195
Бошқа исмларни эса (масалан, Одил, Раҳмон
(марҳаматли), Раҳим (раҳмшафқатли) исмларини
атрофимизда бор одамларнинг энг яхшиларига
нисбатан ҳам айтамиз.
Лекин билиш керакки,
биз атрофимиздаги мавжудотларга қўллаётган
комилликни ва афзалликни билдирувчи бу исм-
лар Ҳақ таолонинг комиллиги ва афзаллигидан
намуна деб тушунамиз.
Бундай исмлар билан
Ҳақ таолони атаганимизда эса Ул зотнинг комил-
лиги ва афзаллигидан маълум зарра одамларга
ҳам марҳамат қилинганини англаймиз. Лекин бу
билан шу исмларга муносиб бўлган одамларнинг
сифатларини Ул зотнинг жавҳарий сифатларидан
бўлиб олинган деб ўйламаймиз. Яна ўйлаймизки
бу исмларда атрофимиздаги мавжудотлар билан
ягона Зотнинг жавҳари ўртасида алоқадорлик
бор. Бу исмлар аслида ана шу Мавжуди аввалнинг
жавҳари, моҳиятига тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: