Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари


ҲАМАДОНДАГИ КУМУШ ТАХТАЧАГА


Download 160.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana18.06.2023
Hajmi160.74 Kb.
#1586903
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari

ҲАМАДОНДАГИ КУМУШ ТАХТАЧАГА 
ЁЗИЛГАН ДОРО I ЁЗУВИ 
 
Доро улуғ шоҳ, шоҳлар шоҳи, барча ерлар эгаси Виштасп 
ўғли, аҳамоний. 
Шоҳ Доро айтурки: мен эгалик қиладиган ерлар скифларга 
қарашли ердан, Суғдиёна ортидаги Нубиядан ва Ҳиндистондан 
Сардгача чўзилган уни менга худоларнинг буюги Ахурамазда ҳадя 
қилган. Ахурамазда мени ва оиламни ўз паноҳида асрасин.
 
ДОРО I ҚАБРИДАГИ ЁЗУВ 
 
Шоҳ Доро айтурки: Мен Форс чегараларидан ташқарида 
бўйсундирган ҳудудлар қуйидагилардир. Мен уларни ўз 
ҳукмронлигим остига олдим. Улар менга тортиқлар олиб 
келадилар ва менинг айтганларимни бажарадилар. Улар фақат 
менинг қонунларимга бўйсунадилар: Мидия, Парфия, Сузиана, 
Ария, Бақтрия, Сўғдиёна, Арохазия, Саттагидия, гандарлар, 
ҳиндлар, 
сака-хаумаваргалар, 
сака-тиграхаудалар, 
Бобил, 
Оссурия, Арабистон, Миср, Каппадокия, Спарда, Иония, денгиз 
орти саклари, скудралар, гулчамбар тақувчи ионияликлар, 
понтияликлар, коссаклар, саклар, марцийлар ва колхлар.


КСЕРКСНИНГ ДЕВЛАРГА ҚАРШИ 
ҚОНУНИ 
 
 
Буюк худо Ахурамазда ерни яратган, осмонни яратган, 
одамни яратган, инсонлар учун эзгуликларни яратган, Ксерксни 
шоҳ қилиб қўйган, кўплаб ҳукмдорларнинг ҳукмдори қилиб қўйган.
Шоҳ Ксеркс айтурки: Шоҳлар шоҳи, кўп халқ ва
мамлакатлар шоҳи, узоқ-узоқларга чўзилиб кетган ерларнинг 
ҳукмдори, шоҳ Доронинг ўғли, аҳамоний, форс ўғли, орий 
қабиласидан.
Шоҳ Ксеркс айтурки: Ахурамазданинг хоҳиши билан мен 
қуйидаги мамлакатларга ҳукмдор бўлдим, Форс атрофларидан 
туриб мен бу ерларни бошқардим, улар менга ҳадялар олиб 
келардилар мен нимани хоҳласам, улар бажарадилар. Менинг 
қонунларимга бўйсунадиган ўлкалар қуйидагилар: Мидия, Суза, 
Арахозия, Арманистон, Дрангиана, Парфия, Арейя, Бақтрия, 
Сўғдиёна, Хоразм, Бобил, Оссурия, Саттагидия, Лидия, Миср, 
ионийлар, денгиз халқлари, денгиз ортида яшовчи халқлар, мачия 
халқлари, Арабистон, Гандара, Ҳиндистон, Каппадокия, даклар, 
сакахаумоваркалар, ўткир учли қалпоқ кийиб юрувчи саклар
Скудра, Акауфака аҳолиси, Путия, Карка, Кушия (Эфиопия). 
Шоҳ Ксеркс айтурки: Мен шоҳ бўлган вақтимда бу (юқорида 
санаб ўтилган) ўлкаларнинг баъзилари мустақил эди. Кейин менга 
Ахурамазда ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати билан 
мен уларни бўйсундирдим ва уларни аввалги ҳолига қайтардим. Бу 


мамлакатларнинг баъзиларида ҳали девларга сиғиниш мавжуд 
эди. Кейин мен Ахурамазданинг ҳоҳиши билан бу ердаги 
девларнинг ҳайкалларини синдириб ташладим ва “девларга 
сиғинмаслик”ларини талаб қилдим. Илгари девларга сиғинилган 
ўлкаларда эндиликда Ахурамазда ва осмон худоси Артага 
сиғинишларини буюрдим. Нимаики нотўғри бўлса, яхши бўлиши 
учун ҳаракат қилдим. Мен нимаики қилган бўлсам, 
Ахурамазданинг марҳамати билан қилдим. Қилган ишларимни 
амалга оширишимга Ахурамазда ёрдам берди. Вақт ўтиши билан 
ўйлаш керак. 
Шоҳ Ксеркс айтурки: Мен ҳаётда бахтли бўлишим ва 
ўлимимдан кейин Артанинг жамоадошига айланишим учун 
Ахурамазда ўрнатган қонунларга амал қилишим ва Ахурамазда 
ҳамда Артага итоат қилиб уларга сиғинишим керак 
Шоҳ Ксеркс айтурки: Ахурамазда ўрнатган қонунларга амал 
қилган ҳамда Ахурамазда ва осмон маъбуди Артага итоатда 
бўлган киши ҳаётда бахтли бўлади ва ўлимидан кейин осмон 
маъбуди Артанинг жамоадошига айланади.
Шоҳ Ксеркс айтурки: Ахурамазда мени, уйимни ва 
мамлакатимни ҳар қандай балолардан асрасин. Буни мен 
Ахурамаздадан сўрайман. Ахурамазда менга доим ён босади. 

Download 160.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling