Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари
СУЗАДАГИ САРОЙ ҚУРИЛИШИ ҲАҚИДА
Download 160.74 Kb. Pdf ko'rish
|
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari
СУЗАДАГИ САРОЙ ҚУРИЛИШИ ҲАҚИДА
ДОРО I ЁЗУВИ Буюк Худо, Ахурамазда ерни, осмонни, инсонни ва унга шукроналикни ва Дорони - ҳаммага ягона ҳукмдор қилиб яратди. Мен Доро, буюк шоҳ, шаҳаншоҳ, мамлакатлар шоҳи, шу замин шоҳи, Виштасп ўғли, Аҳамоний. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда худоларнинг улуғи бўлиб, у мени яратди, у мени шоҳ қилди, у менга подшоҳликни ҳадя қилди. Ахурамазда розилиги билан мен шоҳ бўлганимда отам Виштасп ва бобом Аршан тирик эди. Мен Сузада сарой қурдим. Безаклар узоқ ўлкалардан келтирилди. Ер чуқур ковланиб, тош қолдиқлари чиққунча қазилди. Айрим жойларда 40 тирсак баландликда қум тўкилди, айрим жойларда 20 тирсак. Пойдевор устига мен сарой кўтардим. Ҳамма ишларни ер қазиш, пойдевор қуриш, тош териш ишларини бобилликлар қилдилар. Кедр 1 Лаблона номли тоғдан келтирилди (Лаблона тоғи – ҳозирги Ливан тоғлари Фаластин ва Финникия ҳудудлари). Кедрларни осуррия халқи Бобилгача етказди. Бобилдан Сузагача кедрларни киликияликлар ва ионияликлар етказдилар. Уака 2 лар Гайдар ва Кермондан олиб келинган. Бу ерда қурилишда ишлатилган олтин Сард ва Бақтриядан (Балх, ҳозирги Афғонистон) олиб келинган. Олмос, лаъл, ёқут Сўғдиёнадан, тўқ кўк ёқут Хоразмдан келтирилган. 1 Кедр дарахти ҳақида сўз бормоқда. 2 Бу ҳам дарахт тури, аниқроғи “тик дарахт”и Кумуш ва жез Мисрдан етказиб турилди. Деворларни безашда ишлатилган материаллар Иониядан, фил суяги Ҳабашистон, Ҳиндистон ва Арохозиядан олиб келинган. Қурилишда ишлатилган харсанг тошлар Абиродуш қишлоғидан (Уджа ҳудудлари) олиб келинган. Ионияликлар ва мидияликлар тош кесардилар. Олтин билан ҳам мидияликлар ҳамда мисрликлар ишлов берардилар. Ғиштларни бобилликлар тайёрладилар. Мидиялик ва мисрликлар эса деворларни безар эдилар. Шоҳ Доро айтурки: Мен буюк обида қуришни буюрдим ва у маҳобатли бўлди. Мени, отам Виштаспни ва мамлакатни Ахурамазданинг ўзи паноҳида асрасин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling