А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Т. р. Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект


Download 0.58 Mb.
bet69/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Т. р.

Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Бел ги

Аудиторнинг хулосалари ва қарорлари

1

2

3

4

5

А. Ички назорат

1.

Ҳисобдор пулларни олиш ҳуқуқига эга бўл­ган шахслар рўйхати раҳбар буйруғи билан тасдиқланганми?

Йўқ, тасдиқланмаган

Н2

Ушбу ҳолат ау­диторлик ҳисоботида акс этилиши ва хатоларни тузатиш тавсия қилиниши лозим

2.

Аввал олинган суммалар бўйича қарздор бўлган шахсларга ҳисобдор пуллар берилганми?

Йўқ, берилмаган

Нз

Олинган суммалар бўйича ҳисобот бермаган шахсларга аванс берилаётганлигини текшириш лозим

3.

Хизмат сафарига юборилган жойда бўлганлиги ҳақида белгилар қўйилган хизмат сафа­ри гувоҳномалари борми?

Ҳа, бор

Нз

Назорат қониқарли, лекин хизмат сафари гувоҳномаларини текшириш лозим



4.

Хизмат сафарига юборилган ходимларни рўйхатга олиш дафтари юритиладими?

Йўқ, юритилмайди

Н2

Назорат қониқарли эмас

5.



Солиққа тўғри тортиш мақсадида хизмат сафа­ри харажатлари белгиланган меъёрлар чегарасида ёки ундан ошиб кетганлигининг таҳлилий ҳисоби олиб бориладими?

Ҳа, олиб борилади

Нз

Назорат қониқарли

6.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хизмат сафарида бўлган ходимларнинг белгиланган меъёрлардан ошган ва қопланган харажат­лари даромад солиғига тортиладими?

Ҳа, тортилади

Нз

Назорат қониқарли

7.

Ҳисобдор суммалар сарф-харажат қилинганлиги тўғрисида аванс ҳисоботлари ўз вақтида бухгалтерияга топшириладими?

Кўп ҳолларда дастлабки ҳужжатлар бухгалте­рияга бир ҳафтагача кечиктирилиб топширилади

Н2

Маълумотлар йўқлиги сабабли даврий ҳисоботда хатоликлар содир этилиши мумкин

8.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация ўтказиладими?

Йил охирида инвентаризация комиссияси томонидан ўтказилади

Н2

Назорат паст. Танлаб олиб инвентаризацияни ўтказиш лозим

Б. Ҳисоб тизими

9.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ягона ҳисоб сиёсати мавжудми?

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб ҳисобининг усули белгиланган

Нз

Тўғри солиққа тортилганлигини текшириш лозим

10.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоб ёзувларининг мувофиқлиги текшириладими?

Фақат йил охирида

Нз

Ҳужжатлар ёппасига текширилишини амалга ошириш лозим

11.

Аванс ҳисоботларининг кўрсаткичлари ва бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги кўрсаткичлар орасидаги фарқлар аниқланадими?

Ҳисобот даврида уч маротаба аниқланган

Н2

Ҳисоб-китоблар ҳисоби бўйича инвентаризацияни ўтказиш лозим

12.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича чизмалар ишлаб чиқилганми?

Фақат счетлар ишчи режаси белгиланган

Н2

Счетлар кор-респонденцияланишида хатоликлар содир этилиши мумкин

Изоҳ: Н1- паст даража; Н2 - ўртачадан паст; Нз - ўртача; Н4 - юқори.

Ўтказилган тест синовлари натижаларини ўрганиб аудитор ҳисобнинг ушбу бўлими бўйича аудиторлик текшируви дастурини тайёрлайди. Бундай дастур намунаси 9.8.-жадвалда келтирилган.


9.8.-жадвал

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастури
Текширилаётган корхона______________________________________
Аудит даври________________________________________________
Киши-соат миқдори_____________________________________________
Аудиторлик гуруҳи раҳбари_____________________________________
Аудиторлик гуруҳи таркиби______________________________________
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги___________________
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси_______________________



Т. р.

Аудит бўлимлари бўйича аудиторлик муолажалар номи

Ўтка-зиш даври

Ижрочи

Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

1.

Кассадан ҳисобот учун нақд пул олаётган шахс­лар раҳбар буйруғи билан тасдиқланган ва бунга ҳуқуқли бўлган шахслар рўйхатига мувофиқлигини текшириш







Ҳисобдор шахслар рўйхатини тасдиқловчи раҳбарнинг буйруғи, амалдаги ҳисобдор шахслар рўйхати




2.

Хизмат сафари гувоҳномаларида хизмат сафари жойларида бўлганлиги тўғрисида белгилар қўйилганлигини текшириш







Ҳисобдор шахсларнинг аванс ҳисоботлари




3.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб регистрларидаги маълумотларни текши­риш ва уларни Бош китоб маълумотлари билан солиштириш







Журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб




4.

Ҳисобдор шахслар томонидан амалга оширилган харажатлар мақсадга мувофиқлиги, ишлатилмаган ҳисобдор суммалар тўлиқ қайтарилганлигини тек­шириш







Дастлабки ҳужжатлар илова қилинган аванс ҳисоботлари, касса дафтари




5.

Солиққа тўғри тортиш мақсадида ҳисобдор шахслар томонидан белгиланган меъёрлар чегарасида амалга оширилган харажатларини текшириш







Журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб




6.

Белгиланган меъёрлардан кўп ишлатилган хизмат сафари харажатларидан даромад солиғи ушланганлиги ва фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасига киритилганлигини текшириш







Даромад солиғи бўйича ҳисоблар ва 1-иловага мувофиқ солиққа тортиладиган базага киритиш учун харажатлар ҳисоби




7.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича счетлар тўғри корреспонденцияланганлигини текшириш







7-сонли журнал-ордер ёки бухгал­терия ҳисобининг бошқа регистрлари




Ички назорат тизими бўйича саволномани тўлдиргач аудитор ички назорат тизимига дастлабки баҳони беради ва бу тизимнинг амалда қанчалик самарали ишлаётганини текшириши мақсадида қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқади.
Ички назорат тизимига нисбатан қўшимча назорат тестларини амалда қўллаш натижасида ушбу тизим саволномада келтирилган маълумотларга мос келаётганига ёки ички назорат тизими амалда самарсиз эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бунинг натижасида аудитор аудит текшируви жараёнида ички назорат тизимига мурожаат этиш қанчалик асосли эканлигини белгилайди.
Ички назорат тизимининг сифати бўйича текширувни якунлагач аудитор бевосита ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб операциялари молиявий ҳисоботларда қанчалик БҲМСга мос акс эттирилганини текшириш мақсадида асословчи тестларни ишлаб чиқади ва уларни амалда қўллайди. Бу мақсадга эришиш учун аудитор корхонадаги қуйидаги аудит далиллари тўплаши лозим:
корхона бўйича буйруқлар ва фармойишлар;
кассадан нақд пул олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати;
вакиллик харажатлари бўйича сметалар;
ҳисобдор пуллар асосли ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган аванс ҳисоботлари;
аванс ҳисоботларини рўйхатга олиш дафтари;
кирим ва чиқим касса ордерлари илова қилинган кассирнинг ҳисоботлари;
Бош китоб;
корхона Баланси;
ҳисобдор шахслар бўйича ҳисоб-китобларни таҳлилий ва синтетик ҳисоб- маълумотларини жамловчи 7-сонли журнал-ордер (ҳисобни журнал-ордер шаклида юритилишида);
корхонада қабул қилинган ҳисоб шаклини инобатга олган ҳолда ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг бошқа регистрлари.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар одатда, ёппасига текширилади, шунинг учун бунга аудитор ёрдамчиларини жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Аудит вақтида қуйидагилар аниқланади: авансларни бериш қоидаларига риоя қилинаётганлиги; буйруқлар мавжудлиги, аванс ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилганлиги; ҳисобдор суммалар мақсадга мувофиқ ва қонуний ишлатилганлиги; аванс ҳисоботларига илова қилинган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги; қайтадан ишлатилишини олдини олиш учун асос бўлган ҳужжатларни белгилаш тартиби; ишлатилмаган ҳисобдор суммалар ўз вақтида қайтарилиши.
Ҳисобдор суммалар қонуний берилганлигини текширишда, авваламбор, корхона бўйича ҳисобот учун нақд пуллар берилиши мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжудлиги аниқланади. Ушбу рўйхат корхона раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади. Рўйхатга фақат корхонада доимий ёки контракт асосида ишлайдиган ходимлар киритилади.
Берилган ҳисобдор суммалар бўйича аванснинг берилиши мумкин бўлган миқдоридан ошиб кетмаганлиги аниқланади. Хизмат сафари харажатлари учун бериладиган ҳисобдор суммалар жойларга бориш ва келиш йўл ҳақи тўловлари, хизмат сафари муддати чегарасида кунлик харажатлар ва яшаш харажатлари йиғиндиси миқдорида берилади.
Ҳисобдор суммалар бериш тартибини текширишда аввал олинган суммалар бўйича қарздор бўлган шахсларга қайтадан ҳисобот учун пуллар берилганлигини аниқлаш лозим. Хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилган ҳисобдор суммалар қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги аванс ҳисоботи маълумотлари илова қилинган ортиш-тушириш ва бошқа ишлар учун нақд пул тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан, шунингдек, сотиб олинган моддий бойликлар амалда омборга келиб тушган моддий бойликларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун счетлар, товар чеклари, моддий бойликларни кирим қилиш бўйича юк хатлари, омборда ҳисоб юритиш варақалари ва материаллар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар билан солиштирилади.
Ишлатилмаган ҳисобдор пуллар ўз вақтида қайтарилганлигини аниқлаш текширувнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Ишлатилмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган ҳисобдор суммалар, улар қайтариладиган кундан бошлаб бир ой муддатда ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси бўйича сўзсиз ушлаб қолиниши лозим.
Текширув вақтида хизмат сафари харажатлари қонуний ва мақсадга мувофиқ қопланганлигини текшириш лозим. Бунда хизмат сафарига юбориладиган ходимлар тўғри ҳисобга олинганлиги ва рўйхатга олиш дафтари тўғри юритилаётганлиги аниқланади.
Хизмат сафарига юборилган шахслар томонидан тақдим этилган аванс ҳисоботларини текширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Хизмат сафари гувоҳномаларида ходим режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилганлиги, хизмат сафари ҳужжатларида чиқарилган ва тўғирланган ёзувлар мавжудлиги, ҳужжатларнинг барча реквизитлари тўлдирилганлиги аниқланади. Ходимнинг амалда хизмат сафарида бўлган вақти хизмат сафари гувоҳномасидаги белгилар бўйича аниқланади ва ушбу саналар бориш-келиш йўл ҳужжатлари кўрсаткичлари билан солиштирилади. Кунлик харажатлар, яшаш жойини ёллаш ва бориш-келиш йўл харажатларининг ҳисоби алоҳида текширилади.
Хизмат сафарида бўлган ходимнинг кўрпа-тўшак жиҳозларидан фойдаланилганлиги учун харажатлари чипта тақдим этилмаган ҳолда ҳам қопланади.
Корхона томонидан хизмат сафаридаги ходимларга истиқомат қилиш ва бошқа харажатлар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар миқдоридан юқорироқ ҳақ тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда, белгиланган меъёрлардан ошган харажатлар "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ фойда солиғига тортилиши, шунингдек, ходимнинг жорий ойлик иш ҳақи билан биргаликда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғига киритилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг уч кун муддатда ҳисобот бериши керак. Бунинг учун у раҳбар томонидан тасдиқланадиган аванс ҳисоботини тайёрлайди. Аванс ҳисоботига режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилган хизмат сафари гувоҳномаси, яшаш учун хонадон ёллаганлиги ва бошқа харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Корхона раҳбари беш кун муддатда хизмат сафарига юборилган ходимнинг аванс ҳисоботи бўйича қарор қабул қилиши лозим. Хизмат сафари харажатлари бўйича кам тўланган ва ортиқча тўланган барча ҳолатлари аудитор ҳисоботида акс этилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жуда кўп камчилик ва нуқсонлар аниқланса, улар алоҳида рўйхатда қайд этилади, аудитор ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва аудиторлик ҳисоботига илова қилинади.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни назорат қилишда олинган ҳисобдор суммаларни акс этиш бўйича счетлар тўғри корреспонденцияланиши ва улар тўғри ҳисобдан чиқарилганлиги, шунингдек ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ўтказмалар чизмалари мавжудлигини текшириш лозим. Олинган ҳисобдор суммалар ёки ҳисобдор шахснинг қарзини тасдиқловчи ҳужжатларсиз харажатлар ҳисоби бўйича счетларда ҳисобдан чиқариб юбориш ҳоллари учрайди.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоблар юритиладиган регистрларда айланмалар тўғри ҳисобланганлиги ва қолдиқ суммаси тўғри чиқарилганлиги текширилади, шунингдек, уларни бухгалтерия ҳисобининг бошқа регистрларидаги ёзувлар билан солиштирилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар корхона балансида тўғри акс эттирилганлигини ҳам текшириш лозим.
Энг кўп учрайдиган хатоликлар:
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ҳисобидаги барча хатоликларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
1) корхона маъмурияти томонидан содир этиладиган хатоликлар;
2) маъмурият эътиборсизлиги ва бепарволиги оқибатида ҳисобдор шахслар айби билан вужудга келадиган хатоликлар;
3) ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ҳисобининг тартиби бузилгандан келиб чиққан хатоликлар.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:
ҳисобдор суммалар берилиши мумкин бўлган қатъий чегараланган шахслар рўйхати тузилмаганлиги;
ҳисобот учун нақд пуллар рўйхатида ёки корхона ходимлар жадвалида бўлмаган шахсларга берилиши;
банк орқали тўланиши мумкин бўлган харажатларни қоплаш учун (масалан йўл ҳақини тўлаш ва бошқалар) ҳисобдор шахсларга нақд пулларни берилиши;
ҳисобдор суммалар кўринишида аванс бериш йўли орқали ходимларни яширин кредитлаш;
аввал олинган аванс бўйича қарздор бўлган шахсларга ҳисобдор суммалар бериш;
белгиланган меъёрлардан кўп миқдорда аванслар бериш;
ўз харажатлари бўйича ҳисобот бермаган ёки ишлатилмаган аванс ҳисоботлари суммаларини кассага қайтармаган ҳисобдор шахслардан, унинг қарзини ҳақ тўлаш суммасидан ушлаб қолиш йўли билан мажбурий ундириш чораларини кўрмаслик.
Иккинчи гуруҳ хатоликларига қуйидагилар киради:
аванс ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ва ишлатилмаган пулларни ўз вақтида кассага қайтармаслик;
пулларни бошқа ҳисобдор шахсларга бериш;
аванс мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда ишлатиш;
авансни ишлатилиши ёки аванс ҳисоботини тасдиқловчи ҳужжатларни нотўғри расмийлаштириш;
амалда ишлатилган пулни йўналиши ва миқдорини бузиб кўрсатувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш.
Учинчи гуруҳ хатолари қуйидагилардан иборат:
ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ўтказмалар чизмаси йўқлиги;
бухгалтерия ўтказмаларини нотўғри тузиш;
аванс ҳисоботларидаги ва 7-сонли журнал-ордерда ёки бошқа ҳисоб регистрларида ёзувларни номувофиқлиги;
ҳисобот даврининг охирига қолдиқларни нотўғри чиқариш.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling