А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Молиявий инвестициялар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий инвестициялар аудитининг режаси
6.3. Молиявий инвестициялар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш
Молиявий инвестициялар аудитининг назорат муолажаларини режалаштиришда текширув ўтказиш йўналишларини аниқлаш, ҳаракатлар кетма-кетлигини, керакли бўлган исботлар манбаларини белгилаш лозим. Аниқ тадбирларни тартибга солиш ва аудиторлик таваккалчилигини камайтириш мақсадида молиявий инвестициялар аудитининг режаси (6.2-жадвал) ва дастурини (6.3-жадвал) тайёрлаш тавсия этилади. 6.2-жадвал Молиявий инвестициялар аудитининг режасиТекширилаётган корхона: «Файз» ОАЖ ХК Аудит даври 1.03 – 25.03. 2007 й. Киши-соат миқдори: 3. Аудиторлик гуруҳи раҳбари: Илхомов Ш.И. Аудиторлик гуруҳи таркиби: Ахмедов К., Абдуллаев О. Режалаштирилаётган аудиторлик хатари – 2%. Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 5%.
6.3-жадвал Молиявий инвестициялар аудитининг дастури Текширилаётган корхона: «Файз» ОАЖ ХК Аудит ўтказиладиган даври 1.03 – 25.03. 2007 й. Киши-соат миқдори: 3. Аудиторлик гуруҳи раҳбари: Илхомов Ш.И. Аудиторлик гуруҳи таркиби: Норов У., Абдуллаев О. Режалаштирилаётган аудиторлик хатари – 2%. Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 5%.
Ишлаб чиқилган текширув дастурига мувофиқ аудитор ҳисобот даври бошидаги ва ҳисобот даври охиридаги қуйидаги баланс модда (040, 050, 060, 070, 080 сатр)лари маълумотларини мос равишда 0610 «Қимматли қоғозлар» счети, 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» счети, 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» счети, 0640 «Хорижий капиталга эга бўлган корхонага инвестициялар» счети, 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» счет маълумотлари билан, шунингдек Бош дафтар билан, Бош дафтар маълумотларини эса тегишли ҳисоб регистрлари хамда дастлабки ҳужжатлар билан таққослаши зарур. Сўнгра инвестициялар қиймати тўғри белгиланганлигини текшириш лозим. Молиявий инвестициялар бўйича операцияларнинг текшируви қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши керак: мавжудлиги ва тўлиқлиги, баҳолаш, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, тақдим этиш ва ёритиш. Мавжудлиги ва тўлиқлиги. Ушбу йўналиш бўйича аудиторлик текшируви оғзаки сўровлардан бошланиши мумкин (ҳисобот даврида қандай ўзгаришлар содир этилган, қимматли қоғозлар қаерда сақланади ва бошқалар). Агар қимматли қоғозлар корхонада сақланса, уларни инвентаризация қилиш лозим. Баҳолаш. Молиявий инвестициялар бўйича харажатлар ҳужжатли тасдиқланган бўлиши, синтетик ва таҳлилий ҳисобларда акс этилиши лозим. Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар. Молиявий инвестицияларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тегишли шартномалар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, қимматли қоғозлар ва бошқалар бўйича текширилади. Тақдим этиш ва ёритиш. Аудитор инвестицияларнинг миқдори, йўналиши ва мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиши ҳамда улар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини ўрганиб чиқиши лозим. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling