Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎН БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЎН ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
Фикрловчи кучларнинг ҳаракатлари (таъсири) ни ва ақлнинг ҳаракатини тадқиқ этиш борасида Арасту улар маъқулотларга эришишга қаратилган деган фикрга келади. Аммо Арасту баъзи маъқу- лотлар шундай даражада идрок этиладиларки, уларни инсон табиатан фитрий (табиий) нарса- ларда актуал мавжудлигини топади, баъзиларини эса инсон дарров пайқамайди, шунинг учун уни идрок этиш анча қийин бўлади деб ҳисоблайди. Инсон табиатан актуал мавжуд сифатида пайқа- ши, билиши мумкин бўлган ва агар аниқланса, фойдаланилади деб ўйлайдиган мавжуд нарсалар- ни идрок этадиган кучни Арасту «ақли амалиййун» (амалий ақл) деб атайди. Инсон аниқ нарсалар- дан муфориқ бўлиб, мавжуд нарсаларни мавҳум фикрлаб билиб олишига, идрок этишига восита вазифасини ўтайдиган нарсани Арасту «ақли назарий» деб атайди. «Ақли амалий» идрок этиб бўлган табиий нарсалардан бирон бир нарсани пайқашга, топишга восита бўла оладиган кучни Арасту «иродиййун ва ихтиёриййун» («эркин ирода ва эркин танлаш») деб атайди. ЎН БЕШИНЧИ БЎЛИМ Ақлнинг ушбу икки амалий ва назарий кучини ўрганиб, Арасту улар иккаласи ҳам хизматкор, уларнинг ҳаракатлари (фаолиятлари, таъсирлари) ни эса хизмат ҳаракатлари деган фикрга келади. Улар айтиб ўтилган кучлар хизматда бўлган нарса- ларни текшириш борасида Арасту бу нарсаларга аввало табиатдаги (табиий) нарсалар ва руҳий кучлар тааллуқли деган хулосага келади. У яна ақлнинг турлари хизмат қилувчи ўша нарсалар 141 инсонда ўзўзи учун мавжуд бўлувчи нарсалар бўл- май, балки улар инсоннинг ақл бовар қилмайдиган баркамоллигига эришиши учун мавжуддирлар деб ҳисоблайди. Арасту инсоннинг руҳий кучлари биринчи нав батда тайёрланишининг боиси бўлмиш ақлни тек- ширади, ушбу кучларга хизмат қилувчи ақлнинг бир қисми учун улар (яъни, руҳий кучлар) мавжудмилар ёки бу хизматни бажо келтира туриб, ақл уларда хизматда турган бошқа бир нарсами деган саволга жавоб излайди. Хизматдаги бўлган ўша қисм ўз моҳияти бўйича хизматда бўлиш мақсадига эга бўлгани учун хизмат қиладими ёки у қисм хизматда бўлишига мажбур этадиган кучлар борлигиданми? Ва у тушунтириб айтадики, унда (яъни, хизматкор қисмда) ўша кучларга хизмат қилиш мақсади йўқ. У (яъни, хизматкор қисм) хизмат қиладиган кучлар аниқроқ улардан модда ёки қурол сифатида фой- даланилади ва у ўша ўзи фойдаланадиган кучларга нисбатан бош, етакчи бўлади. Арасту ақлнинг етакчилигини текширади. Ва ақлнинг воситаси ила хизмат қилиши мумкин бўлмаган нарсами, йўқми эканлигини аниқлайди. Арасту ушбу етакчиликнинг барча ҳаракатлари (таъсири) шундай ҳаракатларки, унинг воситаси ила хизматда бўлмаслик ҳам мумкин бўлади деган хулосага келади. Арасту назарий ақлни текширар экан, назарий ақл эришадиган маъқулотлар ўз воситасида ҳеч ҳам хизматда бўлиши мумкин бўлмаган моҳи- ятлар эмаслар деган фикрга келади (яъни, бу маъқулот назарий ақлнинг хизматда бўлишига монеъ бўлмайдиган моҳиятдир). У яна, ушбу ақл ўзининг олий даражадаги камолотига эришгани тақдирда ҳам ўзи билқувват бўлгандан сўнг (уни) олий даражадаги камолотни фаол ақл сифатида 142 қабул этади деб ҳисоблайди. Маъқулотларга ети- шилгандан сўнг фаол ақлга эришилади. Арасту фаол (актуал) моҳият бўлмиш назарий маъқулот- ларга ниманинг воситалигида етилишини кўр- сатиб ўтади ва қўшимча қилиб айтадики, улар (назарий маъқулотлар) анчагина тўлароқ шаклда идрок этиладилар ва бу ақл (назарий ақл кўзда тутилмоқда) ўзининг олий камолотига эришади, ундан зиёдароқ камолоти бўлиши мумкин эмас. Унинг фикрича, бу ҳолда ақл шундай жавҳарга (субстанция) эга бўладики, у жавҳар ўзўзидан у (ақл)нинг ҳаракати ва ёки унинг ҳаракати бўлишга яқин бўлиб қолади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling