Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари


IV УСТУН  1-2. Шоҳ Доро айтурки


Download 160.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi160.74 Kb.
#1586903
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari

IV УСТУН 
1-2. Шоҳ Доро айтурки: Мана, Бобилда мен нималар қилдим.
2-31. Шоҳ Доро айтурки: Мана, подшоҳ бўлганимдан сўнг 
ўша йили бир йил давомида бажарган ишларим. Мен ўн тўққиз 
марта жангга кирдим. Ахурамазда марҳамати билан мен уларни 
(исёнчиларни) енгдим ва тўққиз подшоҳни асир олдим. Бири коҳин 
Гаумата эди. У алдаб, шундай деди: “Мен – Бардия, Кирнинг 
ўғлиман”. У Форсни исёнкор қилди. Бири - эламлик Ассин; у алдаб, 
шундай деди: “Мен - Элам подшосиман”. У Эламни исёнкор қилди.
Бири - бобиллик Нидинту-Бел; у алдаб, шундай деди: “Мен – 
Навуходоносор, Набониднинг ўғли”. У Бобилни исёнга чорлади.
Бири – форс Мартия; у алдаб, шундай деди: “Мен Хшатрит 
Киаксар авлодиданман”. У Мидияни исёнга чорлади. Бири - 
асагартлик Чиссатахма; у алдаб, шундай деди: “Мен - Асагарта 
подшоси, Киаксар авлодиданман”. У Асагартани исёнга чорлади. 


Бири - марғиёналик Фрада; у алдаб, шундай деди: “Мен Марғиёна 
подшосиман”. У Марғиёнани исёнга чорлади. Бири - форс 
Вахяздат; у алдаб, шундай деди: “Мен – Бардия, Кирнинг 
ўғлиман”. У Форсни исёнга чорлади. Бири армани Ароха; у алдаб, 
шундай деди: “Мен – Навуходоносор, Набониднинг ўғлиман”. У 
Бобилни исёнга чорлади. 
31-32. Шоҳ Доро айтурки: Ушбу тўққиз подшоҳни мен 
жангларда асирга олдим.
33-36. 
Шоҳ Доро айтурки: Исён кўтарган ушбу 
мамлакатлар – ёлғон уларни қўзғолончи қилган эди. Улар 
(исёнчилар) халқни алдадилар. Сўнг Ахурамазда уларни менинг 
қўлимга топширди. Мен уларни ўз ҳоҳишимча жазоладим.
36-40. Шоҳ Доро айтурки: Сен, кейинчалик подшоҳ бўлгувчи, 
ёлғондан қаттиқ сақлан. Ёлғон гапирган кишини қаттиқ 
жазолагин, агарки сен ўйласанг: “Менинг мамлакатим осойишта 
бўлсин”.
40-43. Шоҳ Доро айтурки: Мен Ахурамазда марҳамати 
билан ўша йили бир йил ичида шу ишларни қилдим. Сен, 
кейинчалаик бу ёзувларни ўқийдиган киши, мен томонимдан 
амалга оширилганларга ишон ва буни ёлғон санама.
43-45. Шоҳ Доро айтурки: Мен Ахурамаздага мурожаат 
қиламанки, мен ўша бир йил давомида амалга оширган ишларим 
ҳақиқатдир ва ёлғон эмас.
45-50. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда марҳамати ила мен 
билан юз берган кўпгина бошқа ишларим бу ёзувларда 


битилмаган. Шунинг учун битилмаганки, чунки кейинчалик бу 
ёзувни ўқиган киши (бунчалик) кўп ишлар қилганимга ишонмай, (у) 
буларни ёлғон санайди.
50-52. Шоҳ Доро айтурки: Олдин подшоҳ бўлганлар (бутун 
умрлари давомида) мен ўша бир йилда қилган ишларимни 
қилмаганлар.
52-56. Шоҳ Доро айтурки: Менинг қилганларимга ишон ва 
(буни) халқдан яширма. Агар бу сўзларимни халқдан яширмасдан, 
халққа сўйлаб берсанг, Ахурамазда ёр бўлсин хамда авлодинг кўп 
бўлсин ва узоқ умр кўргин.
57-59. Шоҳ Доро айтурки: Агар бу сўзларимни халқдан 
яширсанг ва халққа сўйлаб бермасанг, Ахурамазда сени 
жазоласин ва авлодингга қирон келсин!
59-61. Шоҳ Доро айтурки: Мен ушбу бир йил мобайнида 
барча ишларни Ахурамазда марҳамати ила амалга оширдим. 
Ахурамазда ва мавжуд бошқа худолар ҳам менга кўмаклашди.
61-67. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда ва мавжуд бошқа 
худолар мени қўллаб-қувватланганларининг сабаби, на мен, на 
менинг авлодларим мунофиқ, ёлғончи ва ярамас бўлмадик. Мен 
адолатли ишлар қилдим. Мен ожизга ҳам, кучлига ҳам ёмонлик 
қилмадим. Менинг оиламга (яхши ишларни) раво кўрганларни 
тақдирладим, зарар етказгаларни эса қаттиқ жазоладим. 
67-69. Шоҳ Доро айтурки: Сен, кейинчалик подшоҳ бўлгувчи, 
ёлғончи ва ярамаслар билан дўстлашма, (аксинча), уларни қаттиқ 
жазола.


69-72. Шоҳ Доро айтурки: Сен, келгусида мен ёзган ушбу 
ёзувларни ва тасвирларни кўрсанг, уларни бузма, аксинча, кучинг 
етгунича сақла.
72-76. Шоҳ Доро айтурки: Агар бу ёзув ва тасвирларни 
кўрсанг ва уларни бузмасанг, аксинча, кучинг етгунича сақласанг. 
Ахурамазда ёр бўлсин хамда авлодинг кўп бўлсин ва узоқ умр 
кўргин ҳамда Ахурамазда ишларингга ривож берсин.
76-80. Шоҳ Доро айтурки: Агар бу ёзув ва тасвирларни 
кўрсанг (ва) уларни буз(ма?)санг, кучинг етгунича сақламасанг. 
Ахурамазда сени жазоласин ва авлодингни йўқотсин ҳамда 
ишларингни барбод қилсин! 
80-86. Шоҳ Доро айтурки: Мен ўзини Бардия деб эълон 
қилган коҳин Гауматани ўлдирганда мен билан бўлган йигитлар. 
Бу йигитлар менинг тарафдорларим(4) каби ҳаракат қилдилар: 
форс Вияспарининг ўғли Интафрен (Виндафарна); форс 
Туҳранинг ўғли Утана (Отана); форс Мардунни (Мардония)нинг 
ўғли Гаубрува (Гобрий); форс Багабигнанинг ўғли Видарна 
(Гидарн); форс Датувахна ўғли Багабухша (Мегабиз); форс 
Вахауки ўғли Ардуманиш(5)
86-88. Шоҳ Доро айтурки: Сен, кейинчалик подшоҳ бўлгувчи, 
бу йигитларнинг авлодларини яхши ҳимоя қилгин.
88-92. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамазда марҳамати билан мен 
бу ёзувни битдим. Орий тилидан ташқари у сопол тахтачаларга 
ва терига битилган. Бундан ташқари мен ўзимнинг тасвиримни 
тайёрладим. Бундан ташқари мен ўзимнинг авлодларим 


шажарасини туздим. Булар ёзилди ва менга ўқиб берилди. Кейин 
мен бу ёзишмани барча мамлакатларга юбордим. Халқ (уни 
ўрганишга?) ҳаракат қилди.(6)

Download 160.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling