Аҳамонийлар даври ёзма ёдгорликлари


Download 160.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi160.74 Kb.
#1586903
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ahamoniylar davri yozma yodgorliklari

II УСТУН 
1-5. Шоҳ Доро айтурки: Шундан кейин Нидинту-Бел оз 
сонли суворийлари билан қочди ва Бобилга келди. Кейин мен 
Бобилга келдим. Ахурамазданинг марҳамати билан мен Бобилни 
ҳам, Нидинту–Белни ҳам қўлга туширдим. 


5-8. Шоҳ Доро айтурки: Мен Бобилда юрган вақтимда ушбу 
мамлакатлар менга қарши қўзғолон кўтарди: Форс, Элам, Мидия, 
Оссурия, Миср, Парфия, Марғиёна, Сатагу, Сака.
8-11. Шоҳ Доро айтурки: Форснинг Куганак шаҳридан 
бўлган Чичихришанинг ўғли Мартия исмли бир киши Эламда 
қўзғолон кўтарди. У халққа шундай деди: “Мен – Иманиш, Элам 
шоҳиман”. 
 11-13. Шоҳ Доро айтурки: Бу вақтда мен Эламдан узоқда 
эмас эдим. Эламликлар мендан қўрқдилар, уларнинг бошлиқлари 
бўлган Мартияни тутиб олдилар ва уни ўлдирдилар. 
 13-17. Шоҳ Доро айтурки: Мидиялик бўлган Фравартиш 
исмли бир киши Мидияда қўзғолон кўтарди. У халққа шундай 
деди: “Мен - Хшатрит, Киаксар наслиданман”. Кейин (ўз) 
тирикчилиги билан юрган Мидия халқи менга қарши қўзғолон 
кўтарди ва ўша Фравартиш томонига ўтди. У Мидияда подшоҳ 
бўлди.
18-29. Шоҳ Доро айтурки: менга қарашли бўлган Форс ва 
Мидия қўшинлари жуда оз сонли эди. Кейин мен қўшин юбордим. 
Мен уларга бошлиқ қилиб қулим, Видарна исмли форсни 
тайинладим ва уларга дедим: ”Боринглар, ўзини меники деб 
ҳисобламайдиган Мидия қўшинларини тор-мор этинглар”. 
Шундан кейин Видарна қўшин билан жўнаб кетди. (У) Мидияга 
етиб келганида сўнг, Мидиянинг Маруш номли шаҳрида исёнчилар 
билан урушди. Бу вақтда мидияликларнинг бошлиғи бу ерда йўқ 
эди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг 


марҳамати билан менинг қўшиним исёнчи қўшинларни тор-мор 
этди. Ушбу урушимиз анамак ойининг 27-кунида (521-йил, 
январда) бўлди. Шундан кейин менинг қўшиним мени Мидияга 
келгунимга қадар Мидиянинг Компанда вилоятида кутиб турди. 
29-37. Шоҳ Доро айтурки: Мен, қулим, Додаршиш исмли 
арманни Арманистонга юбордим. Мен унга шундай дедим: “Бор, 
ўзини меники деб ҳисобламайдиган исёнчи қўшинларни тор-мор 
этгин”. Шундан сўнг Додаршиш жўнаб кетди. У Арманистонга 
келганида исёнчилар йиғилдилар (ва) унга қарши урушиш учун йўл 
олдилар. Улар Арманистоннинг Зузахия деган жойида жанг 
қилдилар. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг 
марҳамати билан менинг қўшиним исёнчи қўшинларни тамоман 
тор-мор этди. Ушбу уруш тураваҳар ойининг 8-кунида (521-й, 
май) бўлди.
37-42. Шоҳ Доро айтурки: Исёнчилар иккинчи марта 
йиғилдилар ва Додаршишга қарши курашга отландилар. Улар 
Арманистоннинг Тигр қалъасида жангга киришдилар. Ахурамазда 
менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати билан менинг 
қўшиним исёнчи қўшинларни тўлиқ ер билан яксон қилди. Ушбу 
уруш тураваҳар ойининг 18 кунида (521-й, май) бўлди.
42-49. Шоҳ Доро айтурки: Исёнчилар учинчи марта 
йиғилдилар ва Додаршишга қарши курашга отландилар. Улар 
Арманистоннинг Уяма номли қалъасида урушга кирдилар. 
Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати 
билан менинг қўшиним исёнчи қўшинларни бутунлай ер билан 


яксон қилди. Уруш тайграчиш ойининг 9-кунида (521-й, июн) 
бўлди. Шундан кейин Додаршиш мени Мидияга келгунимга қадар 
Арманистонда кутиб турди.
49-57. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен, қулим, Ваумис исмли 
форсни Арманистонга юбордим ва унга дедим: “Бор, ўзини 
меники деб ҳисобламайдиган исёнчи қўшинларни тор-мор эт”. 
Шундан сўнг Ваумис жўнаб кетди. У Арманистонга етиб 
келганида исёнчилар йиғилдилар (ва) Ваумисга қарши курашга 
отландилар. Улар Оссуриянинг Изала вилоятида уруш қилдилар. 
Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати 
билан менинг қўшиним исёнчи қўшинларни тамоман тор-мор 
этди. Ушбу уруш анамака ойининг 15-кунида (522-й, декабр) 
бўлди. 
57—63. Шоҳ Доро айтурки: Исёнчилар иккинчи марта 
йиғилдилар (ва) Ваумисга қарши курашга отландилар. Улар 
Арманистоннинг Аутиара вилоятида уруш қилдилар. Ахурамазда 
менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати билан менинг 
қўшиним исёнчи қўшинларни тамоман тор-мор этди. Ушбу жанг 
тураваҳар ойида (521-й, июнь) якунланди. Шундан кейин Ваумис 
мени Мидияга етиб келгунимча Арманистонда кутиб турди. 
64-70. Шоҳ Доро айтурки: Кейин мен Бобилдан чиқдим ва
Мидияга келдим. Мен Мидияга келганимда ўзини Мидия подшоҳи 
деб атаган Фравартиш қўшини билан менга қарши курашиши 
учун Мидиянинг Кундуруш шаҳрига келди. Кейин биз жанг қилдик. 
Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг марҳамати 


билан мен Фровартиш қўшинларини тамоман ер билан яксон 
қилдим. Биз адуканиш ойининг 25-кунида (521-й, куз) урушдик.
70-78. Шоҳ Доро айтурки: Кейин Фравартиш оз сонли 
суворийлари билан қочди ва Мидиянинг Рага вилоятига жўнади. 
Шундан сўнг мен (унинг) қўшини (изидан) жўнадим. Фравартиш 
қўлга олинди ва менинг ёнимга келтирилди. Мен унинг бурнини, 
қулоқлари ва тилини кесдим ҳамда бир кўзини ўйиб олдим. Уни 
боғланган ҳолда менинг дарвозам олдида тутиб турдилар ва 
бутун халққа уни кўрди. Кейин мен Экбатанда уни қозиққа 
ўтқазиб қўйдим. Унинг яқин издошлари бўлган одамларни
Экбатан қалъасида терисини шилдим.
78-91. Шоҳ Доро айтурки: асагартлик Чиссатахма исмли 
бир киши менга исёнчилик муносабатда бўлди. У халққа шундай 
деди: “Мен – Асагарта шоҳи, Киаксар наслиданман”. Шундан 
кейин мен форс ва мидиялик қўшинларни жўнатдим. Мен уларнинг 
бошлиғи этиб, қулим Тахмаспад исмли мидияликни тайинладим. 
Мен уларга шундай дедим: “Боринглар (ва) ўзларини меники деб 
ҳисобламайдиган исёнчиларни тор-мор этинглар”. Шундан сўнг 
Тахмаспад қўшинлари билан жўнаб кетди ва Чиссатахма билан 
урушди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг 
марҳамати билан менинг лашкарларим исёнчи қўшинларни тор-
мор этди ва Чиссатахмани қўлга олди (ҳамда уни) менинг ёнимга 
олиб келдилар. Кейин мен унинг бурни ва қулоқларини кесдим 
(ҳамда) бир кўзини уйиб олдим. Уни боғланган ҳолда менинг 


дарвозам олдида тутиб турдилар ва бутун халққа уни кўрди. 
Кейин мен уни Арбелахда қозиқда ўтқаздим.
91-92. Шоҳ Доро айтурки: Мана, мен Мидияда нима ишлар 
қилдим.
92-98. Шоҳ Доро айтурки: Парфия ва Варкапа менга қарши 
исён кўтарди (ва) Фравартиш (томонига) ўтдилар. Менинг отам 
Виштасп Парфияда эди. Халқ уни тарк этди (ва) исёнчи бўлди. 
Кейин Вишпаст унга содиқ қолган қўшин билан жўнади. 
Парфиянинг Вишнаузатиш шаҳрида у парфияликлар билан жанг 
уюштирди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазданинг 
марҳамати билан Виштасп исёнчи қўшинларни бутунлай тор-
мор этди. Ушбу уруш вияхна ойининг 22-кунида (521-й, февраль) 
бўлди.

Download 160.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling