Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

11. БИЗНИНГ ОЛАМ (ЕР)ДАГИ 
МАВЖУДОТЛАР ҲАҚИДА СЎЗ
Биз юқорида айтиб ўтган борлиқ оламлардан 
тўққизтаси азалий жавҳарий комилликка эгадир. 
Булардан иккитаси (Ой осмони ва Ер осмони) 
сўнгги қаторда туради ва аввалги борлиқ – олам-
ларга нисбатан комиллиги камроқдир, чунки улар 
азалий жавҳарий комиллик қудратига эга эмас. 
(Ердан ва Ойдан) юқорилашган сари борлиқ­ 
оламларнинг комиллик қудрати ортиб боради
жавҳарлари ва аразлари (ўзгарувчи сифатлари) 
Биринчи Сабабда авж мартабасига етади.
Ой остидаги (яъни, Ердаги) мавжудотлар та-
биатан (самодаги) мавжудотларга таъсир кўрса-
толмайди ва ўзларича ё табиий, ё иродавий ҳо-
латда бўладилар. Буларнинг борлиғи, мавжудлиги 
табиий ҳолатда бўлганлари табиатдаги (тўрт унсур 


198
– сув, ҳаво, олов, тупроқ) иродавий ҳолатда бўлув-
чиларга (яъни, бу унсурларнинг турли таркиб­
ларда аралашувларига) хом ашё сифатида хизмат 
қиладилар. Табиий унсурлар бўлмаса, иродавий 
унсурларнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Табиий 
мавжудотларга: олов, сув, ҳаво, тупроқ ҳамда 
шуларга тааллуқли буғ – ҳовур, аланга ва бошқа-
лар; маъданлар, яъни турли тошлар, ўсимликлар; 
ақлсиз жониворлар ва ақлли жониворлар киради.
12. ХАЮЛО ВА СУВРАТ
(МОДДА ВА ШАКЛ) ҲАҚИДА СЎЗ
Моддий мавжудотлар икки хил ҳолатда бўла-
дилар: биринчи ҳолатда ёғочга ўхшаш модда, 
иккинчи ҳолатда шу ёғочдан ясалган қошиққа 
(ё каравотга)ўхшаш ҳолда. Модданинг биринчи 
ҳолати хаюло (юнон тилида ҳам Ҳаулос, материя),
иккинчи ҳолатда сувратли, шаклли бўладилар. 
Мана шунга ўхшаш нарсаларда хаюло (материя) 
сувратнинг асоси (хом ашёси)дир.
Суврат хаюлосиз жавҳарга ҳам, мавжудлик-
ка ҳам эга бўлолмайди. Лекин агар сувратлар
шакллар бўлмаганида ҳам хаюло (материя)нинг 
моҳияти йўқ бўлур эди. Суврат, шакл жисмоний 
жавҳарни (субстанцияни) фаол (актуал) жавҳар 
(субстанция)га айлантиради. Чунки мавжудлик-
нинг ҳар қандай тури фаол бўлмаса, мавжуд бўла 
олмайди. Ҳар икки жиҳатдан (модда ва сувратда) 
тугал бўлган нарсалар фаол мавжудлардир. Агар 
модда (хаюло) шаклсиз ҳолда бўлса, унда суврат 
салоҳияти бўлади. Агар ёғоч сўри (каравот)га ай-
ланмаган бўлса, у салоҳиятда (бўлғуси) сўри ҳо-
латида қолади. Моддалар нотугал ҳолда хом ашё, 
тугал ҳолда модда ва сувратга (шаклга) эга бўлади.
Ой остидаги борлиқда жисмларнинг шаклла-
ри бир­бирига зид, қарама­қарши бўладилар. Бу 


199
қарама­қаршилик шундан иборатки, бирор ашё 
моддаси бу сувратга эмас, бошқа сувратга кириши 
ҳам мумкин. Ёки бир хил нарса турлича сувратга 
эга бўлиши мумкин.
Тўрт унсурнинг сувратлари ҳам (табиатан) 
бир­бирига қарама­қаршидир (олов – иссиқ, қу-
руқ, сув – совуқ ва қўл, ҳаво – иссиқ, совуқ, қўл 
ва ҳоказо – тарж.).
Ҳар бир унсурнинг илк моддаси – хаюлоси ўз ун-
сурларининг сувратига кириши ҳам, қарама­қар-
ши унсурнинг сувратига кириши ҳам мумкин. Шу 
сабабли унсурлар (тўрт унсур) Ой остидаги барча 
мавжудотларнинг асоси, хаюлоси (материяси)дир. 
Мавжуд нарсалар эса (ё табиий, ё уста ясаган) 
сувратларда, шаклларда мавжуддирлар.
Ҳеч бир жисм, модда қандай сувратга кириши-
ни ўзи аввалдан билмайди. Лекин ҳар бир жисм 
сувратининг вужудга келишини таъминловчи мод-
даси, хаюлоси (материяси)га эгадир. Шу сабабли 
барча модда жавҳар сифатида бирор нарсанинг 
сувратига, шаклига киришга ва фаол мавжудот 
бўлишга (соддароқ айтганда, яшашга) интилади. 
Шундагина улар фаол борлиққа айланадилар.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling