Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

САККИЗИНЧИ БЎЛИМ
Бу масалани ниҳоясига етказиб, Арасту бир хил 
жисмлар бошқаларига таъсир ўтказа бошлашлари, 
иккинчилари эса таъсирлана бошлашларининг 
боиси бўлмиш ўша сабаблар ва асослар етарлими, 
йўқми деган масалани тадқиқ эта бошлайди, ҳар 
бир нарса ҳам имконий, ҳам ҳақиқатан мавжуд 
бўлганлигидан уларнинг ҳар бири ҳаракатланти-
рувчи (таъсир ўтказувчи) ва ҳаракат таъсирини 
ўзида сезувчи (таъсирланувчи) бўлиши мумкин. 
У бир­бирларига нисбатан жойлашган жисмлар 
коинотга хос биринчи имкониятни, кучни ташкил 
этишлари учун, бир (хил) жисмлардан бошқала-
ри пайдо бўлишлари учун ушбу ҳолат етарлими, 
йўқми ёки улар бошқа кучлар ёрдамида бир­бир-
ларига яқинлашишлари учун, бир­бирлари билан 


119
қўшилишлари учун кўмаклашувчи ва улардан 
янги жисм пайдо бўлишига асослар берувчи бирон 
бир ташқи таъсир этувчи кучга муҳтожмилар де-
ган ҳолатларни баён қилади. У на юқорида айтиб 
ўтилган нарсалар, на уларнинг асослари, на улар-
нинг жавҳарлари, на бошқа хислатлари бунинг 
учун (яъни, янги жисмлар пайдо бўлишлари учун, 
бирларидан бошқалари пайдо бўлишлари учун
дейилмоқчига ўхшайди) етарли бўлади, бунинг 
учун қандайдир бошқа ташқи таъсир этувчи сабаб 
бўлиши зарур деб тушунтиради.
Шу билан бирга, Арасту таъсир этувчи ҳара-
катдаги кучларнинг асосларини таҳлил этади. Бу 
кучлар ёрдамида бир хил жисмлар бошқаларига 
таъсир этадилар ва уларнинг бирлашишлари учун 
уларни бир­бирларига яқинлаштиради. Шу қатори 
Арасту моддаларни ҳамда улар туфайли пайдо 
бўлувчи ва барбод бўлувчи жисмларни текшира-
ди, қайси асослар умумийлигини ва унсурлардаги 
моҳиятлар қандай эканлигини тадқиқ этади.
У ушбу пайдо бўлувчи ва барбод этилувчи 
жисмлар сифатлари томонидан белгиланувчи 
мақсад ва аразни таҳлил этади. У яна бир жисм-
лар бошқалари томонидан яратилишларининг, 
қайтарилишларининг ва пайдо бўлувчи жисмлар 
тановаб (навбат билан ўрин алмаштириш) қоида-
си бўйича муттасил алмашиниб туришларининг 
сабабларини баён этади.
Сўнгра Арасту бутунлай ҳалок бўлувчи ва пайдо 
бўлувчи бирор нарса борми ёки аслида бундай 
бўлмайдими ва доимо нимадир нимадандир пайдо 
бўлиб турадими деган муаммони кўриб чиқади. 
Шу муносабат билан барбод бўлишга маҳкум 
нарсаларни тадқиқ этади: бу нарсалар яна қайта 
тикланадиларми ва улар шундан кейин аввалги 
ҳолларида мавжуд бўладиларми ёки уларда моҳи-


120
ятсизликка айланиб ҳеч нарса сақланиб қолмай-
дими? Моҳиятсизлик эса йўқлиқ демакдир. Ёки 
улардан нимадир қайта тикланиб, нимадир йўқ 
бўладими? Агар бирор нарса қайта тикланса, у 
ҳолда қай даражада тикланади ва неча марта; 
пайдо бўлувчи ва фасод нарса бениҳоя равишда 
қайта тикланадими ёки ҳадди­чегараси борми?
Буларнинг ҳаммаси ҳақида унинг «Китоб фи­л 
кавн ва­л­фасод» рисоласида ёзилган.
Сўнгра Арасту унсурларни тадқиқ этади. Чун-
ки уларга муҳиммона хос ўз моҳиятлари ва ун-
сурларнинг шундай бўлинишлари боиси бўлмиш 
кучлар бўйича бир­бирларига зиддирлар. Улардан 
бир хиллари бошқаларига таъсир (ҳаракат) ўтка-
зиб, яна ўзгалари учинчиларидан таъсирланиб 
бир­бирларига тегадилар аралашадилар, барбод 
бўладилар, янгилари пайдо бўлади. Шунинг учун 
ҳаддига етаётган ёки етиб бўлган унсурлардан 
ҳар бирида уларга моҳият берувчи қандайдир 
баркамоллик бўлиши учун, моҳият камолоти, унда 
зарурийдан ортиқча бўлмаслиги зарур. Шунга ўх-
шаб, унсур мавжудиятининг боиси бўлмиш сабаб 
энг сўнгги ҳудудий мезонга эга, чунки ортиқча 
зиёдалик ҳар қандай баркамолликни бузади.
Камолот ва кучда кичрая бориб унсур, унинг 
моҳиятига хос энг кичкина миқдорга (ҳажмга) эга 
бўлади, камая бориб эса ушбу унсурнинг моҳияти 
энг адно (минимал) миқдорда бошқа унсурнинг 
моҳияти бўлиб қолади. Бу моҳият бошқа унсур-
нинг моҳияти бўлиши мумкин. Унсурнинг моҳияти 
энг кам миқдорга эга бўлсагина шундай бўлиши 
мумкин. Бу икки услубда рўй беради. Уларнинг 
бири бўйича қабул этувчи модда ташқаридаги зид 
моҳиятдан моҳияти аллақачон ниманидир қабул 
қилган унсурда бўлади. Аммо у нимадир (нарса) 
ташқи таъсир (таъсир этувчи ҳаракат) эмас ва шу 


121
билан бирга, тенг равишда моҳияти зид ушбу ун-
сурда мавжуд бўлган (таъсир) куч, ҳаракат бўлиб 
ҳам қолаверади ва ниҳоят, у нимадир нарса ўзига 
зид унсурнинг ҳаддини чегаралаб турувчи бўлади, 
лекин бунинг учун аввал у ўз ҳаддини чегаралаган 
бўлиши зарур. Бу ҳолат зид моҳиятдан олдинроқ 
ниманидир қабул этгани учун рўй бермайди. 
Арас ту бу ҳолни ҳадди бўлмаган нарсадаги кучлар 
туфайли рўй берадими­йўқми, кўриб чиқади.
Арасту унсурлар бир­бирларига қайси усул ила 
ёндашишларини, ҳар бир айрим унсурнинг таш-
килий қисмлари бошқаларига сингиб, сочилиб кет-
ган жуда ҳам кўп кичкина майда қисмларми ёки 
жисмлар мажмуаси, бошқа жисм макони бўлмаган 
макон билан фарқланиб турадими деган масалани 
ёритади. Марказга жойлашган ва тўрт жисмдан 
бири бўлмиш жисм, агар унинг қисмлари (бўлакла-
ри)да бошқа жисмнинг бўлаклари бўлмаса, эркин 
жисм бўлади. Коинот (Олам)нинг юқори қисмидаги 
жисм ҳам марказ (ўрта)даги жисмга ўхшаган ҳо-
латда бўлади (яъни, унинг эркинлик шартлари ҳам 
ўшандай дейилмоқчига ўхшайди). Шундай қилиб, 
фазовий жисмларга тегиб турган жисм қандайдир 
бир унсур бўлиб қолади, унга яқинлашган, ёндаш 
ва ундан пастда жойлашган жисм эса қандайдир 
бошқа бир унсур бўлади. Агарда бу ҳолат мумкин 
бўладиган бўлса, у ҳолда зарурий равишда ҳар бир 
айрим жисмнинг қисмлари ҳар бир айрим бошқа 
жисмнинг қисмларида, бирларининг қисмлари 
эса бошқаларининг қисмларида бўлишлари керак 
бўлади. Арасту буни икки усулда рўй беради деб 
таъкидлайди.
Арасту фазовий жисмларга таломис (тегиб ту-
рувчи) жисмнинг ҳолати қандай бўлиши керак-
лигини тушунтиради. Унинг баёнича, бу ҳолат ўз 
моҳияти бўйича анча эркинроқ ва ўз моҳиятининг 


122
ҳамда ўз кучининг ортиқчалигига анча яқинроқ 
бўлиши керак, у ўзи билан аралашуви жисмларга 
қараганда анча паст ёки анча юқори ҳарорат ва 
қуруқликка (кам намликка) эга бўлмоғи зарур.
Сўнгра унга таломис унсур моҳият томонидан 
зид ва куч жиҳатидан бўшроқ бўлиш учун унга қа-
раганда камроқ моҳият ва кучга эга бўлмоғи керак 
бўлади. Марказга яқин бўлган барча жисмлар энг 
кам даражадаги куч ва моҳиятга эга бўлишлари за-
рур, фақат шундай кучки, бу куч воситасида унсур 
унсур бўла олсин, холос ва фақат шундай моҳиятки, 
у моҳият воситасида унсур жавҳарлаша олсин.
Яна марказдаги бошқа бир унсурга интила-
ётган унсурнинг ҳаракатчанлик қобилияти ва 
бошқа унсур билан аралашиш қобилияти анча 
кучлироқ бўлмоғи зарурдир. Бошқа учта у билан 
аралашган унсурлар аралашишни беҳад кўп хил-
ларидан иборат бўладилар, Арасту буларга сабаб 
таъсир ўтказувчи (ҳаракатланувчи) сабаб бўлмиш 
фазовий жисмлар, уларнинг моддалари ва уларга 
хос бўлган нарсалардан келиб чиқади деб айтади.
Сўнгра у ушбу унсурларни ном қўйиб белгилаш 
зарур дейди. Чунки улар қандайдир йўл билан ўз 
зиддиятлари билан аралашишдан эмас, айрим ва 
эркин моҳиятларга эгадирлар. Чунки улар (унсур-
лар) унсур бўлишларининг боиси бўлмиш зарурий 
моҳиятларга эгадирлар. У уларни белгилаш учун 
уларга янги ном бермайди, балки шу унсурларнинг 
бошқа унсурлар билан аралашувлари (мухталит) 
натижасида олинган жисмларнинг номларини 
сақлаб қолади. Шунинг учун у унсурларнинг 
номлари маълум бўлган хилларини кўриб чиқади. 
Масалан, механик ҳаракат хилларидан қайси бири 
қандайдир бир унсурнинг худди шундай ҳарака-
ти бўлмоғи учун энг яқин туради ёки туйғу билан 
қабул идрок этилувчи қайси сифатларнинг қайси 


123
хили бирон бир унсурда мавжуд бўлган сифатлар 
бўлиб қолишга яқинроқ туради? Унсурларнинг бир 
хиллари номини Арасту шу унсурлар мажмуаси-
нинг номига кўчиради.
Фазовий жисмларга туташувчи жисмни у «олов» 
деб атайди ва бу олов бизда бор бўлган олов эмас-
лигини тушунтиради, чунки халқ назарида олов, 
аланга ва ёнаётган чўғ маъносинигина касб этади.
Модомики аланганинг ҳаракати аланга то 
ҳавони қамраб олгунга қадар ҳавонинг ёниши 
боиси бўлмиш ҳаракатнинг қандайдир хислатини 
касб этар экан, бошқа унсурларни айланиб ўтиб 
ва фазовий жисмларнинг биронта эгма сатҳига 
туташувчи жисмни «аланга» деб атайдилар. Алан-
гаси бўлмаган (алангадан маҳрум бўлган) жисмни 
«ҳаво», ҳавоси бўлмаган жисмни «сув», марказда 
турган жисмни эса «ер» деб атайдилар. Унда барча 
унсурлар мужассам бўлганлар ва бу кузатув ва 
тажрибалар орқали тасдиқланади.
Унсурларнинг аралашувлари турли хилларда 
содир бўлади: тупроқ бошқа унсурлар билан икки 
хил аралашади, сув ҳам тупроқ ва ҳаво билан шу 
йўсинда аралашади. Олов билан аралашиш қан-
дай ўтгани эса сезилмайди. Ҳаво сув кетидан, олов 
улар кетидан эргашади. Буларни Арасту чуқур 
таҳлил этади.
Сўнгра Арасту барча қоришмалардан бирин-
чисини таҳлил этади. Бунда аралашувчи унсур-
лардан бири ўз моҳиятини йўқотмайди. Арасту 
қоришмаларнинг хилларини кўриб чиқади. Қо-
ришмалар деярли бениҳоят бўлганларида уларга 
номлар ҳам, уларни бир­бирларидан аниқ ажрата-
диган нарса ҳам етишмай қолади. Фақат бир­бир-
ларидан озгинагина фарқ этишлари мумкин, буғ, 
тутун, аланга ва ҳоказо каби.


124

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling