Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
ОСМОН ЖИСМЛАРИ ҲАРАКАТЛАРИ ВА
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
15. ОСМОН ЖИСМЛАРИ ҲАРАКАТЛАРИ ВА
НИМАГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ Осмон жисмлари ўша (ўнтадан) шу билан фарқ қиладики, унда ҳаммадан олдин унга томон инти- лиши мумкин бўлган тўғри ҳаракатларида мақсад аён бўлмайди. Ўзўзидан тўғридантўғри ҳаракат этадиган нарса бир жисм билан юзага келган энг унимсиз ва энг қуйидаги аразлар гуруҳидан саналади. Чунки ҳар бир жисм бирор (маълум) ерда бўлади. Бу жисм эга бўлган ер турида эса бир жисмга айланиш зарурати пайдо бўлади. Бу турдан бир ерга эга бўлган бир жисм бир бутун бўлган ҳолда бу турнинг бутунлигидан ташқари чиқолмайди. Лекин бу навларнинг парчалари бор, бу ерда бўлган жисмларнинг ҳам парчалари бор. 205 Энди бу жисмнинг парчаларидан ҳеч бири унинг ўринлашган ерининг бўлакларидан қайси бирида бўлмасин, бир бошқа парчаси бўлишидан аъло эмасдир. Айниқса, бу жисмнинг ҳар бир парчаси уни ўраб олган ернинг ҳар бир парчасини бирби- рининг ортидан эгаллаб олиши керак эди. Айни шаклда у бу парчани ҳар қандай вақтда бўлса ҳам эгаллаб олиши бошқа бир вақтда эгаллашидан авло эмас эди. Жисмнинг ҳар бир қисми истаган вақтда ўша ўраб олган бўлакни эгаллай олади. Шундай қилиб, бу ҳолат доимий юз бериб ту- ради. Жисмнинг ҳар қандай бир парчаси белги- ланган ернинг маълум бир парчасини ишғол эта борган ва ҳар гал ўзини ўраб олган ва шу тариқа у доимий бўлиб туриши зарурдек бўлиб кўринади. Шу вақтда ўринлашган ернинг икки парчасини бир вақтнинг ўзида жисмнинг бир парчаси тарафидан эгалланиши имконсиздир. Чунки ўзининг тевара- гидаги бор имкониятларининг ҳамма қисмларини изчил равишда эгалламасдан туриб, ўзи бор бўлган ва (келажакда) бошқасининг йўналиши (жисмнинг парчаси) ўз маконини тарк этиши керак. Чунки унда бўлган қисм бу вақтда у билан вақт жиҳати- дан аъло бўлолмайди. Бу эса унга доимо (шундай) бўлиши керак эди. Бордию, агар у қисм унга доимо тегишли бўлмаган экан, ваҳоланки, сон жиҳатдан (воҳидан биладад) у ўз навбатида яккаю ягона- дир. Бу эса шунинг учунки, гоҳо у унга тегишли бўлади, гоҳо тегишли бўлмайди. Кейин у нави ўз ўх- шашига қайтади. Сўнг шунингдек, ундан бир қанча вақтга бўшайди. Кейин учинчи ўхшашига қайтади. Шу билан бир қанча вақтга ундан бўшайди, кейин тўртинчи ўхшашига қайтади. Шу тариқа у бениҳоя бу зайлда давом бўлаверади. Бундан маълум бўлишича, унинг доирасида ҳаракатга келган жисмлар у билан ўрин алмаши- 206 надилар ва уларга қайтадилар, булар ҳаммаси теварагида само бўлган жисмлар билан муноса- батда бўладилар. Бу орда нисбатда бўлган сўзнинг маъноси шуми, агар шундай дейилса, бу шулга тегишли, ё бу шундай келиб чиққан, ё шунга ўх- шаш деганидир... Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling