Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
Буларни кўриб чиққач, Арасту ўша тўрт (туп­
роқ, олов, ҳаво ва сув) жисмнинг таҳлилига ўтади. 
Бу унсурлар қандай хислатга эга, уларга қандай 
мазмун сингдирилган, уларда шундай бўлишлари-
га ёрдам берувчи асос ва кучлар борми, улар ўз 
моҳиятларига кўра унсурмилар ёки табиий сабаб­
лар туфайлими, улар биринчи энг оддий жисм-
ларми ёки улардан аввал бошқа зарралар борми, 
уларга уларни бениҳоя этувчи кучлар ҳамроҳ бўла-


117
дими ёки улар ниҳояли (чегараланган) милар? Бу 
ерда Арасту аввалги айтиб ўтганларидан фарқли 
равишда унсурларни бениҳоя деб ҳисоблаб бўл-
майди, дейди. Аввалида ўз тадқиқотларида у ҳар 
қайси айрим олинган унсур фазода бениҳоями ёки 
чегараланганми, коинотни ташкил этган биринчи 
жисмлар бениҳоя кўп миқдордами ёки йўқми, де-
ган масалаларни қўйган эди. Эндиги тадқиқотлар 
эса ушбу масалаларни ёритиш учун олиб борилган: 
улар (яъни, унсурлар) қандайдир йўл билан ўша 
унсурларни бениҳоя кўп унсурлар бўлишларига 
ёрдам берувчи кучга эга бўладиларми, йўқми, 
унсурлар абадийларми ёки улар ҳам пайдо бўлиб 
яна барбод бўладиларми?
Улар абадий (боқий) бўлолмайдилар, чунки 
ҳаво, сув, тупроқ ва олов бўлинадилар, бирлари 
бошқасига айланадилар ва балки ҳар бир унсур 
ҳар бир бошқасида мавжуддир. Мисол тариқа-
сида ҳавони олайлик, чунки у тўрт унсурнинг 
биридир. Унга қандайдир билқувват (потенциал) 
имконият ҳамроҳ бўлиши мумкин. Шу билқувват 
имконият туфайли у унсур бўлиб қолиши мумкин 
ва унга ҳам ўз навбатида уни унсурларга ажратиб 
юборувчи ўзга бир куч ҳамроҳ бўлиши мумкин. 
Бу ҳол ушбу вақтда рўй бериши мумкин: ё сув бе-
ниҳоят кўп қисмларга (бўлакларга) бўлиниб кетади 
ёки сувнинг ҳар бир қисми – бўлагида шундай 
кучлар борки, улар туфайли сув шу ҳар бир куч-
га эга бўлган унсур бўла олади. Арасту буларнинг 
ҳаммаси бўлиши мумкин эмас, чунки унсурлар 
сони бениҳоя эмас ва унсурлар мавжудлигини 
таъминловчи сабаблар мутлоқ боқий бўлиб қола 
олмайдилар деб тушунтиради.
Арасту билқувват имкониятлар бор, улар ту-
файли бир жисмлар бошқаларига таъсир ўтказа-
дилар, бирлари бошқаларидан таъсирланадилар 


118
деб тушунтиради. Чунки ҳар бир пайдо бўладиган 
жисмнинг пайдо бўлиши аввало жисмнинг баъзи 
туйғу билан идрок этиладиган сифатларга таъ-
сири сабаб бўлади. Натижада жисм жавҳари ва 
юқорида айтилганидек, жисмлар ушбу тўрт жисм 
унсур бўлишларига сабаб бўлувчи шу сифатлар 
сифатлардан таъсирланишлари учун зарурат са-
баб бўлади деб тушунтиради.
Сўнгра Арасту ҳар бир айрим унсур бошқаси-
дан пайдо бўладими ёки учта унсур биттасидан 
пайдо бўладими деган масалани кўриб чиқади. У 
бир унсурнинг бошқасидан пайдо бўлишини ва 
бу ҳол қандай рўй беришини баён қилади. Кейин 
Арасту бошқа жисмларнинг пайдо бўлишларини 
таҳлил қилади: улар қандай пайдо бўладилар, 
қандай аралашадилар, бирикиш жараёни қандай 
кечади, янги жисмлар қайси жараён натижасида 
пайдо бўладилар.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling