Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


БЎЛИШИ ТАРТИБИ ВА ДАРАЖАЛАРИ


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

БЎЛИШИ ТАРТИБИ ВА ДАРАЖАЛАРИ 
ҲАҚИДА СЎЗ
Биринчи бўлиб унсурлар (тўрт унсур, аносири 
арбаа) пайдо бўлади, сўнг шу унсурлар (ҳали жуда 
мураккаб аралашиб кетмаган, лекин шуларнинг 
соддароқ бирикувидан иборат жисмлар, масалан, 
буғлар, туман, булутлар, шамоллар каби фазо 
ҳавосидаги (атмосферадаги) жисмлар ҳамда Ер 


209
атрофида, унинг қаърида (ичида)ги сув ва оловга 
ўхшаш жисмлар пайдо бўлган. Бу унсурларда ва 
жисмларда шундай қувватлар пайдо бўладики, шу 
қувватлар сабабли улар ҳаракатга келадилар. Шу 
унсурлар ва жисмлар ўзлари каби ташқи таъсирсиз, 
ўз унсурлари бирикувидан ҳосил бўлган, (ўзларига 
ўхшаш) жисмларга томон интиладилар. (Масалан, 
сув тупроққа, олов ҳавога...) Бу унсурлар ва жисм-
ларда яна шундай қувватлар пайдо бўладики, улар 
ёрдамида жисмлар бир­бирига таъсир кўрсатадилар 
ва яна бошқа қувватлар ёрдамида жисмлар бошқа-
ларнинг таъсирини қабул қиладилар.
Самовий жисмлар ҳам шундай қувватлар ёрда-
мида бир­бирига таъсир кўрсатадилар, мана шу 
турли­туман қувватлар таъсирида турли­туман 
мажмуалар ва бирикмалар ҳамда улкан жисмлар 
(юлдузлар, сайёралар) вужудга келади. Буларнинг 
баъзиларида зиддият, қарама­қарши таркибий 
қисмлар бор, баъзиларда зиддият, қарама­қарши 
қисмлар йўқ.
Мана шу барча жараёнларда жисмларнинг тўп­
ламлари вужудга келади. Бошланишда унсурлар 
бир­бирига қўшилиб, жуда кўп қарама­қарши 
жисмларни ҳосил қиладилар. Бу жисмлар ҳам қис-
ман ўзаро қўшилиб, қисман бошқа унсурлар билан 
қўшилиб, иккинчи тўпламни ҳосил қиладилар. 
Бу тўпламлар ўзаро муносабатга киришиб, яна 
турли­туман зиддиятли (таркибдаги) жисмларни 
вужудга келтирадилар. Бу жисмлар ўзида пайдо 
бўлган қувватлар ёрдамида бошқа жисмларга таъ-
сир қиладилар ва бошқа жисмларнинг таъсирини 
қабул қиладилар ҳамда баъзи жисмлар бу қувват-
лар таъсирида ўзича ҳаракатга киришадилар.
Шундан сўнг самовий жисмлар ўз­ўзига, яъни 
бир­бирига таъсир қиладилар. Бу жисмлар турли 
унсурлардан таъсирланадилар ва ўзлари ҳам турли 
унсурларга таъсир кўрсатадилар. Бунинг нати-


210
жасида бошланғич унсурлардан ва илк моддадан 
анча узоқлашиб кетган турли­туман таркиблар 
бир­бири билан тўқнаш келадилар ва аввалги-
ларидан янада мураккаброқ таркибларни ҳосил 
қиладилар, охирги таркиблар тўйиниб кетганидан 
сўнг ҳеч нарсани ўзига қўшмай, ўзлари ҳам ҳеч 
нарсага қўшилмай қоладилар.
Баъзи жисмлар унсурларнинг биринчи қўши-
лувидан, бошқалари иккинчи қўшилувидан, яна 
бошқалари охирги қўшилувидан пайдо бўладилар.
Маъданлар (минераллар) бошланғич унсурларга 
энг яқин ва энг кам таркибли қўшилувдан вужуд-
га келадилар. Ўсимликлар маъданларга нисбатан 
унсурларнинг мураккаброқ қўшилувидан вужудга 
келади. Улар бошланғич модда – унсурлардан анча 
узоқлашган бўлади. Ўсимликлар энг кўп турдаги 
қўшилувлардан пайдо бўлган. Ақлсиз жонзодлар 
– ҳайвонлар эса ўсимликлардан кўра ҳам мурак-
каброқ қўшилувлардан вужудга келган. Ақлли 
жонзодлар – одамлар энг охирги (ва энг мураккаб) 
қўшилувдан вужудга келган.
Бу турларнинг ҳар бирида пайдо бўлган баъзи 
қувватлар уларни ўзича ҳаракатлантиради, баъзи 
қувватлар бошқа жисмларга таъсир кўрсатишга 
ва бошқа жисмларнинг таъсирини қабул қилишга 
ёрдам берадилар. Фаол қувватларга келсак, улар-
нинг асоси – жавҳари уч гуруҳга бўлинади: 
1) жисмларга кўп марта таъсир қилувчи қув-
ватлар; 
2) кам ҳолларда таъсир қилувчи қувватлар; 
3) тенг таъсир қилувчи қувватлар.
Заиф қувватларга келсак, булар ҳам уч хил 
таъсир кучига эга: 1) жисмларга энг кўп таъсир 
этувчи қувватлар; 2) жисмларга энг кам таъсир 
қилувчи қувватлар; 3) ўртача, мўътадил таъсир 
қилувчи қувватлар.


211
Самовий мавжудотларга келсак, бир борлиқ-
нинг иккинчи борлиққа таъсири ё мадад берувчи, 
ё қаршилик қилувчи бўлади. Осмон жисмлари бу 
борлиқларга ҳам, ўзаро бир­бирларига ҳам таъсир 
кўрсатадилар. Самовий мавжудотларнинг борлиқ 
таъсири ва ўзларининг бир­бирларига таъсири 
оқибатида яна бошқа турли­туман бирикувлар ва 
қўшилувлар вужудга келади. Бу қўшилувлар эса ўз 
навбатида, ҳар бир турнинг алоҳида нусхаларини 
вужудга келтирадилар. Осмон жисмлари (Қуёш, Ой, 
юлдуз) остида (Ерда) вужудга келган табиий жисм-
ларнинг мавжудлик сабаблари шулардан иборат.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling