Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

ЎН ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
Арасту ақлнинг ушбу мавжудиятидан барка-
молроқ мавжудият бўлиши мумкин эмас деган 
хулосага келади. Ва ўзга нимадир борки, ўша ту-
файли, у яъни ақл моҳият касб этади, моҳият касб 
этиш борасида эса ўша ўзга нимадир инсоннинг 
ақл (онг)га эришишига ионат бўлади. Агар инсон 
ўзининг бундан ортиқ баркамол бўлолмайдиган 
олий камолотига (яъни, ақлга) эришса, у (инсон)
нинг моҳияти инсон (асл)нинг моҳияти бўлишга 
яқинлашган бир сиқиш бўла бошлайди ва бу моҳи-
ят унинг фаолияти (ҳаракатидир). Бундан маълум 
бўладики, назарий ақл бўлмиш хайрли нарсага 
эга бўлиши учун инсонга хизмат қилиш мақсади 
бўлган кучлар зарур экан. Инсон моҳияти ақлда 
намоён бўлади. Ақлнинг моҳияти у (ақл)нинг ҳа-
ракати (фаолияти) бўлишга яқин бўлганида ақл 
эгалик қилувчи фаолият (ҳаракат) бўла бошлайди. 
Бунинг учун инсоннинг фақат табиий (табиат ато 
қилган) авлоддан­авлодга ўтиб ворислик йўли ила 
эришиладиган фикрлаш қобилиятидан ташқари 
яна амалий маҳоратлар бўлмоғи зарурдир. Ақл 


143
фикрлаш воситасида фаолият кўрсатади. Шу му-
носабат ила Арасту ақлнинг камолотга эришмоғи 
учун табиий (табиат) ва руҳий кучларнинг ўзлари 
етарлими деган масалани ўрганади ва улар етарли 
эмас деб тушунтиради. Хуллас, инсон энг олий ка-
молотга эришуви учун унга (яна) инсон табиати ва 
фаолиятига қўшимча иккита – амалий ва назарий 
фикрий кучлар зарурдир.
ЎН ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
Ушбу масалаларни текширишни тугатиб, Арас­
ту аввал тадқиқ этиб бўлган нарсаларга қайтади. 
Табиатан инсон ўзи қандай зот, унда руҳдан ни-
малар мавжуд. У ушбу сабабларнинг, агар улар 
ё модда томонидан ёки қурол­восита томонидан 
тайёрловчи бўлсалар, мавжудликлари шарт­шаро-
итларини кўрсатиб ўтади, токи ақлнинг амалий 
кучлари назарий ақлга эришишда улардан имкони 
борича тўла фойдалана олсинлар.
Сўнгра Арасту инсонга хос руҳий моҳиятларни 
текширишга ўтади. Уларнинг борлиги инсоннинг 
камолотга эришишига етарлими ёхуд улар фақат-
гина ионат­ёрдамчи бўлиб қоладиларми? Ушбу 
тадқиқот мавжудият унсурлари ҳақидаги низом-
нинг ўзидир. Бу унсурлар ўзларининг воситасида 
пайдо бўлувчи нарсалар учун етарли деб ҳисобла-
надиларми, йўқми? Фитрий (табиий) жавҳарлар 
оқилонга фаолиятни тайёрлай оладиларми, йўқми 
деган масалаларни Арасту тадқиқ этади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling