А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14 - БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ . 14.1. Молиявий натижалар аудитининг меьёрий асослари
Назорат учун саволлар:
Ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг олдига қандай мақсад қўйилади? Ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг қандай меъёрий асослари ва хусусиятлари мавжуд? Асосий ишлаб чиқариш тармоқларини аудиторлик текширувидан ўтказиш қандай амалга оширилади? Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар аудити қандай амалга оширилади? Умумишлаб чиқариш харажатлари аудити қандай амалга оширилади? Маҳсулот таннархи тўғри аниқланганлигини текшириш қандай амалга оширилади? Ишлаб чиқаришдаги брак аудити қандай амалга оширилади? Тайёр маҳсулотни баҳолашнинг аудити қандай амалга оширилади? Тайёр маҳсулотнинг сақланиши аудити қандай амалга оширилади? Сотиш харажатлари аудити қандай амалга оширилади? Тайёр маҳсулотларни жўнатиш бўйича муомалалар тўғрилигининг аудити қандай амалга оширилади? 14 - БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ. 14.1. Молиявий натижалар аудитининг меьёрий асослари Мамлакатимизда бозор муносабатларига асосланган янги иқтисодий тизим вужудга келмокда. Ушбу тизимнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: кўпмулкчиликнинг-ривожланиши, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолият турларининг эркин танлаш, талаб ва таклифнинг устиворлиги, иқтисодиётнинг эгилувчанлиги, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши, рақобатнинг мавжудлиги, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш тамойилига тўлик амал қилишлик. Бозор иқтисодиёти мавжуд мулклардан кўпрок даромад (фойда) олишни тақозо қилади. Эндиликда мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш фақат самара келтириши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотларнинг асосий мезони ҳам мулклардан самарали фойдаланиш туфайли олинадиган фойда билан белгиланади. Бундай натижага қабул қилинган қонун - қоидаларга тўлиқ амал қилиш орқали эришиш мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва уларга холисона баҳо бериш дахлсиз аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари зиммасига юклатилган. Шу боис иқтисодиётимизда аудиторлик хизмати бозори вужудга келди. Аудиторлар ўзаро тузилган шартномаларга асосан турли мулкдаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экспертизадан ўтказадилар, ноқонуний операцияларни аниқлаш ҳамда корхона самарадорлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар берадилар. Ўзбекистон Республикасида 2000 йил 26 майда янги таҳрирда тасдиқланган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида аудиторлик фаолиятига қуйидагича таъриф берилган: «Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»32. Аудит ва аудиторлик фаолияти бўйича айрим мутахассис-олимларнинг фикрлари махсус адабиётларда куйидагича ифодаланган. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит сохаеидаги таниқли олима, проф. М.М. Тулаходжаеванинг фикрича «аудит бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлик молиявий ахборотларни, бу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиклик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир»33. Жумладан, проф. Подольскийнинг фикрича аудиторлик фаолияти бухгалтерия ҳисоботларини, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлариии, солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларни ташқи текширув ўтказиш бўйича тадбиркорлик иши ҳисобланади34. Турли мулкдаги корхоналарнинг фаолиятлари асосий ва айланма маблағларга бевосита боғликдир. Ушбу маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар ташкил қилингандан эътиборан фойдаланилади ва кўпайтриб борилади. Хўжалик маблағларининг муҳим манбаси хусусий капитал ҳисобланади. Капитал ўз навбатида устав капитали, қўшилган капитал ва заҳира капиталидан ташкил топади. Ушбу манбалар асосан корхона фаолиятидан олинган сўнгги молиявий натижа, яъни фойда ҳисобидан кўпайтирилиб борилади. Шунинг учун ҳам корхона молиявий натижалари аудитнинг муҳим объекти ҳисобланади. Турли мулкдаги корхоналарнинг молиявий натижалари даромадларга ва харажатларга бевосита боғлиқдир. Корхоналардаги мавжуд ресурслар самарали фойдаланиши керак. Акс ҳолда, корхона фаолиятида юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Шунинг учун даромадлар, харажатлар уларнинг турлари ва келиб чиқиш манбалари доимий равишда назорат қилиб борилади. Корхона фаолияти бўйича молиявий натижаларнинг аудиторлик текшируви жараёнида қуйидаги меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилади: «Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори (ўзгаришлар билан). Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Давлат Солик Қўмитасининг 2002 йил 24 январдаги 15, 2002-12-сонли «Ҳуқуқий шахсларнинг даромади (фойда) бўйича солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-, сонли буйруғи билан тасдиқланган «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари», Адлия Вазирлигидан 2003 йил 24 январда 1209-сон Билан рўйхатдан ўтган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодекси 1996 йил 29 август 257-1-сон (ўзгаришлар билан). Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 1997 йил 24 апрелда 391-6-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни Билан тасдиқланган (ўзгаришлар билан). «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1996 йил 30 август. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 2000 йил 26 май. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Давлат Мулк кўмитаси ва Давлат Солиқ кўмитаси томонидан 2002 йил 25 мартда 47, 10-1-48, 2002-33-сонли карори Билан кабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат тасарруфидаги акциялар бўйича дивидетнларни ҳисоблаш, тўлаш ва мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling