А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet86/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Мақсад


Мукофотлаш кўрсаткичлари

Меҳнат унумдорлигининг ўсишини рағбатлантириш

а) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши;
б) меҳнат ҳажмининг пасайиши;
в) берилган иш ҳажмининг белгиланган муддатда камроқ сон билан бажарилиши ва бошқалар.

Маҳсулот сифатини яхшилаш рағбатлантириш

а) умумий ишлаб чиқариш ҳажмида юқори сифатли маҳсулот салмоғи ошириш;
б) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотда стандартлар ва техник шартларга риоя қилиш;
в) яроқсиз маҳсулотни камайтириш ва бошқалар.

Янги техника, технологияни ўзлаштиришни рағбатлантириш

а) асбоб-ускуналарни иш билан банд этиш коэффициентини ошириш;
б) асбоб-ускунадан фойдаланиш харажатларини камайтириш;
в) янги илғор технологияни ўзлаштириш муддатларини қисқартириш.

Моддий сарф-харажатларни камайтиришни рағбатлантириш

а) хомашёни тежаш;
б) ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш;
в) чиқиндилар, талофатлар ва бошқаларни камайтириш



10.9. Меҳнатга ҳақ тўлашга оид харажатларни тақсимланишини текшириш.


Иш ҳақи ва бошқа тўловларга оид харажатларни тақсимлаш 1999 йил 5 февралдаги 54-сон Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъект ҳисоблаб ёзган иш ҳақи суммасига доир харажатлар йўналишига қараб қуйидагича таснифланади:
сотиб олинадиган активларнинг ҳақиқий таннархига киритиладиган тўловлар;
ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизатлар) таннархига киритиладиган тўловлар;
давр харажатлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар;
харажатларнинг бошқа йўналишлари бўйича тақсимланадиган тўловлар.
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига қуйидаги моддалар киритилади:
хўжалик юритувчи субъектда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ бажарилган нархномалар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб чиқиб ҳисобланган амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар;
Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва окладларга устамалар.
Иш ҳажмини ва компенсация тусидаги тўловлар, шу жумладан:
Технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, ишдан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларда ишлаганлик учун тариф ставкалари ва окладларга устамалар ва қўшимча ҳақ;
Кўп сменали режимда ишлаганлик, касбларни бирга қўшиб олиб борганлик ва хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик учун устамалар;
Ҳукумат томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, алоҳида зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан ушбу шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун устамалар;
Алоқа, темир йўл, дарё, автомобиль транспорти ва катта йўллар ходимларининг ва доимий иши йўлда ўтадиган ёки қатнов тусига эга бўлган бошқа ходимларнинг иш ҳақига, хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдан жўнаган пайтидан бошлаб шу жойга қайтиб келган пайтигача тўланадиган йўлда ўтган ҳар бир сутка учун тўланадиган устамалар;
Қурилишда, реконструкция қилишда ва мукаммал таъмирлашда бевосита банд бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вахта усули билан ишларни бажаришган ходимлар учун ишнинг кўчма ва қатнов хусусияти учун устама;
Доимий равишда ер ости ишларида банд бўлган ходимларга уларнинг шахтада (конда) иш жойига жўнаб кетишларидан ва орқага қайтишларигача ўтадиган норматив вақт учун қўшимча ҳақ;
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг районлар бўйича тартибга солинишига, шу жумладан район коэффицентлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида ишлаганлик учун коэффициентлар билан белгиланган тўловлар;
Хўжалик юритувчи-субъект жойлашган жойдан (йиғилиш пунктидан) иш жойига ва орқага қайтадиган йўлда ўтадиган кунлар учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, шунингдек ходимларнинг метеорология шароитларига кўра ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда тутилиб қолинган кунлар учун тариф ставкаси, оклад миқдорида тўланадиган суммалар (вахта усулида ишни бажаришда);
Иш вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти жамланиб ҳисобланганда ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга уларга иш вақтининг нормал давом этишидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш (ортиқча ишланган иш вақти учун дам олиш) кунлари учун ҳақ тўлаш;
Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги (ҳар йилги) ва қўшимча таътиллар, навбатдаги (хар йилги) фойдаланилмаган ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болани овқатлантириш учун оналар ишидаги танаффуслар, шунингдек тиббий ходимларга, асосий иш ҳақини кўриклардан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;
Мажбурий таътилда бўлган қисман сақлаб қолган холда, ҳақ тўлаш;
Донор ходимларга қонни текшириш, топшириш кунлари учун ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;
Давлат вазифаларини бажарганлик учун (харбий йиғинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича йиғинлар ва бошқалар) меҳнат ҳақи тўлаш;
Хўжалик юритувчи субъект штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги тузилган шартномалар бўйича ишлар бажарилганлиги учун ҳақ тўлаш, агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан амалга оширилса пудрат шартномаси хам шу жумлага киради;
Белгиланган тартибга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари;
Компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига кўра компенсация тўловлари;
Бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича рағбатлантиришлар, узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тўловлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра натура билан тўловлар, шунингдек ягона ижтимоий тўлов суммаси, улар бўйича ҳисобланган ҳақ;
Қонун ҳужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш;
Вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ;
Асосий иш жойи бўйича ишчиларга, хўжалик юритувчи субъект ишчи ва мутахассисларига улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ўқиган вақтда иш ҳақи тўлаш;
Икки ва ундан кўп болалари ёки ўн олти ёшгача ногирон боласи бўлган аёлларга қонунчиликка мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳақини тўлаш;
Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш;
Ходимларнинг (овқатланиши, йўл кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва сайёҳатларга йўлланмалар, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машғулотлари, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига қатнашиши, ходимларнинг шахсий обунаси ва истеъмоли ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлари) харажатларини қоплаш.
Меҳнатга ҳақ тўлашга оид харажатлар ишчи ва ходимларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотига нисбатан аниқланади. Ишчиларга нисбатан ҳисобланган меҳнат ҳақи асосий ишлаб чиқаришга, маъмурий бошқарув ходимларники эса маъмурий харажатларга олиб борилиши керак. Ишлаб чиқаришнинг шундай харажатлари ҳам борки, уларни бевосита маҳсулот таннархига олиб боришнинг иложи йўқ. Бундай харажатлар хўжалик юритувчи субъектларда 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари” счетларида йиғилади ва улар маълум тақсимот базасига нисбатан (ишчиларнинг иш ҳақи миқдори ёки кўрсатилган хизматлар соати ва бошқалар) тақсимланади. Аудитор хўжалик юритувчи субъектларда меҳнатга ҳақ тўлашга оид харажатларни тўғри ҳисобга олинганлиги ва счетлар бўйича тўғри тақсимланганлигини текшириши лозим.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling