Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ
Инсон мустасно этилганида, ҳайвонга хос нар- саларни текширганида Арасту руҳият ва руҳий кучлар оқибати бўлмиш уларнинг сабаблари асос ларини кўрсатиш билан чекланади. ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ Инсонда ўша нарсаларнинг ўзини тадқиқ этганида Арасту ҳаммасининг сабабини тушун- тиришда фақат биргина руҳ билан чегараланиб қолмайди. Чунки инсонда биз кузатадиган нар- сага тўғри келувчи нарсалар руҳ ҳаракатлари (таъсирлари)га қараганда кўпроқ миқдордаги ва кучлироқ ҳаракатлар (таъсирлар)га мослашганлар. Арасту инсонда ҳайвонларда бўлмаган бошқа имкониятлар, руҳ ва руҳий кучлардан пайдо бўлолмайдиган сабаб ва асосларни топади. Инсон табиати ва унда мавжуд бўлмиш табиий кучларни тушунтириш борасида улар фақат руҳ фаолияти (ҳаракатлари, таъсирлари)га қараганда юксакроқ фаолият (ҳаракатлар) учун мослашганлар деган фикрга келади. Инсоннинг руҳи ва руҳий кучлари- ни текшириш борасида Арасту инсон фақат руҳ ва руҳий кучлар воситасида ўз моҳиятига эришиши учун улар етишмасликларини ва бунинг учун яна ўзга нимадир зарурлигини аниқлайди. Бу ўринда Арасту нега бундай бўлишини ўрганишга мажбур бўлди ва инсон нутқ эгаси эканлигини топди, нутқ эса ақл билан боғлиқдир. Шу муносабат билан 139 Арасту ақлни, ақл ўзи нима эканлигини таҳлил этди. Буни у руҳ ва табиатни қандай тадқиқ этган бўлса, шу йўсинда тадқиқ этди. Руҳнинг қисмлар- га бўлинишидай ақл ҳам қисмларга бўлинадими, унда қисмлар ва кучлар борми? Ақлнинг ҳолати худди руҳ ва табиат ҳолати каби эканлиги, ақл қисмларга ёки кучларга бўлиниши, инсон моҳият касб этишига восита бўлувчи фаол (таъсирчан) асос эканлиги худди табиатда бўлгани каби у – ақл ўз мақсади (ғарази)нинг сабаб ва асоси эканлиги Арастуга равшан бўлади. Табиий жавҳарлар икки хил бўлади: бирида нимадир энг охирги, сўнгги нарса бўлиб, унинг воситасида моҳият касб этилади, бу табиийдир, иккинчисида бир нимадир бор бўлиб, унинг воси- тасида руҳни тайёрловчи моҳият касб этилади, бу ё модда ёки қуролдир. Худди шунга ўхшаб руҳий жавҳарлар ҳам иккига бўлинадилар: бири нимадир сўнгги – ҳаддига етган бир нарсага эга бўлиб, унинг воситасида руҳ моҳият касб этади, иккинчисида – руҳга бир нарса ҳамроҳ бўлиб, унинг воситасида у ақл ва оқил кучлар учун ёки бир қурол бўлиб бориб моҳият касб этади. Арасту ақл ва фикрловчи кучларни, улар руҳ ва табиат- даги каби асосий қисм ва хизматчи (юмушдаги) қисмларга бўлинадиларми, йўқми деган саволга жавоб излаб кўриб чиқади. У фикрловчи кучлар- ни текширади. Уларнинг қайси бирлари қайси бирлари учун мавжуд деган масалаларни таҳлил этади. Шу муносабат билан Арасту фикрловчи куч ҳаракатларини (фаолияти, таъсири) ва ақлнинг ҳаракатларини яхлит ҳолда таҳлил этади. Агар ниманидир моҳияти ўзўзича ҳаракат (фаолият, таъсир) бўлмаса, у ҳолда у ўз моҳияти учун эмас, балки ҳаракат учун мавжуд бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling