А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва ҳужжатларда тў
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
10.7. Меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва ҳужжатларда тўғри расмийлаштиришни текшириш.
Корхонада аниқ меҳнат меъёрларини қўллашнинг мажбурий шарти уларнинг техника-технология, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асосланганлигидир. Корхоналардаги қилинган ишнинг ҳисоби ишлаб чиқариш тусига, ташкилот тизимига ва иш ҳақига, маҳсулот сифатини назорат қилиш усулига боғлиқ. Ишлаб чиқариш тусига кўра маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳисоби учун турли бирламчи ҳужжатлар (масалан, ишбай иш учун топшириқ, маршрут варақаси, қилинган иш ҳақидаги билдирги ва бошқалар) қўлланилади. Ҳисобга олишни осонроқ қилиш мақсадида кўп кунлик бирламчи ҳужжатлар (масалан, қилинган иш ҳақидаги билдирувнома, қайдномалар, ҳафталик, ўн кунлик бўйича, ойлик, иш цикли бўйича топшириқлар) қўлланилиши мумкин. Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоб учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида улар акс эттирилади. Меҳнат ва иш ҳақи бўйича бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасига мувофиқ қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим: корхонанинг (муассасанинг) номи; ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида); масъул шахсларнинг шахсий имзолари. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва кассалар ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Вақт ва қилинган ишни ҳисобга олиш бўйича бирламчи ҳужжатлардаги қўшимча бандлар: табел рақами; ишчининг разряди; ишни тугаллаш муддатлари; сарф-харажат ҳисоби объектининг коди (маҳсулот, буюртма, сарф-харажатлар моддаси); ишнинг номи ва разряди; ишлаб чиқарилган маҳсулот ва яроқсиз маҳсулотнинг сони; вақт меъёри ва маҳсулот бирлиги ёки ишнинг баҳоси; иш ҳақининг миқдори ва меъёр бўйича ишга сарфланган соатлар сони бўлиши мумкин. Бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиши бухгалтерия томонидан текширилади ва кейинчалик ҳисоб-китоб учун қўлланилади. Тўлиқ тўлдирилмаган ёки талабга жавоб бермайдиган ҳужжатлар тўловга қабул қилинмайди, тегишли тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш учун қайтарилади. Ишбай иш ҳақи оладиган ишчиларга ҳисобланаётган ой учун иш ҳақи қилинган ишни ҳисобга олиш бўйича бирламчи ҳужжатларнинг маълумотлари, тўлов варақалари ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади. Вақтбай иш ҳақи оладиган ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳақиқатда ишланган иш вақти ҳисоби, ишдан ташқари ишларга тўланган тўловлар, мукофотлар ва бошқа тўловлар натижалари бўйича тўланади. Ходимга маълум бир давр учун берилиши керак бўлган иш ҳақининг таркибий қисмлари, олинган солиқлар миқдори ва асосланмалари ҳамда берилиши керак бўлган тўловнинг умумий миқдори ҳақидаги маълумотлар мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхонанинг ҳар бир ходимига, иш ҳақи берилаётганда тақдим қилиниши шарт. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling