Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари


Download 160.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi160.74 Kb.
#1586903
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari



 
 
 
 
 
БЕҲИСТУН 
ЁЗУВЛАРИ 
 
 
 
СУЗАДАГИ САРОЙ 
ҚУРИЛИШИ ҲАҚИДА 
ДОРО I ЁЗУВИ 
 
 
 
ҲАМАДОНДАГИ 
КУМУШ ТАХТАЧАГА 
ЁЗИЛГАН ДОРО I 
ЁЗУВИ 
 
 
 
ДОРО I ҚАБРИДАГИ 
ЁЗУВ 
 
 
 
КСЕРКСНИНГ 
ДЕВЛАРГА ҚАРШИ 
ҚОНУНИ 
 
 
by Jasurkhan 


БЕҲИСТУН ЁЗУВЛАРИ 
 
 I УСТУН 
1-3. Мен 
Доро, улуғ 
шаҳаншоҳ, Форс ҳукмдори,
мамлакатлар ҳукмдори, Виштасп(1) ўғли, Аршам невараси, 
Аҳамонийман. 
3-6. Шоҳ Доро айтурки: Менинг отам - Виштасп
Виштаспнинг отаси - Аршам, Аршамнинг отаси - Ариарамн, 
Ариарамннинг отаси - Чиш-пиш, Чиш-пишнинг отаси - Аҳамон.
6-8. Шоҳ Доро айтурки: Шунинг учун биз Аҳамонийлар деб 
аталамиз. Асрлар давомида биз машҳурмиз. Асрлар давомида 
бизнинг наслимиз шоҳлардандир.
8-11. Шоҳ Доро айтурки: Менинг насабимдан илгари саккиз 
(киши) шоҳлардан бўлган. Мен - тўққизинчисиман. Биз, тўққиз 
киши, кетма - кет ҳукмдорлик қилганмиз(2).
11-12. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда марҳамати туфайли
мен – шоҳман. Ахурамазда менга подшоҳликни берди.
12-17. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда марҳамати туфайли 
менга тегишли мамлакатлар қуйидагича бўлиб, улар устидан мен 
– ҳукмдорман: Форс, Элам, Бобил, Оссурия, Арабистон, Миср, 
денгиз ёқасидаги (мамлакатлар), Спарда, Яуна, Мидия, 
Арманистон, Каппадокия, Парфия, Зранка, Харайва, Хоразм, 
Бақтрия, Сўғдиёна, Гайдара, Сака(3), Сатагу, Харахвати, Мака 
–жами 23 мамлакат.


17-20. Шоҳ Доро айтурки: Бу мамлакатлар менга тегишли. 
Ахурамазда илтифоти туфайли (улар) менга бўйсунади. Улар 
менга тортиқлар олиб келишади. Улар менинг фармонларимнинг 
барчасини ҳоҳ кечаси бўлсин, ҳоҳ кундузи, бажо келтиришади.
20-24. Шоҳ Доро айтурки: Бу мамлакатлардаги менга 
садоқатли 
(бўлган) 
кишиларни 
тақдирладим, 
ишончни 
суистеъмол қилган кишиларни қаттиқ жазоладим. Ахурамазда 
илтифоти билан бу мамлакатлар менинг қонунларимга амал 
қиладилар. Ҳар бир ишни мен қандай буюрсам, улар шундай 
бажарадилар.
24-26. Шоҳ Доро 
айтурки: Ахурамазда менга бу 
подшоҳликни берди. Ахурамазда менга бу подшоҳликни қўлга 
киритишимга ёрдам берди. Ахурамазда илтифоти билан мен бу 
подшоҳликка эгалик қиламан.
26-35. Шоҳ Доро айтурки: Шоҳ бўлганимдан кейин мен 
қуйидагиларни бажардим. Кирнинг ўғли Камбиз бизнинг уруғдан 
бўлиб, бу ерда шоҳ эди. Ўша Камбизнинг бир ота ва бир онадан 
бўлган акаси Бардия бор эди. Кейин Камбиз Бардияни ўлдирди. 
Камбиз Бардияни ўлдирган вақтда халқ Бардиянинг ўлими хақида 
билмасди. Кейин Камбиз Мисрга йўл олди. Шундан сўнг халқ 
қўзғалди ва Форс, Мидия ҳамда бошқа мамлакатларда кўп 
ёлғончиликлар пайдо бўлди.
35-43. Шоҳ Доро айтурки: Шундан кейин Гаумата исмли 
коҳин Пишияувадда, Аракадриш тоғларида қўзғолон кўтарди. У 
вияхна ойининг 14-кунида (522-й, март) қўзғолди. Халқни шундай 


деб алдади: “Мен Бардия, Кирнинг ўғли, Камбизнинг акасиман”. 
Кейин бутун халқ исёнчи бўлди ва у (Гаумата) томонга ўтишди, 
шунингдек, Форс, Мидия ва бошқа мамлакатлар ҳам (Гаумата 
томонга ўтишди). Гармапад ойининг 9 - кунида (522-й, апрел) у 
подшоҳликни эгаллади. Шундан кейин Камбиз ўз ажали билан 
вафот этди.
43-48. Шоҳ Доро айтурки: Коҳин Гаумата Камбиздан 
тортиб олган бу подшоҳлик асрлар давомида бизнинг наслимизга 
тегишли бўлиб келган. Коҳин Гаумата Камбиздан Форсни ҳам, 
Мидияни ҳам ва бошқа давлатларни ҳам тортиб олди, (уларни) 
ўзиники қилди ва шоҳ бўлди. 
48-61. Шоҳ Доро айтурки: На форс, на мидиялик, на бизнинг 
уруғдан подшоҳликни коҳин Гаумата қўлидан тортиб олгувчи 
бўлмади. Халқ у Бардияни олдиндан билган кишиларни қатл 
қилишини (ўйлаб) қўрқарди. У одамларни “у - Кирнинг ўғли Бардия 
эмас”лигини билмасликлари учун қатл қилди. Мен келгунимга 
қадар ҳеч ким коҳин Гауматага қарши бирон – бир сўз айта 
олмаган. Кейин мен Ахурамаздага сиғиндим. Ахурамазда менга 
ёрдам кўрсатди. Багаядиш ойининг 10-кунида (522-й, сентябрь 
охирида) мен кўп бўлмаган кишилар билан коҳин Гауматани ва 
унинг яқин издошларини ўлдирдим. Мидияда Нисайа вилоятининг 
Сикаяуватиш қалъасида мен уни ўлдирдим. Мен подшоҳликни 
ундан тортиб олдим. Ахурамазда марҳамати билан мен шоҳ 
бўлдим. Ахурамазда менга подшоҳликни берди. 


61-71. Шоҳ Доро айтурки: Бизнинг уруғдан тортиб олинган 
ҳукмдорликни мен тўлиқ қайта тикладим, худди илгари 
бўлганидек. Коҳин Гаумата томонидан вайрон қилинган 
ибодатхонани (ҳам қайта тикладим). Мен, халққа, ҳарбийларга
коҳин Гаумата маҳрум қилган (тегишли бўлган) ўтлоқ ва чорвани, 
қуллар билан биргаликда уларнинг хўжалигини қайтардим. Мен 
халқни ўз ўрнига қўйдим, шунингдек, Форсни ҳам, Мидияни ҳам, 
бошқа мамлакатларни ҳам, худди илгаригидек. Мен улардан 
тортиб олинганларни ортига қайтардим. Мен буни Ахурамазда 
илтифоти билан қилдим. Мен хонадонимизнинг эски ўрнига 
келишига эришдим. Мен Ахурамазда марҳамати билан коҳин 
Гауматанинг бизнинг мулкимизни эгалламаслигига эришдим. 
71-72. Шоҳ Доро айтурки: Мана мен шоҳ бўлганимдан кейин 
нималар қилдим. 
72-81. Шоҳ Доро айтурки: Гауматани ўлдирганимдан сўнг 
Эламда Упадарманинг ўғли, Ассин исмли бир киши қўзғолон 
кўтарди. У халққа шундай деди: “Мен - Элам шоҳи”. Шундан сўнг 
эламликлар исёнчи бўлдилар ва ўша Ассина томонига ўтдилар. У 
Эламда шоҳ бўлди. Ва (яна) бобиллик Айнайранинг ўғли Нидинту-
Бел Бобилда қўзғолон кўтарди. У халқни шундай алдади: “Мен - 
Навуходоносор, Набониднинг ўғли”. Шундан сўнг бутун Бобил 
халқи ўша Нидинту-Бел томонига ўтишди. Бобил қўзғолончи 
бўлди ва у подшоҳликни эгаллади.


81-83. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен Эламга (буйруқ?) 
юбордим. Ўша Ассин боғланган ҳолда менга олиб келинди ва мен 
уни ўлдирдим.
83-90. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен ўзини Навуходоносор 
деб атаган Нидинту-Белга қарши Бобилга отландим. Нидинту-
Бел қўшинлари Дажлани эгаллаган эди. Улар ўша ерда эдилар. 
Кемалар ҳам ўша ерда эди (?). Шундан кейин мен қўшинларни 
мешга, бошқаларни туяларга ўтқазиб, қолганларини отларга 
жойлаштирдим. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда 
марҳамати билан биз Дажлани кечиб ўтдик. У ерда мен Нидинту- 
Бел қўшинларини тамоман тор-мор қилдим. Ассиядия ойининг 26 
кунигача (522-й, декабр) биз жанг қилдик.
90-96. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен Бобилга йўл олдим. Мен 
Бобилга етмасдан ўзини Навоуходонсор деб атаган Нидинту-Бел 
ўз қўшинлари билан Фрот бўйидаги Зазана шаҳрига мен билан 
урушиш учун етиб келди. Кейин биз жангга киришдик. 
Ахурамазда менга ёрдам берди. Унинг мадади билан мен 
Нидинту-Бел қўшинларини бутунлай парчалаб ташладим. (Унинг 
қўшинининг) қолган (қисм)и сувга улоқтирилди (ва) сувга ғарқ 
бўлди. Биз анамака ойининг 2-кунида (522-й, декабр) тўқнашдик.

Download 160.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling