Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
МАВЖУДОТИ СОНИЙ (ИККИНЧИ
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
10. МАВЖУДОТИ СОНИЙ (ИККИНЧИ
МАВЖУДОТЛАР) ВА УЛАРНИНГ КЎПЛИГИ ҲАҚИДА СЎЗ Биринчи сабаб (Мусаббиб, Сабаб (Сабабчиси) дан Иккинчи борлиқ (Ақли кулл, Оламай Ақл) ву- жудга келади ва у ҳам мутлақо номоддий моҳият (субстанция)дир, у ҳам моддада ўринлашмайди. Оламий Ақл ўзининг моҳиятини тушуниш орқали Биринчи Сабабнинг моҳиятини ҳам тушунади. У (Биринчи Сабабнинг моҳиятини) ўз моҳиятини тушуниш йўли билангина тушуна олади (бошқача йўл билан Уни тушуна олмайди). Биринчи Мавжуднинг моҳиятини Иккинчи борлиқ тушуниб етишидан Учинчи борлиқ вужуд га келади ва у ҳам номоддий жавҳар (субстан- ция)дир, у ҳам модда ўринлашмайди. Учинчи борлиқнинг жавҳари Ақлдир. Учинчи борлиқ ўз 196 моҳиятини ва (ақли ёрдамида) тушуниш орқали Биринчи Сабабни ҳам тушуниб етади. Учинчи борлиқ жавҳарида унинг моҳияти бўлгани сабабли ундан, зарурий равишда ўз ўрнида сабот юлдуз олами вужудга келади ва бу у Тўртинчи борлиқни ташкил этади. Бу борлиқнинг моҳияти ҳам моддий эмасдир (Инсон вужуди моддий, вужудни бошқа- рувчи руҳ номоддий бўлганидек – М.М.) Бу борлиқ ҳам ўз моҳиятини англаш, тушуниш орқали Биринчи сабабни тушуниб етганидан сўнг ундан Зуҳал (Сатурн) осмони ва унинг жавҳари моҳиятидан Бешинчи борлиқ вужудга келади. (Бу ҳам Биринчи сабаб ёрдамида пайдо бўлади). Бешинчи борлиқ моҳияти ҳам номоддий бў- либ, у ҳам ўз моҳиятини англаб, Биринчи сабаб- ни тушуниб етади. Бу тушуниб етишдан Ноҳид (Юпитер) осмони вужудга келади. Бу жавҳардан Биринчи сабаб қуввати билан Олтинчи борлиқ вужудга келади. Бу борлиқнинг моҳияти ҳам номоддий бўлиб, унинг Биринчи сабаб (оламига) етишувидан Баҳром (Марс) осмони вужудга келади. Бу осмон моҳияти Еттинчи борлиқдир ва у ҳам моддий эмасдир (Сайёра ва осмони моддий, лекин уни вужудга келтирган, вужудини ҳаракатлантирув- чи, яшашга сабабчи қудрат – моддий эмас – М.М.). Еттинчи борлиқ Баҳром (Марс) осмони ўз моҳиятини тушуниб, Биринчи сабабдан қувват олиши оқибатида Қуёш осмони вужудга келади. Бу осмоннинг моҳияти – Саккизинчи борлиқдир. Бу борлиқ ҳам (жавҳари, ҳаракатлантирувчи сабаби) номоддий бўлиб, у ўз моҳиятини англаши- дан ва Биринчи Сабабнинг моҳиятини англаши- дан Зуҳро (Венера) осмони – тўққизинчи борлиқ (олам) келиб чиқади. Бу борлиқнинг мавжудлиги, моҳияти ҳам моддий эмас. У (Зуҳро осмони) ўз моҳиятини ва 197 Биринчи Сабаб моҳиятини тушуниб етишдан ва кучқудрат олишидан) Ўнинчи борлиқ – олам ву- жудга келади. Бу олам (уни ҳаракатга келтирувчи кучқудрат ҳам моддий эмас, у) Биринчи сабабнинг моҳиятига етишади ва (ундан қудрат олиб) Ой осмонини вужуд га келтиради. Бу – Ўн биринчи борлиқ – оламдир. Ой оламини ҳаракатга келтирувчи куч ҳам мод- дий эмас. Бу борлиқ ҳам ўз моҳиятини тушунади ва Биринчи Сабабдан кучқувват олади. Шу билан ўз мавжудлиги жавҳари учун моддага муҳтож бўлмаган борлиқ – оламлар тугайди. Бу борлиқ – оламлар моҳияти ақлдан иборат ва улар ақл фаолияти мавжудотларидир. Самовий мав- жудотларнинг жисми борлари мана шулардир. Бу борлиқ оламларнинг барчаси доиравий (айланиб) ҳаракат қиладилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling