Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари
Download 160.74 Kb. Pdf ko'rish
|
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari
III УСТУН
1-9. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен Виштаспга Рагадан форс қўшинларини жўнатдим. Бу қўшинлар Виштаспга қўшилганда Виштасп қўшинларни олди (ва) йўлга чиқди. Парфиядаги Патиграбон шаҳрида у исёнчилар билан жанг қилди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати билан Виштасп исёнчи қўшинларни тўлиқ ер билан яксон қилди. Бу жанг гармапад ойининг 1-куни (521-й, апрел) бўлди. 9-10. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мамлакат меники бўлди. Мана, мен Парфияда нима қилдим. 10-19. Шоҳ Доро айтурки: Марғиёна мамлакати исёнчи бўлди. Улар Фрада исмли марғиёналикни бир одамни бошлиқ қилдилар. Шундан кейин мен, қулим, Бақтрия сатрапи, форс Додаршишни юбордим (ва) унга шундай дедим: “Бор, ўзини меники деб ҳисобламайдиган қўшинларни тор-мор қил”. Кейин Додаршиш қўшин билан борди (ва) марғиёналиклар билан жанг қилди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда марҳамати билан менинг қўшинларим исёнчи қўшинларни тамоман ер билан яксон қилди. Бу жанг ассиядий ойининг 23-куни (521-й, декабр) бўлди. 19-21. Шоҳ Доро айтурки: Шундан кейин мамлакат меники бўлди. Мана, мен Бақтрияда нималар қилдим. 21-28. Шоҳ Доро айтурки: Форснинг Яутия вилоятининг Тарава шаҳрида яшовчи Вахяздат исмли бир киши. У иккинчи бўлиб Форсда бош кўтарди (ва) халққа шундай деди: “Мен Бардия, Кирнинг ўғлиман”. Кейин илгари (келиб чиқиши?) Ядадан бўлган, (ўз) тирикчилиги билан юрган форс халқи исёнчи бўлди, Вахяздат томонга ўтди. У Форсда шоҳ бўлди. 28-40. Шоҳ Доро айтурки: Мен шундан кейин менга қарашли бўлган Форс ва Мидия қўшинларини жўнатдим. Қулим, Артовардия исмли форсни мен уларга бошлиқ қилдим. Қолган форс қўшинлари мен билан Мидияга жўнади. Шундан кейин Артовардия қўшинлари билан Форсга келди. Улар Форсга келганида ўзини Бардия деб атаган Вахяздат қўшинлари билан Форснинг Раха шаҳрига Артовардияга қарши жанг қилиш жўнади. Кейин улар жанг қилдилар. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда марҳамати билан менинг қўшинларим Вахяздат қўшинларини бутунлай ер билан яксон қилди. Бу жанг тураваҳар ойининг 12- куни (522-й, май) да бўлди. 40-49. Шоҳ Доро айтурки: Кейин Вахяздат оз сонли чавандозлари билан қочди (ва) Пишияувадга келди. Бу ердан у Артовардия билан жанг қилиш учун қўшин олди (ва) яна жўнади. Улар Парга тоғида жангга киришдилар. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда марҳамати билан менинг қўшинларим Вахяздат қўшинларини тўлиқ ер билан яксон қилди. Бу жанг гармапад ойининг 5-куни (521-й, июн) бўлди. У (Артовардия) Вахяздатни ҳам, унинг кўзга кўринган сафдошлари бўлган одамларни ҳам қўлга олди. 49-52 Шоҳ Доро айтурки: Мен кейин Вахяздат ва унинг кўзга кўринган сафдошларини Форснинг Увадайчая шаҳрида қозиққа ўтказдим. 52-53 Шоҳ Доро айтурки: Мана, мен Форсда нималар қилдим. 54-64 Шоҳ Доро айтурки: ўзини Бардия деб атаган Вахяздат Харахвати сатрапи, қулим, Вивона исмли форсга қарши Харахватига қўшинларини жўнатди. У (Вахяздат) уларга бошлиқ қилиб бир кишини тайинлади ва унга шундай деди: “Боринглар, ўзини Доронинг (қўшинлари) деб атаётганларни тор-мор қилинглар.” Шундан кейин Вахяздат жўнатган бу қўшин Вивона билан жанг қилиш учун йўналди. Капишаканиш қалъасида улар жанг қилдилар. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати билан менинг қўшинларим исёнчи қўшинларни бутунлай ер билан яксон қилди. Бу жанг анамака ойининг 13- куни (520-й, январ) бўлди. 64-69. Шоҳ Доро айтурки: Исёнчилар Вивонага қарши жанг олиб бориш учун яна йиғилдилар (ва) жўнадилар. Улар Гандутава вилоятида жанг қилдилар. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда марҳамати билан менинг қўшинларим исёнчилар қўшинларини тамоман ер билан яксон қилди. Бу жанг вияхна ойининг 7-куни (520-й, март) бўлди. 69-75. Шоҳ Доро айтурки: Кейин Вахяздатнинг Вивонага қарши юборган қўшин бошлиғи бўлган киши оз сонли чавандозлари билан қочди. У Харахватининг Аршада қўрғонига келди. Шундан кейин Вивона қўшинлари билан унинг изидан ҳаракат қилиб уни ҳам, унинг кўзга кўринган издошларини ҳам қўлга олди (ва уларни) қатл этди. 75-76. Шоҳ Доро айтурки: Шундан кейин мамлакат меники бўлди. Мана, мен Хорахватида нималар қилдим. 76-83. Шоҳ Доро айтурки: Мен Форс ва Мидияда бўлганимда, бобилликлар менга қарши иккинчи марта бош кўтардилар. Холдитанинг ўғли бўлмиш Ароха исмли армани Боьилда бош кўтарди. У Дубала вилояти халқини шундай алдади: ”Мен – Навуходоносор, Набониднинг ўғлиман”. Шунда Бобил халқи менга қарши исён қилди (ва) Ароха томонга ўтишди. У Бобилни эгаллади ва у ерда шоҳ бўлди. 83-92. Шоҳ Доро айтурки: Мен қўшинларимни Бобилга жўнатдим. Қулим, Виндафарна исмли форсни уларга бошлиқ қилдим (ва) унга шундай дедим: “Боринг, ўзини меники деб ҳисобламайдиган бобилликлар қўшинини тор-мор қилинг”. Кейин Виндафарна қўшини билан Бобилга қараб йўл олди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда марҳамати билан Виндафарна бобилликларни тор-мор қилди ва уларни боғлаб, олиб келди. Варказана ойининг 22-куни (521-й, ноябрда) у ўзини Навухудоносор деб атаган Арохани ва унинг кўзга кўринган издошлари бўлган одамларни қўлга олди. Мен Арохани ва унинг кўзга кўринган издошлари бўлган одамларни Бобилда қозиққа ўтқазишга буйруқ бердим. Download 160.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling