Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
Арасту буларнинг ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлганида у шуур учун равшан нарсанинг зид- лари бўлган ва амалда фойдаланиш ишида оқил ҳисоб ланган нарсанинг зидди бўлган мулоҳаза- ларга дучор бўлади. Ушбу мулоҳазалар шундайки, улар мавжуд нарсаларнинг ўзгариши ва уларнинг фарқланишларини шакшубҳага қўяди. Ушбу му- лоҳазалар мавжуд нарсалар орасидаги фарқлар ва ўзгаришлар, мавжуд нарсаларнинг мавжудиятига боғлиқ бўлмай, балки нарсанинг мавжудлигидан ташқари бўлган бошқа бир нарсага боғлиқ экан- лигини кўрсатади. Ушбу бошқа бир нарсанинг ўзи нима? У мавжудиятдан маҳрум бўлгани учун шундай ҳолатга келади. Ушбу туйғу билан идрок этилувчи нарсаларда маълум бир икка нарсалардан ажралиб турувчи алоҳида нарсалар йўқ. Агар мавжуд нарса мутлақ маънода олинадиган бўлса, у ҳолда бирор қисқа муддат мобайнида жавҳарийни ножавҳарий, ўзи жавҳарийдан ташқари бўлгани туфайли фарқ эта олади. Аммо жавҳарий бўлмаган нарса умуман бўлмаслиги мумкин, мавжуд бўлмаган нарса эса умуман ҳеч нарса эмас. Фарқланади деб ўйлана- диган нарса умуман мавжуд эмас. Шундай экан, ҳақиқатан мавжуд бўлмаган ва мавжудиятдан ташқари бўлган нарса умуман мавжуд эмас. Беададлик (кўплик) фарқланиш туфайли мав- жуддир. Демак, аҳадий – бирлик нимадир мавжуд. 106 Арасту бирлик (танҳо) нарсанинг турли сифатла- рини баён этишгача боради. Улар (шу сифатлар) нинг ҳар бири шу нарсага нисбатан, бошқа си- фатлари кўрсатмаган хусусиятларни кўрсатади. Беадад сўз бирикмалари – иборалар ёрдамида нарса ҳақида ифодаланган хусусиятлар миқдор жиҳатидан бир бутун бўлиб қолади, аммо бир сўз ва бир ибора бўлмайди. Шу қоида бўйича шуур – ҳиссиёт шаҳодат берувчи нарсага ва ушбу шуур ила идрок этиладиган нарсаларнинг маъқулотла- ридан ақл билан тушунса бўладиган моҳиятлари- дан фойдаланганимизда эришадиганимиз ҳолатга зид турувчи ақлий хулосалар қилинади. Арасту ушбу мулоҳазаларни аввалиданоқ муғ- литот, ғалат (софизм) деб рад этади. У ҳақиқатан тўғри фикрга келиш ва ихтилоф ли (бирбирига зид) ақлий хулосаларни инкор этиш учун улар ҳеч қандай фойда бермайдилар деб тушунтиради (сўз софизм ҳақида кетмоқда). Ҳақиқийликка фақат шуур ва онг (ақл) туфайли эришилади. Сўнгра Арасту ўз тадқиқотларини давом эттириб, фазода намоён бўлган жавҳар деб аталувчи ҳар бир нарсанинг эни, бўйи ва қалинлиги бор деган фикрга келади. Ростки жавҳар фазода чўзиқ деб таърифла- надиган бўлса, шунинг учун у баъзан «жисмлар», баъзан эса «жисмий жавҳарлар» деб аталади. Табиатан мавжуд нарсалар, жисмларга аразлар, жисмий жавҳарлар ва уларга хос белгиларга эгалар. Буларнинг ҳаммаси табиат ҳақидаги фан (физика) нинг мавзусидир. Арасту бу нарсаларни исбот талаб қилмайдиган муқаддимотлардан олади ва уларни таҳлил қилишда жадалий (диалектик) васила (усул) ни қўллайди. Жадалий ҳивора (диалектик диалог)га қобилият пайдо этувчи ҳолатга олиб келувчи нарса- ни тушунтириш учун у шундай йўл тутади. Демак, 107 у ушбу нарсаларга илмий қонунларни татбиқ этади ва улар туфайли уларнинг моҳиятини ўрганади. Илми йақинийани берувчи ва тасодифан учрагувчи улардаги мавжуд муқаддимотларнинг шартшаро- итларини у далил келтириш орқали топади. Ушбу шартшароитлар ўзларида бўлмаган нарсаларни Арасту ўз ҳолида қолдиради. Бу унинг, ундан кейин ушбу масалага яна қай- тишни истаган ва илми алйақинийа талаб этган чоғларда маданий маъқулотлардан фойдаланиш ҳақидаги тавсияларида айтиб ўтганларини ўрга- нишга ўзларини бағишловчилар учун ёзган китоб ларида ўз тасдиғини топган. Кўрилаётган ҳар бир нарсани у икки – жадалий ва илми алйақинийа тарафидан солиштиради. Буни унга хос барча нарсанинг ҳақиқийлигига етишиш учун қилган. Аввало Арасту ушбу услубдан фойдаланади: мав- жуд нарсаларни таърифловчи умумий тасдиқ, маъқулотлар бўлган умум асосларни аниқлайди. Ва булар ўзўзича равшан маъқулоти авваллар эмас, балки биринчи ҳолдан бошлаб номаълум энг умумий мулоҳазалардир, улар ўзўзидан маълум биринчи маъқулотлардан келиб чиқадиган далил- лар ёрдамида аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қи- ладилар. Улар ҳақида тадқиқот олиб борилганида у жадалий василалардан фойдаланади. Жисмий жавҳарларнинг ҳаммасида бўладиган мавжудиятнинг дастлабки асосларида мавжуд қо- нунларнинг умумий асосларини баён этади. Улардан ҳар бирига айрим ҳолда ҳамроҳ, иккита дастлабки асос (асли муторифат)лар бор, улар: билқувват (по- тенциал) мавжуд дастлабки асос – у «модда» – «ма- терия» дейилади, муҳиммона (актуал) мавжуд – асли муторифат эса «шакл» – «форма» дейилади. Арасту билқувват ҳолатдан муҳиммонага ўтиш учун билқуввати мавжуд асл муторифатнинг 108 (дастлабки асосининг) ўзи етарли эмас деб тушун- тиради. Бунинг учун билқувватдан муҳиммотга ўтказувчи учинчи бир асл муторифатнинг бўли- ши зарур. Ушбу асл муторифат (дастлабки асос) «мафъули асли муторифат» амалдаги дастлабки асос» деб аталади. У ҳаракатда бўлиш учун ҳаракатланувчи ва ўзгарувчи барча нарса қандайдир ҳудудга «охи- рига» ва «мақсадга» қараб боради деб ҳисоблайди. Ва ўзича жисмий жавҳар бўлмиш барча нарса ё «мақсадга» ва «охирига» ёки қандай бўлса ҳам би- рор мақсад ва ҳадга олиб борувчи нарсага бориши зарур. Шундай қилиб «мақсадга» ҳам, охирига ҳам асл муторифатлар эришишлари ва ўз мавжудият- лари бўйича асл муторифат бўлмиш барчаларига, кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас тўртта жинс ҳамроҳ бў- лиши унга равшан бўлади, улар – модда, жавҳари соний (иккинчи жавҳар) – субстанция, фаолияти- даги сабаб ва мақсадлардир. Арасту яна табиатнинг нималигини, унинг ҳақида барча сўз юритувчиларга қандай бўлиб туюлишини тушунтиради. Унинг моҳиятини умум кўринишда тасвирлаб, табиат ҳақидаги фан (фи- зика)дан хабардор қилади. Қадимгилар табиат ҳақида нималар деганлари ва уларнинг ўзларида – юнонларда табиат ҳақида шу дастлабки асослар мажмуасида нималар дейилганини баён этади. У табиатнинг моҳиятини «табиат» деб аталадиган асл муторифатнинг қандай вазифа бажариши- ни, «табиий нарсалар» деган иборанинг маъноси қандайлигини, «табиатан бирламчи» иборасида мавжудиятнинг ушбу дастлабки асослари ҳақида қандай тушунчада сўз юритилади, «табиий жа- раён бўйича», «табиат бўйича», «табиий жараён бўйича эмас» ибораларининг қандай маънолари борлигини таҳлил этади. Ушбу тушунчаларнинг 109 мажмуасини, мавжуд нарсалар ҳақидаги билим ва уларни хато тушуниш қандай фарқланишлари- ни кўриб чиқади. У яна тўртта дастлабки асослар қандай қонунлар бўйича бирбирига нисбатан жой- лашганлари, улардан қайси бирлари кўпроқ, қайси бирлари камроқ ривожланганлари ҳақида гапиради ва улар мавжуд нарсаларга моҳият ато этишларини таъкидлайди. Бу моҳиятни унинг ўзи тадқиқ этади, бунинг устига бу ҳолат махсус табиий нарсаларга тааллуқлидир. Шунинг ўзи биринчи асослар ва би- ринчи сабаблар, махсус табиий нарсалардир. Арасту жисмий жавҳарларда ўзўзларича мав- жуд қонунлар ва асослар ҳақида гапиради. У жисм фазода чўзиқ туриши нуқтаи назаридан нимадан иборатлигини, жисмнинг фазода чўзиқ туриши- нинг моҳиятини, чўзиқ туриш чўзиқ туришлар- нинг қисмларидан иборатми, улар ҳолатларининг ўзаро яқинлашишига боғлиқми ёки бошқа бирор усул туфайли мавжуд эканлигини тушунтиради. У жисмий табиатан жавҳарни, жавҳар моҳия ти унинг фазода чўзиқ туришига боғлиқми ёки йўқми, таҳлил этади. Барча ўзига хос аразлар (акциденция) билан жавҳар (субстанция) бўлса, у нарса жисм ва чўзиқ турган бўла оладими? Ўзида шакллар ва аразлар алмашиб турувчи ва ундан жавҳарларнинг хиллари пайдо бўлувчи модда бўл- гани учун ё у жисм ва чўзиқ бўлади ёки у нарса моддий жавҳар бўлади, негаки унинг чўзиқлиги бўй, эн ва қалинликка эга. Арасту бу чўзиқ нарса жавҳар эмас, бошқа нимадир деб тушунтиради. Чўзиқлик, узалганлик унинг жавҳарлиги нуқтаи назаридан жавҳарнинг моҳиятини билдирмай- ди. Бизнинг иборамиздаги «чўзиқлик», «узалган- лик» худди «оқ» иборасидаги каби маънога эга ва жавҳар ҳақида гапираётганимизда биз мутлақ маънодаги жавҳар ҳақида гапирамиз, бунда биз 110 унинг чўзиқлиги, узалганлиги ва бўй, эн, қалинлиги бор нарсалиги ҳақида гап юритмаймиз. Жавҳар ўзига хос бўлган бошқа нарсаларга эга. «Узалган» ва «узалганлик» тушунчалари жисмий жавҳарнинг на моддасига, на унинг шаклига хос, модда эса ўз моҳияти бўйича жисм эмас, шакл ҳам шундай – жисм эмас, аммо модда ва шаклнинг бирлашиб уйғунлашуви (синтези) фазода узалганлик кўрини- шини пайдо қилади. Ушбу чўзиқлик, узалганлик шу бирикиш – синтезда мавжуд, чунки у ўз мав- жудиятида ўз шаклининг мавжудиятига эргашади ва жавҳарнинг шакл мавжудияти туфайли у, яъни чўзиқлик, узалганлик ҳақиқий ва баркамол жавҳар бўлиб қолади. Табиий жавҳарнинг моддаси (мате- рия) ўзига хос бўлган шаклдан холидир, шунинг учун жавҳар қандайдир узалганликлардан таркиб топган эмас. Узалганлик, узунлик, кенглик, қалинликлар эса энг аввалги (биринчи) аразлардир (акциденция). Ушбу аразлар табиий жавҳарларда мавжуд бўлган бошқа аразларга ўхшаб унда пайдо бўлиб, ўзгариб, кўпайиб ёки камайиб турадилар. Арасту сўнгра миқёси бўйича бениҳоя (ланиҳоя) фазода узалган, чўзиқ жисмий жавҳар борми ёки йўқ эканлиги ҳақида сўз юритади. Ва у бениҳоя фазода узал- ган жисмий табиий жавҳар йўқлигини ва ҳар бир жисмий табиий жавҳар фазода чекланганлигини тушунтиради. Арасту табиат нарсаларида бўлган чекланган бениҳоятлик, табиат нарсалари ҳақида гап юритувчилар бениҳоялик ҳақида ўйлаганлари- дек аҳамиятдан бутунлай бошқа аҳамиятга эга деб тушунтиради. Арасту ушбу аҳамиятни қисқача таъ- рифлайди ва унинг қандайлиги, нимага тааллуқлиги ҳақида айтиб ўтади. Сўнгра у ҳаракат даражасини, рутбасини (кате- гория), у қандай намоён бўлишини ва моҳиятини таҳлил этади. Ҳаракат, унинг бениҳоялигини кўр- 111 сатувчи моҳиятга эгалик учун, ҳаракат, фазо ва вақт ичида бир нарсадан бошқа нарсага ўтганлиги учун, ҳаракат жисмий жавҳарнинг арази бўлиб ҳаракатлантирувчи сабабга эга бўлганлиги учун уни тадқиқ этишга зарурат бўлади. Шу қатори ҳаракат билан бирга, унинг моҳиятини тартиби билан ҳамда унинг ўзи нимадан иборатлиги, нима учун керак ва у қандай, унинг мавжудияти қандай эканлигини ва ниҳоят унинг моҳият ҳосилаларини аниқлаш зарур. Ушбу кўпдан кўп шароитлар ҳо- силаларининг ҳар бирини ҳаракат ўз ичига олгани учун, бу шароитларнинг ҳар қайсисига ҳаракат хос ва ҳаракатлантирувчи жисмларга ҳаракат ҳосилалари шароитлар хос бўлганлиги учун Арасту юқорида санаб ўтилган ҳар бир шароитни ҳаракат ўз ичига олганлигини ва шароитлардан ҳар бири ҳаракатга хослигини тадқиқ этади. Бунинг учун Арасту макон рутбасини (катего- риясини) таҳлил этади, макон ўзи нима эканлиги ҳақида фикр юритади. Макон моҳиятига хос бўлган нарсаларнинг таърифини келтиради ва жисмнинг макони бўлатуриб қандайдир аразга эга бўлишига зарурат бўлган ҳолда жисм учун макон зарурми, йўқми, шуларни кўриб чиқади. Арасту ҳаракатлантирувчи сабаб, ҳаракатнинг бўшлиққа бўлган эҳтиёжининг оқибатими ёки йўқми деган масалани таҳлил қилади. Ва у (ҳара- катлантирувчи сабаб)нинг на уйғотувчи сабабга, на вакуумнинг йўқлигига, на ҳар қандай табиий василалар мажмуасига эҳтиёжи, бунинг устига бўшлиқдаги – на жавҳарга ва на аразга эҳтиёжи бор деб таъкидлайди. У мутлақ бўшлиқнинг йўқлигини чуқур бўлмасада, тушунтириб беради. Сўнгра Арасту «вақт» рутбаси нималигини тушун- тиради ва табиатдаги мавжуд нарсалар ва ҳаракат, вақт ва фазонинг борлигига муҳтожмилар деган 112 масалани кўриб чиқади. Арасту ҳаракат ва шаро- итларга тегишли асос ва қонунларни баён этади. Сўнгра у жисмларда мавжуд бўлган ва уларнинг ҳаракати ва бу ҳаракатнинг бошланишига зарур бўлган беҳисоб сабаблар ҳақида сўз юритади. Бирбирларига тегиб турувчи ва ёнмаён турувчи бошқа жисмлардан ҳаракатланадиган мутаҳаррик жисмлар бўлиши керак, улар эса ўз навбатида бошқа жисмлардан ҳаракатланадилар ва ҳоказо. Бундай ҳолатда бир жисмнинг бошқасига нисба- тан ҳаракати ўзаро яқинлашган ва ёндашган, бир ҳаракат иккинчисидан келиб чиқувчи ва умуман олганда бениҳоят бўлади. Арасту табиий жисм ўз табиатига кўра бошқа бир жисмни қандай қилиб ҳаракатга келтириши- ни ва ҳаракатдаги олдинги жисмдан ҳаракатга келган жисмлар ўз навбатида бошқаларини қан- дай ҳаракатга келтиришини кўрсатади. Бунда ҳаракат шакли фақат механик (алҳайал) ҳаракат бўлиб, бошқача бўлиши мумкин эмас. Атрофдаги бошқа жисмларни ҳаракатга келтирувчи ушбу ҳаракат тўғри чизиқли бўлмай, балки айланма ҳаракатдир. Бошқа бир жисм орқали ҳаракатга келтирилган жисм ўша жисмнинг ҳаракат таъ- сиридан ташқари бўлмайди. Арасту ушбу жисм мутлақ миқдорга эга бўлиши мумкин эмас деб тушунтиради. Демак, барча табиий жисмларни ҳаракатга келтирувчи бошланғич жисм бўлиши зарур ва яна ўша жисмдан ҳаракатни қабул қи- либ, бошқа ҳамма жисмларни айланма ҳаракатга келтирувчи бошқа бир жисм бўлиши керак. Сўнгра у айланма ҳаракатланувчи жисм ҳақида сўз юритади, ўша жисм ўзўзича ҳаракатланадими ёки уни ҳаракатлантирувчи сабаб борми? Ва уни ҳаракат манбаи бор бўлиши кераклигини тушун- тиради. Арасту табиатан айланма ҳаракат қилувчи 113 жисмлар ҳаракатларининг асосларини кўрсатади, улар жисмларми ёки жисм эмасми, улар модда ва жисмлари (таналари) бўлмаган жисмсиз моҳиятми ёки йўқми деган масалани ойдинлаштиради. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling