А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш


Download 0.58 Mb.
bet87/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

10.10. Жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш.

Хўжалик юритувчи субъект жисмоний шахслар билан кўпинча муайян ишларни (хизматларни) бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузади. Улар олди-сотди, комиссия, пудрат, пулли хизматлар кўрсатиш, юкларни ташиш, ижара ва бошқа шартномалар киради.


Мазкур турдаги шартномаларнинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, ёлланган ишчи ва маъмурият ўртасидаги ўзаро алоқалар меҳнат эмас, балки фуқаролик қонун ҳужжатларининг қоидалари билан тартибга солинишини аудитор ёдда тутиши керак. Агар меҳнат шартномаси (контракти) асосида ходим ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда маълум лавозим ёки мутахассислик бўйича ишларни бажараётган бўлса, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага биноан муайян вазифани бажариш учун ижрочининг ички меҳнат тартибига бўйсуниши белгиланмаган, яъни меҳнат ҳуқуқи объекти юзага келмайди.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айтиб ўтилган шартномалар иккитадан кам бўлмаган нусхада тузилади, биттаси ижрочида, бошқаси корхонада қолдирилади.
Шартномани ёзма шаклда тузиш – қонун ҳужжатларида назарда тутилган муносабатлардаги шартномалар учун мажбурий шартдир. Бошқа ҳолатларда шартнома эришилган оғзаки келишувлар асосида тузилиши мумкин.
Аудитор шуни эътиборга олиш керакки, ижрочи муайян фаолият турларини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлиши лозим, масалан, транспорт хизмати кўрсатиш ва бошқалар. Бундан ташқари, тадбиркор бўлмаган фуқаролар билан фақатгина маълум турдаги: ижара, пудрат, олди-сотди шартномалари тузилади.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бажарилган ишлар (хизматлар) учун шартномада назарда тутилган тартибда, ижрочи томонидан тақдим этилган тўловга оид счет-ариза асосида ҳақ тўланади.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича тўланадиган тўловлар суммаси жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғига тортилади, бу сумма ҳисоблаб чиқарилади, солиқ тўловчидан ундирилади ҳамда солиқ тўловчи даромад олган корхона томонидан бюджетга ўтказилади.
Олди-сотди шартномаларини тузишга қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Олди-сотди” 29-бобида баён қилинган.
Жисмоний шахслар билан олди-сотди шартномаси бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобининг “Бошқа мажбуриятлар” счетида юритилиши, ушбу счетнинг кредити бўйича жисмоний шахсга тааллуқли бўлган сумма, счетнинг дебетида эса жисмоний шахсга тўланадиган суммалар тўғри акс эттирилганлигини текширилади.
Шунингдек аҳолидан шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган қорамол, қуён, нутрия, балиқ, парандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишланган ҳолда, шунингдек асалларичилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди.
Фуқародан шахсий ёрдамчи хўжалик мавжудлиги ҳақида маҳаллий давлат ҳокимлиги органлари ёки фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларидан маълумотнома тақдим этилганда жисмоний шахс айтиб ўтилган даромадлар бўйича солиқ тўлашдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Воситачилик” 48-бобида воситачилик шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқий муносабатлари баён этилган.
Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.
Аудитор ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш” деб номланган 38-бобида баён этилганлигини ёдда тутиши керак. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижорчи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни (тиббиёт, ветеринария, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш ва бошқалар) бажариш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шу билан биргаликда аудитор мол-мулк ижараси бўйича асосий қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “мулк ижараси” деб номланган 34-бобида ёритилганлиги ва ташишнинг умумий шартлари ушбу кодекснинг “Ташишлар” деб номланган 39-бобида, шунингдек транспорт уставлари ва кодекслари билан белгиланишини ёдда тутиши лозим.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling