А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Валюта счёти бўйича муомалаларни текширишдаги аудиторлик муолажалари
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
Валюта счёти бўйича муомалаларни текширишдаги аудиторлик муолажалари
Валюта счётлари бўйича муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш банкда очилган, шу жумладан чет эллардаги ҳам ҳар бир валюта счёти бўйича амалга оширилади. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, агар Ўзбекистон корхонасининг хорижий банкда, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки лицензияси бўйича очилган счёти бўлса, бу лицензия унга валюта тушумини қабул қилиш учун асос бўла олмайди. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида хорижий банкдаги счётга валютани ҳар бир кирими учун махсус рухсатнома бўлиши лозим. Аудит жараёнида, резидент бўлиб ҳисобланган, экспорт қилувчи ташкилотлар валюта тушуми қабул қилинишининг тўлиқлиги ва тўғpилигини текширишда, аудитор ваколатли банклардаги уларнинг валюта счётлари бўйича қуйидагиларни аниқлаши керак: ташкилот валюта тушумини чет эллик ҳамкорининг рекламациясини қониқтириш ҳисобига жарима тўлаш ёки зарарларни қоплаш, яъни ўзаро талабларни ҳисобга олиш тўғрисидаги талабларни; экспорт контрактлари каби, импорт контрактларини бажариш мобайнида ҳам ўзаро қарз суришиш ҳолларига йўл қўйилмаганлиги; Ўзбекистон Республикасига ўтказилиши лозим бўлган ва хориждаги резидентнинг ихтиёрига ёки мулки қаторига ўтган тушумдан тўловлар амалга оширилмаганлигини. Олинган даромад пул ўтказиш амалга оширилгунга қадар фақат ушбу даромад олинган ташқи иқтисодий муомала билан бевосита боғлиқ бўлган банк комиссиялари ва чиқимларни тўлаш учун ишлатилиши мумкин. Валюта тушумининг тўлиқ кирим қилинишини текшириш учун йил давомида тушган валюта суммаси экспорт қилинган товар қиймати билан таққосланади. Валюта счётига доир муомалаларини текшириш мобайнида валюта сотиш ва сотиб олишга доир муомалаларнинг тўғри акс эттирилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки, корхоналарда бухгалтер кўп ҳолларда ҳисобга олиш услубиётида ҳам, курс фарқларини ҳисоб-китоб қилишда ҳам валютани сўмга ҳисоблаб ўтказишда кўплаб хатоларга йўл қўядилар. Аудит жараёнида аудитор мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишига алоҳида эътиборини қаратиши лозим. «Корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар»31. Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари (кейинги ўринларда тушум деб аталади) тушунилади: а) воситачилик фаолиятидан даромад олувчи корхоналар учун мажбурий сотиш мақсадлари учун хорижий валютадаги тушум деганда бажарилган битимлар бўйича олинган воситачилик ҳақи (фоизлар) миқдори тушунилади; б) банклар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда, воситачилик ҳақи кўринишида олинган маблағлар, ваколатли банкларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича қўшилган фоизлар, шунингдек банклар томонидан норезидентлардан олинган хорижий валютадаги бошқа даромадлар (маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар, олинган жарималар, пеня ва ҳ.к.) тушунилади; в) суғурта ташкилотлари бўйича хорижий валютадаги тушум деганда, суғурта муддати тамом бўлгандан кейин суғурта товони тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчиларнинг суғурта бадаллари сифатида олинган маблағлар, шунингдек бошқа тушумлар тушунилади. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан: а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади; б) хайрия мақсадларига ҳадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги маблағлар, грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, устав сармояга улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно); в) хорижий валютадаги кредитлар; г) валюта бозорида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар; д) бажарилмаган импорт контрактлар бўйича қайтариладиган аванс тўловлари; е) микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми. (ЎзР ВМ 17.01.2004 й. 28-сон Қарори тахриридаги кичик банд). Дехқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари томонидан мустақил равишда ёки улар томонидан ташкил этиладиган дехқон ва фермер хўжаликлари етиштирган мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт қилувчи тайёрлов кооперативлари орқали тузиладиган бартер контрактлар бўйича валюта тушуми мажбурий сотилмайди. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум: а) корхоналар бўйича Ўзбекистон Республикасидан ташқарида божхона тартиботлари, юкларни транспортда ташиш, суғурталаш, экспедиция қилишга, воситачилик ҳақи бўйича харажатлар миқдорига, контрактларга мувофиқ хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кредитлари учун фоизлар, шу жумладан, хорижий валютадаги кафилликлар фоизлари бўйича тўловлар миқдорига (муддати ўтказиб юборилган ва муддати кечиктирилган қарзлар фоизларидан ташқари) камаяди; б) банклар бўйича: банк мижозларининг депозит ҳисоб рақамлари ва омонатларидаги маблағлар қолдиқлари бўйича хорижий валютада тўланадиган фоизлар миқдорига; хорижий банклардан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар, шунингдек хорижий банкларнинг хорижий валютада ҳақ тўланган хизматлари қийматига; хорижий валютадаги тушумнинг чет элда асбоб-ускуналар ижараси (лизинг) учун хақ тўланадиган қисмига камаяди; в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин алмаштириладиган валютага хом ашё харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилган корхоналар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш миқдори экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни республика ичида харид қилиш учун фойдаланиладиган валюта харажатлари миқдорига камаяди. Корхоналар фойдасига хорижий валютада тушган тушум, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгача рухсат бўлмаса, республика ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамига мажбурий ўтказилиши керак. Бунинг учун ваколатли банкда корхоналарга: хорижий валютадаги тушумни тўлиқ микдорда ўтказиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда транзит валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади; хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилгандан кейин корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағларни ҳисобга олиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади. Мажбурий сотилиши керак бўлган маблағ корхоналар томонидан мазкур тартиб талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Аудиторлик текшируви мобайнида, аудитор марказлаштирилмаган валюта тушумини мажбурий сотиш тушум корхонанинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечикмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса 3 банк кунидан кечикмай амалга оширилганлигига эътибор қаратиши керак. Бунда 500 АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни ҳар ўн кунда амалга оширишга рухсат берилади. Олдиндан тўланган тўлов (аванслар) корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушганда ушбу маблағлар экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича кейинчалик экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин мажбурий сотилган ҳолда валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин. Сотилган хорижий валютанинг сўмдаги тенг қиймати мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб бир кундан кечикмай корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади. Экспорт қилувчи корхоналарнинг валюта ҳисоб рақамларида маблағлар вақтинча бўлмаган тақдирда ваколатли банклар экспорт (қилувчи корхоналар билан экспорт қилишдан келгусида тушадиган валюта тушумлари ҳисобига валютани сотиш юзасидан факторинг шартномалари тузишлари мумкин. Аудитор товарлар ва хизматларни марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши кераклигини ҳам текшириши лозим. Ваколатли банклар томонидан валюта тушумининг бир қисми корхоналар томонидан мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Валютани мажбурий ва қайтариб сотиш мобайнида қонунчиликда белгиланган, сотиш тартибининг мажбурий шартлари каби, бу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳам текширилиши лозим. Валютани ихтиёрий сотишда эса асосан ушбу муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириши текширилади. Аудитор баланснинг валюта моддалари ҳар ойда қайтадан баҳоланиши тўғрилигини ва вужудга келган курс фарқлари тегишли равишда – ижобий курс бўлса - 9540 «Валюталар курслари фарқларидан олинган даромадлар» счетига, салбий курс бўлса - 9620 «Валюталар курслари фарқларидан зарарлар» счетига ўтказилганлигини текширади. Шунингдек, аудитор кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счетларидаги, шу жумладан аккредитивлар, чет эл валютасидаги пулларга оид ҳужжатлар, чет эл валютасидаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар, чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредитлар ва заёмлар валюта қийматида ҳисобланишини эсда тутиши лозим. Қайтадан баҳолаш натижасида вужудга келган тўпланган ижобий ва салбий курс фарқлари 9540 «Валюталар курслари фарқларидан олинган даромадлар» ёки 9620 «Валюталар курслари фарқларидан зарарлар» счетларидан ҳисобдан чиқарилади ва улар ёпилиши ёки ҳисобдан чиқарилишига қараб, бошқа ҳолатларда эса хўжалик операциялар содир этилганлигига қараб - дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича молиявий натижаларга ўтказилади. Курс фарқи бўйича бухгалтерия ҳисобини соддалаштириш мақсадида, ижобий ва салбий курс фарқи курс фарқини ҳисобдан чиқариш амалга оширилган ҳисобот ойининг охирида чет эл валютасининг бирлигига тўғри келган курс фарқининг ўртача миқдори бўйича ҳисобдан чиқариш рухсат этилган. Курс фарқи тўғри солиққа тортилишини текширишда, аудитор ижобий курс фарқи солиққа тортиш базасини оширишини, салбий курс фарқи эса - уни камайтиришини эсда тутиши лозим. Зарарликка йўл қўймаслик мақсадида хўжалик юритувчи субъектларга салбий курс фарқини молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига уни қоплашга етарли бўлган даромадлар чегарасида ҳисобдан чиқариш рухсат этилган. Ягона солиқ тўловчилар учун инобатга олинадиган курс фарқи ижобий курс фарқи ҳисобланади. Бунда ягона солиқни ҳисоблашда салбий курс фарқи солиққа тортиш базасини камайтирмайди. Хорижий валютанинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: валюта счетидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича ўтказилиши: Дебет 5500 «Банкдаги махсус счетлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар» Кредит 5200 «Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар». марказий банк курси бўйича хорижий валютани чиқарилиши: Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши», Кредит 5500 «Банкдаги махсус счетлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар». валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб-китоб счетига ўтказилиши: Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб» счёти, Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши». Корхоналар банкда ҳисоб-китоб счёти ва валюта счётларидан ташқари махсус счётларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Бундай счётлар мамлакатимиздаги ва чет эллардаги аккредитивларда, чек дафтарчаларида, бошқа тўлов ҳужжатларида (векселлардан ташқари), жорий, алоҳида ва бошқа махсус счётларда сақланаётган миллий ва хорижий валюталардаги пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Банкда махсус счётларни очиш корхоналар ўртасида айрим ҳисоб-китобларни юритиш хусусиятларидан ҳам келиб чиқади. Аудиторлик текшируви ҳар бир махсус счёт бўйича ўтказилади. Банкдаги махсус счётлар бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун 5510 «Аккредитивлар», 5520 «Чек дафтарчалари», 5530 «Бошқа махсус счётлар), тайинланган бўлиб, уларда пул маблағлари харакати ҳам сумда, ҳам валютада акс эттирилади. Алоҳида сақлаш талаб қилинадиган пул маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун 5510 «Аккредитивлар», 5520 «Чек дафтарчалари» счётлар маълумотлари текширилади. Пул маблағларининг мақсадли тайинланишига кўра 5530 «Бошқа махсус счётлар» счётига қуйидаги аналитик счётлар очилиши мумкин: мақсадли (тадбирларни) маблағ билан таъминлашни (болалар боғчаси, яслиларни сақлаш ва бошқалар) ҳисобга олиш учун; капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга маблағларни тўплаш учун; банк карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китобларни амалга оширишда пул маблағларини сақлаш учун мўлжалланган банкдаги махсус карточка счёти. Аудитор 5510, 5520 ва 5530 - счётлар бўйича аналитик ҳисобнинг тузилиши, пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар олиш имконининг таъминлашини текшириши лозим. Махсус счётлар бўйича муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш юқорида баён қилинган умумий услубиёт бўйича амалга оширилади. 5510 «Аккредитивлар» счётига доир муомалаларни текширишда қўшимча равишда ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш зарур: ҳисоб-китобларнинг мазкур шакли шартномада кўзда тутилганлиги; аккредитивларнинг амал қилиш муддатларига риоя қилиниши; аккредитивдан накд пул маблағларининг тўланмаганлиги; аккредитивни ёпишни расмийлаштиришнинг тўғрилиги. 5530 - «Бошқа махсус счётлар» счёти «махсус карточка счёти» аналитик счёти бўйича муомалаларни текширишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: махсус карточка счётини очиш учун шартнома мавжудлиги, корхона корпоратив картасига эга шахслар рўйхати, берилган банк картасининг типлари; транс чегара тўловларини амалга ошириш мобайнида амалдаги валюта қонунчилигига риоя қилиниши (Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқаридаги чет эл валютасидаги ҳисоб- китоблар); нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан берилган рухсатнома мавжудлиги; корпоратив карталар эгаларининг ҳисоботлари мавжудлиги; иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш учун корпоратив карталар ишлатилмаганлиги; курс фарқларини тўлиқ акс эттириш ва ҳисоб-китоб қилиш тўғрилиги ва х.к. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling