Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари
Download 160.74 Kb. Pdf ko'rish
|
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari
V УСТУН
1-14. Шоҳ Доро айтурки: Мана, менинг шоҳ бўлганимдан икки ва уч йилдан сўнг қилган ишларим. Элам номли ўлка исёнчи бўлди. Улар Атомоит исмли эламликни бошлиқ қилдилар. Шундан кейин мен қўшин жўнатдим. Мен уларга, қулим, Гаубрува исмли форсни бошлиқ қилдим. Кейин Гаубрува қушин билан Эламга жўнади. У эламликлар билан жанг қилди. Ўшанда Гаубрува эламликларни тор-мор этди ва яксон қилди ҳамда уларнинг бошлиғини асирга олиб, менинг ҳузуримга олиб келди ва мен уни ўлдирдим. Шундан сўнг мамлакат меники бўлди. 14-17. Шоҳ Доро айтурки: Бу эламликлар мунофиқ эдилар ва Ахурамаздага эътиқод қилмасдилар. Мен Ахурамаздага эътиқод қилар эдим. Ахурамазданинг мархамати билан мен улар билан қандай хохласам шундай муносабатда бўлдим. 18-20. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамаздани эътиқод қилган кишига ҳаёти давомида ва ўлимдан кейин бахт-саодат ёр бўлсин. 20-30. Шоҳ Доро айтурки: кейин мен қўшин билан Сакага жўнадим. Кейин чўққили қалпоқ киювчи(7) саклар жанг қилиш учун чиқдилар. Мен сув чегарасига(8) етиб келганимда, у томондан уларнинг бутун қўшини биргаликда келди. Кейин мен сакларнинг бир қисмини ер билан яксон қилдим, бошқалари уларнинг Скунха исмли йўлбошчисини асирга олди ва менинг ёнимга келтирдилар. Шунда мен ўз хоҳишим (бўйича) бошқа кишини уларнинг йўлбошчиси қилдим. Кейин мамлакат меники бўлди. 30-33. Шоҳ Доро айтурки: Бу саклар мунофиқ эдилар ва Ахурамаздага эътиқод қилмасдилар. Мен Ахурамаздага эътиқод қилар эдим. Ахурамазданинг марҳамати билан мен улар билан қандай хохласам шундай муносабатда бўлдим. 33-36. Шоҳ Доро айтурки: Ахурамаздага эътиқод қилган кишига ҳаёти давомида ва ўлимдан кейин бахт-саодат ёр бўлсин. Изоҳлар 1. Виштасп - юнонча Гиштасп, Доро I нинг отаси; Кир II даврида юқори мартабадаги сарой ходими, Камбиз даврида сатрап (вилоят бошлиғи). Камбизнинг м.а. 525-522-йилларда Мисрга юриши даврида катта ҳуқуқга эга бўлган. 2. Шоҳ Доронинг ўзи ҳам Аҳамонийларнинг кичик уруғидан бўлган Ариарамн ва Аршамни ҳам “шоҳ” деб ҳисоблайди. Шу йўл билан Доро ўз уруғини Аҳамонийлар билан боғлайди ва тахтга ўзини қонуний меросхўр деб ҳисоблайди. 3. Бу ерда амиргиялик скифлар ери назарда тутиляпти (қадимги “сака хаумоварга”) – Помир ва Ҳиндикуш тоғларидан Ҳинд водийсигача бўлган тоғли ҳудудларда яшовчи кўчманчи қабилалар. 4. Бундан кейинги қавсларда юнон номлари келтирилган: бу номдаги фитначилар ҳақида Геродотнинг китобида ҳам айтиб ўтилган. 5. Геродот Ардуманиш ўрнига хато ҳолда Доронинг иттфоқчиси сифатида машҳур форс Аспачануни келтиради. (грекча Аспатина) 6. 88-92-матнлар ёмон сақланган, йўқолган ва шарҳланган охирги иборалари тахминий бўлиб, бошқача ўқиганда: “ҳамма жойда халқ миннатдор эди” деган маънони билдиради. 7. “Сака тиграхауда” атамаси - скиф қабилалари, Аҳамонийлар империясининг Ўрта Осиё чегараларига яшаганлар. 8. Сирдарё - бўлиши мумкин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling