12.11. Одатда содир этиладиган хатолар
Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва Устав капиталиш шакллантиришни ташкил этишда турли хил камчиликлар, хатоликлар, нотўғри ёзувлар содир этилади. Улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
"Устав капитали ҳисоби счетлари" бўйича кредит қолдиғи таъсис ҳужжатлари билан эълон қилинганга номувофиқлиги;
Устав капитали ҳисобига киритилган моддий бойликлар, номоддий активлар қийматини ошириб кўрсатиш ҳисобига Устав капиталини асоссиз кўпайтириш;
Устав капиталига улушларни таъсисчилар томонидан киритмаслик ёки тўлиқ киритмаслик;
акциядорлар реестрига ўз вақтида тегишли ўзгартиришларни киритмаслик;
таъсисчилар чиқиб кетиши ва янгиларни қабул қилишни ўз вақтида расмийлаштирмаслик;
имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўламаслик;
акциядорлик жамиятлари учун катта келишувларни нотўғри расмийлаштиришлик;
Устав капиталига таъсисчилар томонидан киритилган улушларини нотўғри расмийлаштиришлик;
таъсисчиларга Устав капиталидан ўз улушларини қайтарилишини нотўғри расмийлаштиришлик;
амалга оширилган молия-хўжалик операциялар бўйича тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги;
тўлиқ расмийлаштирилмаган ва муддати ўтган ҳужжатлар мавжудлиги;
ҳужжатлардаги ёзувларни тегишли асосларсиз тўғрилаш;
- ҳужжатларнинг асл нусхалар ёки амалдаги қонунчиликка асосида тасдиқланган нусхаларнинг йўқлиги;
сохта ҳужжатлар ва операциялар;
амалга оширилган операцияларни акс эттирилмагани;
фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш;
дивидендлар бўйича солиқларни нотўғри ҳисоблаш;
меъёрий ҳужжатларга риоя қилмаслик ва ҳ.к.
Назорат учун саволлар:
Устав капиталаини шакллантириш тартиби қандай?
Устав капитали аудитининг меъёрий асослари бўлиб қайси ҳужжатлар ҳисобланади?
Заҳира капитали аудитининг манбасини айтинг.
Хусусий капитал аудитининг мақсади нимадан иборат?
Хусусий капитал аудитининг вазифалари нималардан иборат?
Хусусий капитал аудитининг режаси қайси меъёрий ҳужжат асосида тузилади?
Хусусий капитал аудитининг дастурини тузиш учун қайси стандартга асосланиш керак?
Заҳира капитали қайси маблағ ҳисобига шаклланади?
Сотиб олинган хусусий акцияларни текширишда қайси ҳужжатлардан фойдаланилади?
Тақсимланмаган фойда молиявий ҳисобот таркибидаги қайси шаклда ўз ифодасини топади?
Do'stlaringiz bilan baham: |