Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
САККИЗИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун биринчи китобда ҳам ҳикоя қилинган байрамлар, уларнинг ташкил қилиниши ҳақида эслатади. У байрамлардан ажойиб фойда борлиги ҳақидаги қизиқ фикрни билдиради. Бу ерда гап биринчи китобда айтиб ўтилган фойда ҳақида эмас, худоларни эъзозлаш ва уларнинг номлари- ни янгилашдан келиб чиқадиган фойда ҳақида кетади. Чунки уларни эъзозлаш ва мадҳ этиш орқали қонунлар ҳам эъзозланади. Худоларнинг миқдорини белгилаш ва улардан ҳар бирига бай- рамлар ҳамда қурбонлик қилиш маросимларини ташкил этиш лозим, шунда одамлар покланади- лар. Худолар икки хил бўладилар: сиғиниладиган осмонийлари ва эъзозланувчи ерликлари, аммо уларга сиғинмайдилар. Худоларнинг ҳар бир тури- ни белгилаш учун қурбонлик ва қонунларда кўзда тутилган ишлар билан уларнинг (одамларга) меҳри- ни орттириш зарур. Бу байрамларда қурбонлик қи- лингандан сўнг ёшлар турли жисмоний машқлар уюштиришлари керак бўлади. Байрам шод, 60 хуррам ўтиши учун мадҳия ва танқиддан ибо- рат бўлган қўшиқ турларидан фойдаланадилар. Буларнинг ҳаммаси хурсанд ва шодона қонунлар йўриғига киришга тарғибот этиш учун қилинади. Мадҳия ва танқидни эшитиш, агар у қонун талаб қилганидай ҳаққоний бўлса, ёшларнинг қалбла- рига жо бўлиб, кураш орқали хайрли ишларга сазовор бўлишга ундайди, унинг раъйини кучай- тиради, кўнгилларини тўқ этади ва жасоратла- рини оширади. Байрамларда қатнашувчи ёшлар бажарувчи жисмоний машқлар ёшларнинг шаҳар учун фойдаси кўп бўлган кураш маҳоратларини ва азим кучларини ошириш учун зарурдир. Шаҳар ҳокимлари ўз ишларига бепарво бўлиш лари мумкин эмас. Бу қурбонлик қилишлар ва шаҳарларнинг маълум бир таркибий қисми бўл- ган байрамларни безатиш санъати билан машғул бўлган одамларга тааллуқлидир. Ҳокимлар шаҳар аҳолисидан ҳаддан ташқари кўп одамларни санъ- атнинг бу тури билан шуғулланишларига рухсат бермасликлари, шаҳар аҳолисини бузмаслик учун уларга шахсий эрк бермасликлари, бу санъатнинг ёмон томонларини кўриб одамларда нафрат пайдо бўлишидан сақлаш учун унинг ёмон жиҳатларини намойиш этмасликлари зарур. Бу ерда, ўзи асли табиатан нафратли ва қонунларга зарар келтира- диган нарсаларга нисбатан бўлган нафрат туйғуси мустаснодир. Сўнгра Афлотун байрам кунларида бўладиган жисмоний машқлар ҳақида эслатиб, уларни ном- маном санаб ўтади ва ўша даврларда маълум бўлган ўйинларнинг ҳар қайсиси – суворийлик, қурол билан машқ қилиш ҳамда курашнинг фой- дали томонларини кўрсатиб беради. Ушбу бай- рамона кўнгилхушликлар байрам куни уларнинг юракларига жо бўлишини эслатиб ўтади. Ёшлар 61 бундай ўйинларга қизиқиб, оддий кунлари ҳам шуғулланиб туришлари зарурлигини ва бу тадбир- лар токи ёшлар байрам мусобақаларидан олган ҳузурларини қонунга хилоф нарсалардан олган ҳу- зурларидан афзал кўрадиган бўлгунларича давом этиши кераклигини уқтиради. Соҳиби қонун бу ғояни, айниқса, ҳузурларга тааллуқли ғояни яхши эсда тутиши керак. Унинг (ҳузур, кўнгилхушлик- нинг) фойдаси қанча кўп бўлса, зарари ҳам беҳад кўп. Афлотун бу ҳақда жуда кўп гапиради, сўнг ёшларнинг оқилона, хайрли ишларига тўхталади. У хайрли ишларнинг юракка қандай жо бўлиши ҳамда қонундан ташқари кўнгилхушликларнинг иллатли эканлиги ҳақида гапиради. Соҳиби қо- нуннинг энг асосий вазифаларидан бири юқорида эслатилган қонунларга катта аҳамият беришдир. Афлотун бу соҳадаги қийинчиликлар, яъни бу маросимларни ҳимоя қилиш ва назорат ҳақи- да эслатади. Ўсмирлар ва ёмон ниятли одамлар фақат ташқи гўзалликка ошиқдирлар, шунинг учун уларнинг бундай хоҳишларини тақиқлашда ҳокимлар қийин аҳволда қоладилар. Бундай ўсмирлар то бир балога учрамагунларича шундай қилаверадилар, охироқибатда бу аҳвол шаҳарни нохуш фалокатга олиб келади. Соҳиби қонун бун- дай масалаларга доимо эътибор бериб туриши, уларни назарда тутиши зарур. Шу қатори соҳиби қонун, ҳунармандлар, деҳқонлар, чекка жойларда яшовчиларнинг гуноҳ ишларига тегишли маса- лаларга ҳам эътибор бериши, уларни тўғри йўлга солувчи қонунларни ишлаб чиқиши керак бўлади. Ниҳоят, соҳиби қонун тавоф қилинадиган ерлар, ибодатхоналарга катта эътибор бериши керак, токи улар нураб, бузилиб кетмасин, уларнинг ёмон аҳволга келиши шаҳар аҳолисининг юракларини ҳамда шаҳар ишларига мутасадди одамларнинг 62 қалбларининг бузилиши, қабиҳлашишига олиб келади. Одамлар ҳокимлар кўрсатган тўғри йўлдан боришлари ва қонунларининг тузилиши ҳамда моҳияти уларда ғазаб уйғотмаслиги учун соҳиби қонунлар ҳокимларни одамларни бошқаришга ўргатишлари лозим. Афлотун озод туғилганлар ва қуллар, асир, асиралар ҳаётидан мисоллар келти- ради, одамлар орасидаги муносабатларга тегишли нуқталарда у жоҳил ва разил одамларни назарда тутади. У битта раҳбар ёки бошқарувчи ҳамма ёзилмаган одатлар, қонунлар ва анъаналарнинг талабэҳтиёжларини билиши мумкин эмаслиги- ни эслатади, чунки у бир гуруҳ одамлар ёхуд ўз мамлакатини бошқаришга моҳир бўлиши эҳтимол, аммо унга бошқа халқни, масалан, унча кўпчи- лик бўлмаган халқни бошқариш топширилса, бу ишнинг уддасидан чиқолмасди, негаки, улардаги мавжуд талабларни, қонунларни ва уларнинг урф- ларини билмайди. Афлотун денгиз давлатлари ва қуруқликдаги давлатларнинг ҳокимлари ҳақида кўп мисол келтиради. Афлотун ўғрилик масаласини ва мулк орттириш масалаларини кўриб чиқади. Мулк орттиришда унча хавф йўқ, аммо уни эҳтиёт қилиб сақлаш мумкин эмас. Агар бошқа бировлар ҳисобига мулк орттирганлар жазоланмасалар, у ҳолда шаҳар аҳолисидан инсоф ва шуҳрат йўқолади. Мулкни эҳтиёт қилиб сақлаб, ўз эҳтиёжига ишлатса, бу ёмон иш ҳисобланмайди. Юқорида айтилгандай, бировнинг мулкини олиб ўз мулкини кўпайтир- ганларни, бирор қимматга эга нарсани ўғирлаган ўғриларни жазолагандай жазоламайдилар (улар- нинг жинояти баробар эмаслиги учун бўлса керак – тарж.). Афлотун узум ва бошқа мевалар билан боғлиқ мисоллар келтиради. 63 Афлотун турли санъатлар (ҳунарлар) ҳақида гапиради ва уларнинг ҳар биридан шу шаҳарга мансуб бўлган санъатларга мувофиқ равишда фойдаланиш зарурлигини тушунтиради. Кимки эрмак учун ва ўйин учун ёки заруратдан эмас, такаббурликдан ёхуд худди шу санъат билан шуғулланишга кучи етмаганликдан, ё бошқа би- рор сабаб билан шуғулланаётган санъатни ўзгар- тирса, шаҳар раҳбари унга бу ишни манъ этиши керак, зарурият бўлса жазолаши даркор, чунки бу санъатдан бекорданбекорга ўтиш, давлат тузуми- га чалкашлик ва турли иллатлар кириб қолишига кучли сабаб бўлади. Афлотун бу ғоя тўғрисида ва бундай ҳодисалар туфайли бўладиган зарарнинг товони ҳақида жуда кўп гапиради. Сўнгра Афлотун шаҳар аҳолисига зарур бўлган озиқовқатлар тўғрисида гапириб ўтади. Шаҳар- нинг ҳокимлари овқат масаласини бошқариб туришлари, соҳиби қонунлар эса бу ишга беэъти- бор бўлмасликлари керак. Аксинча, улар шаҳар аҳолисини, шу қатори қуллар ва ҳайвонларни озиқовқат билан таъминлаш бўйича, сўнгра шаҳарликлар бирбирларига берадиган ҳадялар, совғалар тўғрисида қатъий қонунлар жорий этиш лари керак. Афлотун худоларга сиғиниладиган жойларни, шаҳар аҳолиси ўз манфаатларига та- аллуқли масалаларни ҳал этиш учун йиғиладиган сарой, кошоналарни тасвирлайди. Шундай жой- лардан бири бозорлардир. Соҳиби қонунлар ва шаҳар ҳокимлари буларнинг ҳаммасини ҳисобга олишлари зарур. Афлотун олдисотди масалаларини кўриб чиқа- ди. Шу қатори одамларга зарур бўлган асбобуску- на билан таъминлаш, қадамжолар, ибодатхоналар, кошоналар, уруш ҳақида, сўнгра шартномалар тузиш, чегаралар, динларга мансублик ва динлар 64 ҳақида ёзади. Соҳиби қонун буларнинг ҳаммаси ҳақида жон куйдириши, ўйлаши зарур. Афлотун бу нарсаларни китоби бўлимининг охирида эсла- тиб ўтади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling