А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари


Download 0.58 Mb.
bet111/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

14.2. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари.

Молиявий натижаларнинг аудити маълум хусусиятларга эга бўлиб, уларни қуйидагича ифодалаш мумкин:


Молиявий натижаларнинг шаклланиши бир қанча кўрсаткичларга боғлиқ;
Молиявий натижа ҳисобот давридаги корхона фаолиятининг якуни ҳисобланади;
Корхонанинг фойда билан ишлаши ёки ҳисобот даврини зарар билан якунланиши молиявий натижаларни шакллантирувчи кўрсаткичларга бевосита боғлиқ бўлади;
Молиявий натижаларга олдиндан аниқ бўлмаган хавф-хатарлар, тасодифий ҳодисалар ўз таъсирини кўрсатади.
Молиявий натижалар аудитидан мақсад бухгалтерия ҳисобида ва ҳисоботида корхона фойда ва зарарлари ишончли акс этганлиги, соф фойда қонуний тақсимланганлиги ва фойдаланганлигини аниқлашдир.
Молиявий натижаларни текшириш учун маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлиси баённомалари, буйруқлар, фармойишлар.

  1. Дастлабки ҳужжатлар (кирим ва чиким касса ордерлари, тўлов қайдномалари, чипталар, счетлар, тўлов топшириқномалари, илова килинган сўмдаги ва валютадаги счетлари бўйича банк кўчирмалари, сотиш, фойда ва зарарлар, солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдадан фойдаланиш счетлари бўйича ҳисоб регистрлари (қайдномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар).

  2. Бош китоб, молиявий натижалар тўгрисида ҳисобот, алоҳида солиқлар бўйича ҳисоб- китоблар ва бошқалар ҳисобланади.

  1. 9000-«Асосий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари» маълумотлари.

  2. 9100 -"Сотилган товарлар таннархининг счетлари" маълумотлари.

  3. 9200 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими» маълумотлари.

  4. 9300-«Асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар ҳисоби счётлари» маълумотлари.

  5. 9400-«Давр харажатларининг ҳисоби» маълумотлари.

  6. 9500-«Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари» маълумотлари.

  1. 9600-«Молиявий фаолият бўйича харажатларнинг счетлари» маълумотлари.

  2. 9700 - «Фавкулотда фойда (зарар)лар ҳисоби счётлари» маълумотлари.

  3. 9800 - «Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши ҳисоби счётлари» маълумотлари.

13. 9900 - «Якуний молиявий натижа» маълумотлари.
Молиявий натижалар аудитининг асосий вазифалари қуйидагиларга қаратилган:
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тўғри ҳисобланганлигини текшириш;
фойданинг тўғри ишлатилишини текшириш;
молиявий натижаларни бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларнинг асослиги ва тўғри
тузилганлигини текшириш.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling