Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

УЧИНЧИ БЎЛИМ
Бу масалаларни кўриб чикқач, Арасту табиий 
фан ҳақида гапиради ва «Китоб фи ал­жадал» 
рисоласида турларини баён этгани мавжуд нар-
саларга қайтади.
У мавжуд нарсаларнинг борлигига ҳис­сезги 
шундай шаҳодат бериши мумкинки, улардан 


100
ҳосил бўлган турлар (категориялар)дан биз ўз 
ихтиёрий иродаларимиз орқали биридан бошқа-
сига нисбатан фойдаланамиз, уларнинг бирлари 
бошқаси орқали бизга маълумот берадилар, баъ-
зилари бошқалари туфайли ёки инсоннинг ўзи 
ва руҳияти ёхуд бошқа биров билан баҳс орқали 
идрок этилади деб ҳисоблайди.
Табиатан мавжуд бўлган нарсаларнинг борлиғи 
бизнинг идрок этиш қобилиятимизга боғлиқ деб 
ҳисоблаш мумкин эмас. Табиатан мавжудлик – 
табиий сифат ва моҳиятлардир. Бу уларнинг биз 
идрок қиладиган ва ҳис этадиган белгисидир. Биз 
тушунчалар ила тўлдирган ўша ҳолат­йўриқлар 
мантиқий ҳолат­йўриқлардир. Мантиқ тўғри фикр 
юритишга алоҳида қоидалар, усуллар ва йўсинлар 
беради, унинг ихтиёрида мавҳум тушунчалар бор, 
у инсонни (унинг ақлини) адашишлар ва хатолар-
дан огоҳлантиради, муҳофаза қилади.
Мавжуд нарсалар ҳолатига нисбатан ҳис­сезги 
шаҳодат берадиган нарса – беададлик (кўплик)дир. 
Ҳис­сезги билан биз биладиган беададлик икки хил-
га бўлинади. Биринчи хилига беададликни турли 
ҳолатларда ажратиш ёрдамида ҳис­сезги томони-
дан эришиладиган нарсалар киради, яъни бир хил 
нарсалар бошқаларидан айрим ҳолат билан фарқ 
қиладилар. Бу кўпроқ маълум бўлган биринчи хил 
беададликдир. Иккинчи хилига бир нарса (буюм)
дан ва бир хилдаги ҳис­сезги туфайли билиб олади-
ганимиз кўп нарсалар киради, баъзан бу нарсалар 
(буюмлар) бир­бирига зид бўлмаган нарсалар бўли-
ши мумкин. Бунга ушбу мисолни келтирса бўлади: 
биз бир жисмга қўл теккизиб кўриб, унинг иссиқ, 
совуқ, қаттиқ, юмшоқлигини биламиз.
Баъзан нарсалар бир­бирларига зид бўладилар, 
масалан, иссиқ ва совуқ, қаттиқ ва юмшоқ, дағал 
ва майин каби. Шунга ўхшаш, баъзан шууримиз 


101
орқали билганимиз мавжуд сифатлар беададлиги 
фарқли бўладилар. Масалан, ушбу нарса иссиқ 
ва оқ. Улардан бири қувваи ломиса (ушлаб, қўл 
теккизиб сезиш) туйғуси билан, бошқаси нигоҳий 
(кўриш) орқали билинади. Шунга ўхшаш, ушбу 
ҳолат бошқа сезги аъзоларига ҳам тегишли.
Сўнгра Арасту шуур орқали билинадиган ҳар 
бир нарса тўғрисида сезгидан олинадиган билим 
даражаси ҳақида ва улардан бирини бошқасидан 
фарқ этувчи белгилар ҳақида гапиради. Шуур, 
мавжуд нарсаларнинг ҳаммаси ёки кўпи ўзгари-
ши ва бир жойдан бошқа жойга ўтиб туришлари, 
бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишлари ҳақида 
шаҳодат ва билим беради. Масалан, оқ нарса 
қандай қилиб қора бўлгани ҳақида.
Беадад зиддиятлар ва сифатлар бир­бирларини 
алмаштириб турадилар. Ушбу тановобларда (алма-
шиниб туришларда) битта ўзгармайдиган доимий 
нарса бор. У ушбу тановобларни сақлаб туради ва 
уларга сингиб кетади. Нарсалар бир­бирларига 
эргашиб ва ўзгариб турганлари ҳолида доимий 
бўлиб келадиган нарса «жавҳар» («субстанция») деб 
аталади, алмашиниб ва ўзгариб турувчи нарсалар 
«араз» («акциденция») дейилади.
Биз ҳис­туйғу билан биладиган ва улар тасдиқ 
этадиган нарсалар табиатан мавжуд нарсалар-
дир. Мавжуд нарсаларнинг рутбалари (катего-
риялари) – хабардор этувчи (нарсалар)га келсак, 
рутбалар бизга ўзга бир нарса ҳақида эмас, фақат 
ўша нарса ҳақида ахборот берадилар, улар биз-
га ўша нарса қанчалигини (миқдор жиҳатидан), 
қандайлигини билдирадилар ёки ҳис­туйғу ила 
билинаётган нарсага нисбатан ташқарида бўлган 
бошқа нарса ҳақида ахборот берадилар. Бу ҳолат 
қачонки бирларидан бошқалари орқали фойда-
ланилса, қачонки, бирлари бошқалари орқали 
аниқлансалар рўй беради.


102
Биз фикран тасаввур этадиган маъқулот – 
ақлан тушунса бўладиган моҳиятлар сифатлари-
нинг кўплиги билан ажралиб турадилар, булардан 
ҳис­туйғу ила билинувчи нарсага ўхшатиб, улар-
нинг ҳолатига қараб хаёлан тасаввур этилади-
ганлари мустаснодир. Бизнинг тасаввуримизда 
маъқулотлар қандай ҳолатда эканликларини сез-
ганимизда, биз фикр қилган беададликни хаёлан 
тасаввур этамиз. Чунки биз маъқулот деб хаёлан 
тасаввур этадиган ва сезадиган воҳид (бир) нарса 
биз беадад сифатида хаёлан тасаввур этадиган 
ва фикрлайдиганимиз, сифатларнинг кўплигидан 
туйғулар ила билинадиган нарсаларнинг беадад-
лигига ўхшамагунича беадад (кўплик) бўлиб қола-
веради. Чунки бир нарса тўғрисида бир ҳолатда 
у беадад сифатлар ва маҳмуллар (предикат)га 
эга деб ахборот берилса, у ҳолда ўша нарсага шу 
сифатлардан ҳар қандай бир сифат мансуб деб 
тушунилади.
Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилганидек, 
ушбу (одам) Зайд, унга тириклик, оқлик, (бўйи) 
баландлик сифатлари хослигини таъкидлаб ўтсак 
бўлади. Биз зеҳнимиз билан унга беадад мавжуд-
лик (сифатлари) мансублигини тушунамиз.
Аммо биз бир нарсанинг беадад маъқулотлари 
бўлмиш беадад ашёларнинг ҳар қайсиси берган 
ахборотни фарқ этадиган бўлсак, биз шу нарса-
нинг зеҳнини билолган тақдиримизда унинг «нима 
эканлигини» белгиловчисини аниқлай оламиз. Шу 
ўша нарсанинг жавҳари – субстанция бўлади. Бу 
нарсанинг жавҳари (субстанция) деб атаганимиз 
ўзи ҳақида қуйидагиларни билдиради: «нима-
лик»нинг ўзи нима, у ўзи қанча, қандай ёки «ўзи 
нималигидан» бошқа бир ҳолат ҳақида хабардор 
этади. Ушбу нарса ҳақида ва ўша маълумотлар 
ҳақида биз уларни ҳақиқатан ҳам жавҳардир 


103
деб айтамиз, чунки «нималиги ҳақида» ахборот 
берадилар ва улар араз (акциденция)дирлар, не-
гаки ўзлари ҳақида «нималик»дан ташқари бошқа 
аниқловчиларни маълум қиладилар.
Агар юқорида айтиб ўтилган нарса туйғу ила 
идрок этиладиган нарса бўлса ва кўпгина маъқу-
лотларга эга бўлса, улар орасида ушбу туйғу ила 
идрок этиладиган нарсанинг «нималилиги» ҳақида 
маълумот берадиган маъқулот бор бўлса ва агар 
бизга бошқа бир нарса ҳақида ҳеч нарса – унинг 
қанчалиги (миқдор ҳисобида), унинг ўзи ва ҳола-
ти қандайликлари – маълум бўлмаса, у ҳолда биз 
шу нарсани сўзнинг том маъноси ила жавҳар деб 
атаган бўлур эдик, аммо асло бирон бир нарсанинг 
жавҳари ва бошқа нарсанинг арази бўлиш учун 
қабул қилган жавҳар деб аталмас эди. Модомики 
шундай экан, биз барча табиатан маъқулотларни 
сўзнинг том маъносида жавҳар деб атаймиз. Унга 
табиатан тааллуқли бўлмаган барча нарсалар эса 
мутлақ жавҳар деб аталувчи нарсанинг, табиатга 
музоф муносабатдор бўлган арази (акциденция) деб 
аталади. Ва ниҳоят, музофий жавҳар деганимизни, 
агарда у бизга нарсанинг «нималиги» ҳақида маъ-
лумот берса, ҳақиқатан ҳам ушбу жавҳарга бўлган 
ўхшашлик улушига кўра унинг жавҳари деб атай-
миз. Мутлақ маънодаги жавҳардан бошқа жавҳар 
мавжуд эмас. Бошқа ҳаммаси умумий ном билан 
«жавҳардаги аразлар» деб аталадилар.
Сўнгра Арасту ушбу ҳолни авваллари мантиқда 
қўлланилган даъво билан қувватлайди: жавҳарда-
ги мавжуд аразларнинг жавҳардаги моҳияти «ни-
маликни» аниқловчилари ҳам, «нималикни» араз 
ёрдамида аниқловчилари ҳам бўлади. Зотий, яъни 
айнан нарсага келсак, ундан биринчи тартибдаги 
«нималик» келиб чиқади. Ушбу жавҳар шундай 
жавҳардирки, уни араздан на ҳис­сезги ва на 


104
фикр билан ажратиб бўлади. Аммо ақл ҳар ҳолда 
жавҳарни араздан ва аразларни бир­бирларидан 
улар жавҳарга хос эканликлари учун эмас, балки 
фақат биргина жавҳарни идрок этиши орқали-
гина ажратиб олиш мумкин. Унинг мавжудлиги 
ҳис­туйғуларимиз ва ўзимизнинг шахсан бу нар-
салардан фойдаланишимиз орқали тасдиқланади, 
чунки бизга инсоний барча нарсалар хосдир.
Арасту бу нарсаларда бизда биринчи жавҳар 
каби қабул қилинганни назарда тутади. Борлиги 
инсон иродасидан ташқари мавжуд бўлганни у та-
биатан мавжуд нарсалар деб атайди. Инсон ирода-
сидан ташқари мавжуд бўлган ушбу жавҳарнинг 
ҳар бир хилига бир жавҳар хосдир ва у туфайли 
жавҳар ўз асосига эга бўлади ҳамда у туфайли 
жавҳар моҳияти унинг барча хиллари (синфлари)
дан ажралиб туради. Ўз­ўзидан жавҳар бўлган 
ушбу ҳар бир синфнинг моҳиятини у жавҳарнинг 
«табиатан хислати» деб атайди. Моҳиятларнинг 
ушбу фарқланишлари жавҳарларнинг табиатан 
хислатлари билан аниқланади деб тушунтиради. 
Ҳар бир хилнинг моҳияти шундайки, шу хил нар-
санинг ўзи ўзидан келиб чиққан ҳаракат ила унга 
таъсир қилиши аниқ равшандир, шу хил нарсада 
мавжуд бўлган бошқа айнан зотий аразларнинг 
хоҳ ҳаракат, хоҳ миқдор, хоҳ сифат, ҳолат ва бош­
қа аразлари мавжудлигига сабаб бўлади. Худди 
масалан, деворнинг моҳияти ўз устида шифтни 
тутиб туришидир ва у деворга тааллуқли хислат-
ларни ўзлаштиради, чунки шу хил хислатларга эга 
бўлиш учун ҳам девордир. Табиат туфайли мавжуд 
жавҳарларнинг хилларидан ҳар бирини у «табиа­
тан жавҳарлар» деб, уларнинг айнан (моҳиятли) 
аразларини эса у «табиатан аразлар» деб атайди. 
Арасту ўз олдига мақсадни қўйгач, унга ҳис­туйғу 
туфайли етиб боргандай етиб бормади ва туғма 


105
одат туфайли маъқулотларни билгандай билмади, 
балки ўзи мантиқда эслатиб ўтган нарсаларни 
тадқиқ этиш усули туфайли муқаддимоти аввални 
аниқлаб, мақсадига эришди.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling