция компанияси – бу;

  1. кўпчилик капитал эгаларининг жамоа сармояларини бошқарувчи юридик шахс;

  2. қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги маслаҳатлар берувчи юридик ёки жисмоний шахс;

  3. қимматли қоғозлар бозорида мижозлар хисобидан эмас, факат ўзининг шахсий ҳисобидан иш юритувчи юридик шахс;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

15. Инвестиция фонди – бу;

  1. кўпчилик капитал эгаларининг жамоа сармояларини бошқарувчи юридик шахс;

  2. қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги маслаҳатлар берувчи юридик ёки жисмоний шахс;

  3. қимматли қоғозлар бозорида мижозлар ҳисобидан эмас, факат ўзининг шахсий ҳисобидан иш юритувчи юридик шахс;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

16. Молия брокери – бу;

  1. кўпчилик капитал эгаларининг жамоа сармояларини бошкарувчи юридик шахс;

  2. қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги маслаҳатлар берувчи юридик ёки жисмоний шахс;

  3. қимматли қоғозлар бозорида мижозлар ҳисобидан эмас, факат ўзининг шахсий ҳисобидан иш юритувчи юридик шахс;

  4. комиссия шартномаси асосида мижозларнинг топшириғи билан қимматли қоғозларни олди-сотди ишларини бажарувчи юридик шахс.

17. Инвестиция инситутининг вазифалари;

  1. воситачилик фаолияти билан шуғулланади;

  2. қимматли қоғозларни чиқаришни ташкил қилади;

  3. қимматли қоғозларни ва уларни муомаласи бўйича маслаҳатлар беради;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

18. Инвестиция маслаҳатчиларининг вазифалари;

  1. қимматли қоғозлар бозорини тахлил килади;

  2. хуқуқий маслаҳатлар беради;

  3. ахборот хизматини кўрсатади;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

19. Қимматли қоғозлар бозорининг асосий товарлари;

  1. акциялар;

  2. облигациялар;

  3. векселлар;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

20. Оддий акцияга;

  1. дивидент олинадиган фойдага қараб берилади;

  2. дивидент қатъий белгиланган фоизда берилади;

  3. дивидент олинган фойдага қараб эмас, қатъий белгиланган фоизда берилади;

  4. нотўғри жавоб йўқ.

ЭТИБОР БЕРИНГ ТАЛАБАЛАР. МАВЗУМИЗНИ АСОСИ МАНА ЖАДВАЛНИ ТЎЛДИРИБ, ХАР БИРИГА АЛОҲИДА МУСТАҚИЛ ФИКР БИЛДИРИБ УТИШИНГИЗ ЛОЗИМ!

Download 31.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling