Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


БИРИНЧИ СУВРАТ ВА БИРИНЧИ


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

17. БИРИНЧИ СУВРАТ ВА БИРИНЧИ
ХАЮЛО (ШАКЛ ВА МОДДА) ВУЖУДГА 
КЕЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ
ҲАҚИДА СЎЗ
(Самовий) жисмларнинг умумий табиатидан за-
рурият сабабли Ой остидаги барча жисмлар учун 
умумий бўлган Бирламчи суврат (шакл) вужудга 
келади. Турли жисмларнинг жавҳарлари моҳия-
тан турлича эканлиги сабабли жисмлар кўпайиб 
кетади. Жисмларнинг (таркиби ва) алоқалари 
зиддиятли бўлгани сабабли уларнинг сувратлари, 
шакл лари ҳам зиддиятлидир (бу ерда тўрт унсур-


208
нинг зиддиятли муносабатлари кўзда тутилади 
– М.М.). Биринчи модда – унсурлар ўзаро қўшил-
ганида пайдо бўлган зиддиятли алоқалар сабабли 
аввалги унсур ҳам (соф бўлмай) ўзгариб кетади.
Бу унсурлар қўшилишидан вужудга келган 
нарсалар, жисмлар турли­туман сувратларга, 
шаклларга киради. Унсурларнинг турли­туман 
таркибларда бирикувидан турли­туман жисмлар 
пайдо бўлади. Турли­туман жисмларнинг ўзаро 
алоқага киришидан (бир­бирига таъсиридан) 
турли вақтларда ва турли масофаларда (баъзан 
яқин вақтда, баъзан узоқ вақтда) такрорланиб 
турадиган, жисмлар туғилади (Бу яқин ва узоқ 
муддатларда вужудга келиб турадиган маъданлар 
ва ўсимликлар ҳақида – тарж.)
Бирламчи моддалар – унсурларнинг турли масо-
фаларда (масалан, Қуёш нури таъсирида) ва турли 
вақтларда ва турли ҳолатларда таъсирланишидан, 
бирикувидан кутилмаган вақтда, бошқа такрорлан-
майдиган ҳолатларда шундай нарсалар пайдо бўлиб 
қоладики, бу фақат бир марта юз бериши мумкин 
ва бошқа ҳеч такрорланмаслиги мумкин. (Форобий-
нинг бу фикрлари кўп асрлардан сўнг Дарвин ва 
Гекелининг эволюция назариясига, жинс ва тур-
ларнинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимотларнинг 
туғилишига олиб келди – М.М.)
18. МОДДИЙ ЖИСМЛАРНИНГ ПАЙДО 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling