Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ
Шу муносабат билан Арасту «руҳ»ни тадқиқ этишга, руҳ ўзи нималигини билишга, табиат- ни тадқиқ этгани каби зарурат сезади. У руҳий кучлар ва руҳдан пайдо бўлувчи ҳаракатлар ҳо- латини таърифлайди. Сўнгра у руҳ ўзи нималиги- ни, унинг мавжудияти нима сабабдан ва қандай бор бўлишини, ўсимлик, ҳайвон ва одамдаги руҳ қандай эканлигини тушунтиришга ўтади. У беадад руҳлар мавжудми ёки руҳ биттами, агар улар кўп бўлса, у ҳолда бу ҳолат қандай намоён бўлади: қисмларнинг кўплиги биланми ёки кучлар- нинг кўп лиги биланми каби (мураккаб) масалани тадқиқ этади. Агар қисмлар беададлиги бўлса, у ҳолда улар қандай кўринишда бўладилар, макон (жой), моддалар ва турли жойларга сочилиб кетган жисмлар кўплиги биланми ёки унинг миқдори, қисмлари ўхшаш ё фарқланувчи бир жисмнинг қисмлари кўплигига боғлиқми ёхуд беадад қисм- лар бошқача бир усулда ҳозир бўладиларми? У яна руҳий кучлар ва уларнинг асослари нималардан эканлигини тушунтиради. Арасту табиатга таби- ий жавҳар хос бўлганидан руҳ бу табиий руҳият жавҳарининг моҳияти (зот) хос бўлган нарсадир. Ушбу моҳият воситасида руҳ, руҳият жавҳарига эришади, яъни ҳаётни идрок этиш қобилиятига эга бўлиб қолади. Жавҳар эса руҳ уч хил асос муштарак бўлишига ёрдам беради. Улар: фоъил асослари, шакл учун асослар ва худди табиатда бўлганидек мақсад учун асослар. Табиат нимаи- ки айтилган бўлса, уларни руҳга тааллуқли деса бўлади, чунки у ҳам асос, ҳам жавҳардир. Аммо у (табиат) моддалар мавжудлиги қоидаси бўйича жавҳар бўладими? Бу ўринда шубҳа бор, аммо Арасту кейинги масалалардан ҳеч нимани тушун- 132 тирмайди. Аввал у табиат тўрт асосга эга, деб айтган эди. Энди бўлса табиатнинг ўзи моҳиятдир ва бу моҳият воситасида жавҳар жисмни муҳим- мона (актуал) ўзлаштиради ҳамда бу моҳият яна руҳнинг ҳам моддасидир, демоқда. Сўнгра Арасту ҳаракатлари таъсирлари табиат- да мавжуд бўлган фитрий жисмлар нималигини ва олдин, табиат ҳаракатни пайдо этишига боис бўлувчи табиат кучларининг нимадан иборат эканлигини тушунтиргани каби, руҳий кучлар ўзи нимадан иборатлигини тушунтиради. Демак, ўзи- га бир чўри ва қурол бўлиб хизмат қилувчи таби- атдан фойдаланувчи асосий моҳият мавжуддир. Икки хил табиий жисмлар пайдо бўладилар: биринчиси энг сўнгги, юксаклари бўлиб, уларнинг воситасида моҳиятга эга бўлинади – бу табиатдир, иккинчиси энг сўнгги юксаклари бўлиб, уларнинг воситасида табиат ўзининг моҳиятига эришади. Табиатан моҳият касб этишга восита бўлувчи нарса – руҳдир ва руҳнинг ҳолати ҳайвонотнинг табиий хислатларига узвий боғлиқдир. Руҳнинг ўзига қабул қилувчи – касб этувчи табиий моҳияти модда бўлиб қолади. Руҳ ўз фаолиятида (ҳаракати, таъсирида) фойдаланиши учун табиат ё модда ёки қурол бўлиб хизмат қилади. Руҳий жавҳарда мавжуд бўлган табиат икки навга эга: улардан бири – модда, иккинчиси – қурол. Руҳий жавҳар- да мавжуд бўлмиш табиат ўз моҳияти учун эмас, балки руҳият учун мавжуддир. Табиатнинг асо- сий фитрий хислати билан асосийсининг чўриси ва қуроли бўлмиш унинг зуҳури орасида фарқ бўлгани каби руҳлар орасида ҳам фарқ мавжуд. Арасту аввал табиатдан келиб чиқувчи ҳаракат- лар (таъсирлар) ва табиий жавҳарга боғлиқ бўлган аразлар ҳақида қандай сўз юритган бўлса, худди шундай равишда руҳдан келиб чиқувчи ҳаракат 133 (таъсирлар) ва руҳият жавҳарида мавжуд руҳий бўлганлари нуқтаи назаридан – руҳ ҳосиласи араз- лар ҳақида сўз юритади. Табиий (табиат) жавҳарларда мавжуд баъзи аразлар моддалар (материя)дан, баъзилари эса шаклдан чиққанлари учун руҳий жавҳарларда мавжуд, аразлар махсус хислатлар берувчи модда ва шакл оқибатидир. Аввало Арасту руҳнинг энг биринчи хислат- ларидан бири бўлмиш ғизо (озиқа)га хос нарса- ни тадқиқ этади. У ғизо нима туфайли руҳнинг кучларидан, қобилиятларидан бири бўлиб қолади ва қайси бир кучга ёки руҳнинг қайси қисмига тааллуқли деган масалани ёритади. У асосий руҳ- ни, чўри (ёрдамчи) ва қурол бўлмиш руҳдан фарқ қилади. У руҳ ва руҳий кучлар ўз фаолиятлари (ҳаракатлари)да фойдаланишлари учун хизмат қилувчи белги ва қобилиятларни тадқиқ этади. Яна уларнинг таъсирларини – ҳаракатларини ҳам у кўрсатиб ўтади: ҳаракат (таъсир)ларнинг неча тури бор, ҳар бир айрим ҳаракат ўзи нимадан иборат. Ҳайвонларнинг хилларидан бири ва шу руҳнинг бирор ҳаракатида фойдаланиладиган қандайдир бир аъзо ўзи қандай бўлмоғи зарур. Сўнгра Арасту озиқовқат ва ишлаб чиқариш муаммоларини кўриб чиқади. Унинг фикрича, озиқовқатдан маҳрум мавжудот яшай олмайди; овқат ҳаёт фаолиятини таъмин этади. Овқатнинг бир қисми бевосита табиатнинг ўзидан олинади, баъзи қисми эса бошқа нарсалар билан арала- шиш воситасида ташкил топади. У ўсимликлар нимадан озиқа олишини ва ҳайвонлар нимадан озиқа олишини тушунтиради. Ҳайвонларда бир- лари бошқаларини еб, иккинчилари ўсимлик еб, учинчилари тахминан ўсимликлар қандай озиқа олсалар шу йўсинда озиқа оладилар. 134 Арасту яна озиқа бўлувчи нарса, жисмларнинг навларини, дастлабдан улар озиқа сифатида фой- даланишга тайёр бўлганми ёки улар коинотнинг бир қисми бўлганлари учун бу жисмлар фақат ўзлари учунгина яратилганмилар, шуларни ту- шунтиради. Агар жисмлар озиқа учун яроқли бўл- салар ёки улардан озиқлансалар, бу ҳолат маълум мавжудотлар мавжудиятига ёрдам беради. Бу масалалар тадқиқоти, бундан олдинги таҳлилга ўхшайди. Ва унда: унсурлар ўзўзлари учун мав- жудмилар ёки улардан бошқа ҳосила жисмлар яратилишлари учун мавжудмилар деган масала кўриб чиқилади. Бу нарсалар Арасту томонидан аввалидан кўриб чиқилган, аммо ушбу соҳада у камолотга эриша олмади, чунки коинот ҳолатларида нима муҳимроқ деган савол юзасидан унда ҳар хил зид фикрлар бор. Арасту соғломлик ва касалликни ҳамда улар- нинг ҳар бир айрим хилини текширади. У соғломликнинг қандайдир бир хилини ва касал- ликларнинг бир хилини кўриб чиқади. Улар қандай сабаб ила, нега, нимада ва нимадан пайдо бўлиш ларини ўрганади. Буларнинг ҳаммасини руҳий жавҳар табиатдан ва махсус руҳий жавҳарларга хос табиат кучларидан олади. Шунинг учун бирин- чи асос руҳга айланиб кетиши эҳтимоли бор, чунки руҳ табиат туфайли бор бўлган, ҳам ўз мақсади ила – ўзи руҳни моддага эриштирадиган нарсанинг сабабидир. Табиат ҳам, модданинг тайёрланишига боис бўлмиш хослик ҳам, табиатнинг ўзида бўлиб моддани тайёрловчи табиат кучлари ҳам – ҳаммаси руҳга эга бўлмиш нарсага тааллуқлидир. Шундай қилиб, амалдаги (ҳаракатдаги) асос ва мақсадга алоқадор барча нарсалар бир бутун ҳолда руҳни ташкил этадилар. 135 Булар ҳақида унинг «Саломатлик ва касаллик ҳақида» рисоласида ёзилган. Арасту табиатдан олинган руҳий жавҳар эришган нарсани текширади, табиат ҳайвонни ёшданёшга ўтиш вақтида бу нарса билан махсус таъминлайди. У яна мавжудотларнинг табиатдан олинган ҳар бир ёшга хос ҳолатини ва руҳий жавҳарларнинг айрим хусусиятлари бўлмиш табиий кучларни кўриб чиқади. Булар унинг «Ёшлик ва кексалик ҳақида» рисоласида баён этилган. Арасту умрнинг қанча давом этишини, қан- дайдир бир хил ҳайвоннинг умрини нима узай- тиришини ҳамда қандай сабаблар унинг умрини қисқартиришини ўрганади. Уларнинг табиий (табиатан) ва руҳий сабаблари ва асосларини кўрсатиб беради, ҳаёт ва ўлимни, уларнинг ҳар бири ўзи нимадан иборатлигини таҳлил этади. У руҳият соҳиби бўлмиш ҳайвоннинг пайдо бўлиши ва барбод бўлишини, бу ҳол нимадан, нимада ва нима муносабат билан рўй беришини текширади. Арасту буларнинг ҳаммаси ўсимликларга ҳам, ҳайвонотга ҳам тааллуқли эканини таъкидлайди. Лекин айни вақтда ўсимликлар, ҳайвонлар билан тош жисмлар оралиғидаги қандайдир ўзига хос жойни эгаллайдилар деб ҳисоблайди. Оддий одам- лар уларни нимага, руҳий ёки табиий жисмларга тааллуқли эканлигини билолмай шубҳаланадилар. Кўпчилик ўсимликларни ҳайвонлар синфи (қа- тори)га киритиш зарур деб ҳисоблайдилар. Шу- нинг учун руҳ ёки руҳиятга тааллуқли қандайдир кучлар табиатга яқинроқ бўладилар. Арасту яна шуур ва сезги аъзоларини кўриб чиқади ва улар руҳ ёки руҳий кучнинг бир қисми, дейди. У яна сезги аъзоларининг ҳолати ва бу аъзо- лар таъсиридаги мавзуларни тадқиқ этади. Булар 136 ҳистуйғулар орқали идрок этиладиган нарсалар: ҳар бир ҳистуйғу орқали идрок этилувчи нарса ўзи нимадан иборат, уларнинг ҳар бири неча хил бўлади, бу хилнинг ўзи қандай, улар нимада, ни- мадан ва нима учун мавжудлар. Сўнгра у сезгилар мансуб бўлмиш табиий аъ- золарни ва улар нималар воситасида ҳис этиш ларини текширади. Баъзи аъзолар сезги учун мод- да, баъзилари эса қурол бўлиб хизмат қиладилар. Ушбу аъзоларнинг ҳар бирини табиати қандай бўлиши зарур ва уларнинг ҳар биридаги табиий кучлар ва аразлар (акциденция) қандай бўлишла- ри керак? У ҳистуйғуларга мос келувчи аъзоларни ва уларнинг вазифаларини бирмабир текшириб чиқади. Улар (аъзолар)да мавжуд руҳнинг кучла- ридан бири ёки бирор қисми томонидан бўлган сабабларни кўрсатиб ўтади. Булар унинг «Туйғу ила идрок этилувчини ҳис этиш» рисоласида баён этилган. Арасту жонли жисмларда мавжуд бўлган ва руҳдан чиқувчи ҳаракатлар (таъсир этувчилар) нинг хилларини, табиий жисмларда табиатан мавжуд бўлмиш ҳиялий (механик) ҳаракатни текширади, чунки табиат ҳаракат ва роҳат (су- кут, ҳаракатсизлик)нинг қандайдир ибтидоси ва сабабидир. Унинг фикрича, ҳаракат ўзи нима- лигини охиригача аниқламай қолдириш мумкин эмас, ҳаракатнинг қандай хиллари бор, ўзгариш- нинг ёки сукутнинг ёки ҳаракатнинг бошланиши қаердан пайдо бўлади, буларни билиш керак. У ҳайвонларнинг ҳар бир хилидаги шу ҳаракат учун мослашган аъзоларни айтиб ўтади ва ҳайвон аъзо- ларининг ҳар бирида мавжуд бўлмиш асосларни ва руҳий кучлар ёхуд уларнинг қисмлари оқибати бўлган сабабларни кўрсатиб ўтади. Бу ҳаракатлар шундайки, уларнинг воситалари ила ҳайвонлар 137 нималарнидир хоҳлайдилар, нималардандир ўз- ларини олиб қочадилар. Яна бирон бир хил ҳайвоннинг яшаш жойини, нима учун унга шу жой зарурлигини, у қандай жойларда яшаши мумкинлигини тадқиқ этиш керак бўлади. Ҳайвонлар баъзи жойларда овқат қидириш билан машғул бўладилар, бошқа жойлар- да душманлардан ўзларини сақлаш учун берки- надиган жой истайдилар, яна бир жой эса уларга авлодларини ўстиришлари учун хизмат қилади. Кўп ҳайвонлар озиқовқат сақлайдиган жойлар- га муҳтожлар. Баъзи ҳайвонлар олдиндан йиғиб қўйилган овқатдан фойдаланадилар, баъзилари эса уни ҳар куни излаб топадилар. Буларнинг ҳаммаси унинг «Ҳайвондаги ҳиялий (механик) ҳаракатлар» рисоласида баён этилган. Сўнгра Арасту нафас олишни тадқиқ этади ва ҳалқум нафас олиш аъзоси бўлиб хизмат қилади ва ҳалқум мавжудлигинипг боиси эса ўпкадир деб тушунтиради. У уйқу, бедорлик ва туш кўришларни таҳлил этади. Улар ўзлари нималардан иборат, нимада ва қандай бўладилар, руҳий кучлардан қайси бири сабаб бўлиб улар рўй берадилар деган саволларга жавоб излайди. У уйқулар ва тушларнинг сабаб лари, хиллари ва асосларини текширади, энди рўй берувчи воқеалардан огоҳлантирувчи туш- ларни тушунтиради. Арасту «нима бўлиши»дан огоҳлантирувчи тушлар ҳақидаги масала биргина руҳнинг табиий кучлар билан қирони (бирлашга- ни) билан чегараланиб қолади деб тушунтиради. Бунинг учун бундай туш яна руҳ мавжудиятидан юқорироқ даражада турувчи бошқа асосларга ҳам муҳтождир. Шунинг учун Арасту ушбу масалани чуқур ўрганишдан воз кечиб, ўз изланишларини шу ерда тўхтатади. 138 Сўнгра Арасту уч хил – онгсиз, ақлсиз ҳайвон- нинг хотирасини текширади, қандай руҳий куч воситасида унга эришилишини ва бу қандай рўй беришини баён этади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling