Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ИБН ХАЛЛИКОН ФОРОБИЙ ҲАҚИДА


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

ИБН ХАЛЛИКОН ФОРОБИЙ ҲАҚИДА
Ибн Халликон (1211–1282) Шарқда машҳур та-
рихчи ва библиограф бўлган. Кўп Шарқ олимлари 
таржимаи ҳоли, улар ёзган асар номлари мана шу 
каби муҳтарам зотлар воситаси билан давримиз-
гача етиб келган.
Зотан бу киши Ирбил (Ироқ)дан бўлиб, Ҳалаб, 
Дамашқ, Қоҳира каби шаҳарларда таҳсил кўрган, 
кўп ўқиган, сафар қилган, сермутолаа бўлган. 
Дамашқда бирмунча вақт қози­калон, мадраса-
ларда мударрис бўлган. Унинг бизгача етиб келган 
қимматбаҳо йирик асари «Ва фоёт ал­аъён ва анбо 
аз­замон» («Улуғлар вафотлари ва замон ўғлонлари 
ҳақида хабарлар»).
Бунда муаллиф ўзидан илгари ўтган улуғ шахс­
лар – олимлар таржимаи ҳолига доир маълумотлар 
беради.
Ибн Халликон бу асарини ҳижрий йилнинг 
654 сида (милодий 1250 йил) Қоҳирада бошлаб 
672 йил (милодий 1274 йил)да тугатди. Салкам 
йигирма йил тер тўкиб ёзган асарининг асл 
қўлёзмаси ҳозирги вақтда Британия музейида 
сақланади. Бу асар ҳали қўлёзма бўлгани ҳолда 
кўчирилиб, асли араб тилида ҳам кўп тарқал-
ган, кейинги даврда китоб нашр қилиш кашф 
этилгач, Шарқ ва Ғарбда бир неча бор нашр ва 
таржималар қилинган.
Иби Халликон ўрта аср муаллифи сифатида 
машҳур ҳаким ва файласуф Абу Наср Форобий 
ҳақида ўзига маълум бўлган маълумотларни бериб 
кетади. Булар ҳаммаси муҳтарам файласуф ҳақи-
да ёзилган дастлабки хабарлардан бўлгани учун 
ҳам унинг ҳар бир сатри бебаҳо. Шунинг учун Фо-
робий ижоди ёки унинг даврига оид маълумотлар 
билан танишмоқчи бўлганлар, албатта, бу борада 
Ибн Халликон ёзган сатрларга мурожаат қилмай 


303
қўймайдилар. Зероки, бу китоб бундан роса етти 
юз йил муқаддам юзага келган. Етти юз йил ав-
вал олимлар Форобийни қандай тақдирлаганлар, 
унинг ўзи қай даражадаги олим бўлгану, асарлари 
қай даражада ёзилган – буларни ўқиб олимнинг 
фикр доираси, мавқеи ва асарлари аҳамиятини 
билиш мумкин бўлади. Чиндан ҳам ўша даврдаги 
аҳли илм унинг қадрига етиб, иложи борича ундан 
истифода этганлар, асарларини мутолаа қилишни 
орқага сурмаганлар. Шунинг учун ҳам табаррук 
шахслар ҳақида маълумот берадиган бу ноёб асар-
нинг Форобийга аталган саҳифаларини арабчадан 
ўзбекчага ағдариб, муҳтарам ўқувчилар диққатига 
ҳавола қилмоқчимиз.
Бу парча Ибн Халликоннинг 1209 ҳижрий (ми-
лодий 1881) йили Булоқ (Миср)да нашр қилинган 
ўша китобнинг иккинчи қисмидан (100–102­бет-
лар) таржима қилинди. Бу нашр Ўзбекистон ФА 
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик 
институти фондида мавжуд, унинг инв. рақами 
9031–9032.
* * *
Ибн Халликон ёзади:
Абу Наср Форобий мантиқ, мусиқа ва бу иккала 
фандан ташқари яна бир қанча соҳаларга оид 
асарлар муаллифи ҳамда у мусулмонларнинг энг 
йирик файласуфларидан саналади. Ҳеч ким бу 
кишичалик илм­фан даражасига эришолмаган. 
Юқорида зикр қилиб ўтилган Абу Али ибн Сино
1
унинг китобларидан кўп нарса ўрганган. Абу 
Али ибн Синонинг сўзига қараганда, у Форобий 
асарларидан баҳраманд бўлган. Бу киши аслида
2
1
Бу асар олимлар таржимаи ҳолига бағишланган, сал ил-
гарироқда Ибн Сино (980–1037) таржимаи ҳоли келтирил-
ган эди. Муаллиф шунга ишора қилмоқда.
2
У маҳалларда Ўрта Осиё халқи туркий тилларда сўзлаш-
гани учун уларни турк деб аташган.


304
турк бўлган, ўз юртида туғилиб ўсган. Бу хусусда, 
худо хоҳласа, шу таржимаи ҳол сўнгида гап кела-
ди. Кейин у ўз юртидан чиқиб, бошқа ўлкаларга 
саёҳат қилишга тушади, ҳатто Бағдод шаҳрига 
етиб келади. Шу пайтда у турк тили билан бир 
қаторда, араб тилидан ташқари, бир неча тил-
ларни биларди. Абу Наср Бағдодда араб тилини 
ўрганишга киришиб, уни жуда мукаммал билиб 
олади. Кейин бу тил орқали у ҳикмат – фалсафий 
илмларни ўрганишга тушади.
Абу Наср Бағдод шаҳрига борган кезларда 
машҳур ҳаким Абу Бишр Матто Юнус ўша ерда 
экан. Бу киши мўътабар улуғ олим бўлиб, ундан 
одамлар мантиқ илмини ўрганар эди. Бу пайтда 
унинг шон­шуҳрати баланд, теварак­атрофга донғи 
кетган эди. Унинг даврасида ҳар куни юзлаб мантиқ 
илмига киришганлар таълим олишарди. У Арасту-
нинг мантиққа оид китобини ўқир ва шогирдларига 
уни шарҳлаб ёздирарди. Ҳатто у Арасту асарлари 
шарҳига оид етмишта китоб ёзди. У маҳалларда 
бу фанда унга тенг келадиган бирорта одам бўл-
маган. У ўз таълифларида иборатларни чиройли 
ва равшан қилиб ёзар, ишоротларни эса назокат 
билан битарди, ўзиям содда ифодали, лўнда фикрли 
киши эди. (Абу Наср бу кишидан мантиқ илмини 
ўрганади). Шунинг учун ҳам ҳатто бу фан аҳлидан 
бўлмиш бир файласуф: «Менимча, Абу Наср Форо-
бий иборотларида ўз фикрларини содда ва лўнда 
қилиб ифодалашни фақат ўша зикр қилинган Абу 
Бишрдангина ўрганган», дейди.
Абу Наср доимо ўз шогирдлари даврасида 
бўлар, улар йиғинларида қатнашар эди. Шу та-
риқа бу ерда бир мунча вақт ҳаёт кечириб, кейин 
Ҳаррон шаҳрига йўл олади. Чунки бу ерда насро-
ний (христиан)лардан бўлмиш файласуф Юҳанно 
ибн Хийлон бор эди. Абу Наср у ерга келиб, ўша 
олимдан мантиқ илми усулларини ўрганган. Кейин 


305
у Бағдод томонга қайтади ва у ерда фалсафа илм-
ларини ўрганади. Арастунинг барча китобларини 
мутолаа қилади; улардаги нукталар маъноларини 
ечишда ва муаллифнинг бу борадаги мақсадини 
ифодалашда бениҳоят маҳорат қозонади.
Айтишларига қараганда, Аристотелнинг «Жон 
ҳақида» асарининг Абу Наср мутолаа қилган нус-
хаси топилган. Ана шу китобда Форобий ўз қўли 
билан «мен шу китобни юз марта ўқидим» деб 
ёзиб қўйган экан. Бу олим тўғрисида нақл қилган-
ларнинг гапига қараганда, Абу Наср Арастунинг 
«Физика» асарини қирқ марта ўқидим­у, лекин уни 
яна қайта ўқишим керак, дер экан.
Абу Наср Форобийдан шу нарсани ривоят қи-
лишади.
Бир гал ундан:
– Фалсафа соҳасида ким ўткир, сизми ё Арасту-
ми? – деб сўрашибди.
Шунда Абу Наср савол берганга жавобан:
– Агар мен у кишининг қўлида таълим олишга 
муяссар бўлганимда эди, у ҳолда мен унинг энг кат-
та шогирдларидан бири бўлган бўлурдим, – дебди.
Абу­л­Қосим Соид ибн Аҳмад ибн Абдураҳмон 
Соид ал­Куртубийнинг «Табоқот ал­Ҳукамо кито-
би» («Ҳакимлар даражаси ҳақида китоб»)да Абу 
Насрни эслаб шундай дейди.
«Ал­Форобий мусулмонлардан чиққан чин 
файласуф эди, у мантиқ санъатини Юҳанно ибн 
Хийлондан ўрганади. Бу киши Бағдод шаҳри му-
таваллиси бўлиб, ал­Муқтадир даврида Мадинат 
ас­Салом (Тинчлик шаҳри)да вафот этган эди. У 
барча ислом дунёсида яккаю ягона бўлиб ажралиб 
чиқиб, ўз асарларида мантиқ илмининг яширин 
сирларини очди, ундаги атама ва ибораларни 
осонлаштирди, одамларнинг мантиқдан фойда-
ланиши учун тушунарли иборалар, нозик ишора-
лар қўллади, ҳатто мантиқ санъатини шарҳлаш, 


306
ўргатиш ва таҳлил қилиш ишида ал­Киндий ва 
бошқалар йўл қўйган бепарволикларни ҳам кўр-
сатиб ўтган.
Абу Наср мантиқдаги беш моддани ўз асар-
ларида очиқ­ойдин қилиб ифодалади ва уларни 
ишлатиш йўлларини тушунтириб берди. Мана 
шу беш модданинг ҳар бирида қиёс суврати – 
шаклини қандай ишлатиш кераклигини англатди. 
Мана шундай бўлгани учун унинг китоби бу фан 
соҳасида ғоят етук, ниҳоятда (ягона) саналади.
Ундан ташқари, Абу Насрнинг «Илмларни 
ҳосил қилиш ва унинг мақсадларини тушунти-
риш» тўғрисида қутлуғ китоби бор. Бундай асар 
ёзишда ундан ҳеч ким ўзиб кетолмаган, ҳатто бу 
хил фикрларни унгача ҳеч ким айтолмаган ва у 
етишган даражага етишолмаган; толиби илмлар-
нинг ҳаммаси ҳам унинг бу тутган тўғри йўлидан 
фойдаланмай қолмаган».
Мана шу хабар билан Ибн Соид сўзи тугайди. 
Сўнгра бу киши Форобий таълиф (асар)лари ва 
улардаги мақсадларга тўхталиб ўтади.
Абу Наср Бағдоддаги чоғларида мантиқни 
чуқурроқ ўрганишга киришади. Натижада у бу 
соҳада замондошлари орасида тенги йўқ даражага 
етишади. Абу Наср ўзининг кўпчилик асарларини 
худди мана шу ерда ёзади. Кейин у ердан Дамашқ 
томон сафар қилади. У ерда ҳам кўп турмай, 
Миср га йўл олади.
Абу Наср «Сиёсат ал­мадания» («Шаҳарлар ус тида 
сиёсат юргизиш) деб аталган китобида эслашича, 
у бу китобни Бағдодда ёза бошлаган, уни Мисрда 
тугатиб, мукаммал ҳолга келтирган. Кейин яна 
Дамашққа қайтиб келган ва шу ерда туриб қолган. 
Ўша пайтларда амир Сайфуддавла ибн Ҳамдон 
Абу Наср билан яхши муносабатда бўлган экан.
Абу Наср Дамашққа келгач, Сайфуддавланинг 
ҳузурига киради. Амир одатига кўра теварагига 


307
олиму фозилларни тўплаб, суҳбатлашиб ўтирган 
экан, Абу Наср амир даргоҳига кириб келганида 
у ўзининг турк кийимида бўлади, одати бўйича 
у доим шу кийимида юрар эди. У аста ичкарига 
кириб келади­да, амирга юзланиб типпа­тик ту-
риб қолади. Шунда амир унга қараб:
– Ўтир! – дейди.
Абу Наср:
– Қайси жойга, ўз даражамга қарабми, ё сен 
айтган жойгами? – дейди.
– Ўз даражангга қараб ўтир, – дейди Сайфуд-
давла.
У дадил юриб, тўрга равона бўлади, тўғри Сай-
фуддавла ўтирган курси олдига келиб тўхтайди. 
Ҳатто амирни ўтирган жойидан сал нарига суриб 
ҳам юборади.
Одатда Сайфуддавланинг ҳузурида мамлуклар 
– хизматкорлари ҳозиру нозир бўлгувчи эди. Амир 
бўлса кўпчилик одамлар олдида гапириб бўлмай-
диган бекитиқчи гапларини ўзи ва ўша хизмат-
корлари биладиган махсус тилда гаплашарди. Бу 
тилни улардан бошқа ҳеч ким билмас эди. Шунда 
амир ўша тилда ўз одамларига қараб:
– Қандай беодоб чол экан! Ҳай майли, мен ундан 
баъзи нарсаларни сўрайман, агар тўғри жавоб бе-
ролмаса, боплаб адабини бериб қўясизлар, – дейди.
Амир шундай дейиши билан Абу Наср ўша 
тилда унга қараб:
– Э амир, бироз сабр қил, чунки ҳар бир ишнинг 
оқибатига қараб ҳукм чиқарилади, – деди.
Абу Насрнинг бу гапидан Сайфуддавла даҳшат-
га тушади, кейин унга:
– Бу тилни биласанми? – дейди.
Абу Наср унга жавобан:
– Ҳа, – дейди, – мен етмишдан ортиқ тил биламан.
Абу Наср шу гапини айтиши билан амир унга 
бошқача қарай бошлади ва ҳозир бўлган олимлар 


308
билан ҳар хил фанлардан гаплашиб кетди. Шунда 
Абу Насрнинг ҳар жиҳатдан устунлиги аён бўлади, 
бора­бора йиғилганларнинг кўпчилиги суҳбатни 
тўхтатиб, жим қоладилар, фақат Абу Насрги-
на суҳбатни давом эттирар эди. Унинг оғзидан 
чиққан ҳар бир гапни мажлис аҳли ёзиб олар 
эдилар. Охири Сайфуддавла олимларни жўнатиб 
юбориб, Абу Наср билан ёлғиз қолади. Амир ўз 
суҳбатдошига қараб:
– Бирор нарса ейишга қалайсан? – дейди.
Абу Наср унга:
– Ҳеч нарса емайман, – дейди.
– Бирор нарса ичишга­чи? – дейди амир.
– Йўқ, – дейди Абу Наср.
– Бўлмаса, бирор ширин куй эшитишга рағба-
тинг борми? – дейди амир.
– Ҳа, бор, – дейди Абу Наср.
Сайфуддавла мутрибу машшоқларни чақир-
тиради.
Чорланган машшоқлар қайси куйни машқ қилса, 
Абу Наср, сен фалон жойда пистон хатога йўл қўй-
динг деб, унинг камчилигини кўрсатиб турарди. 
Буни кўриб Сайфуддавла Абу Насрдан:
– Бу санъатдан ҳам хабаринг борми дейман, – 
деб сўрайди.
– Ҳа, – деди Абу Наср, у шундай деди­ю, бели-
даги тўрвасини очиб, ундан бир неча чўп олди, 
уларни бир­бирига улади, сўнг чалиб машқ қила 
бошлаган эди, даврада ўтирганлар ўзларини 
тутолмай кула бошлашди. Кейин олим ўша чўп­
ларини бошқача қилиб бириктириб чалган эди, 
йиғилганлар пиқ­пиқ йиғлашга тушишди. Олим 
чўпларни бошқача тартибга солиб чалган эди, 
амирдан тортиб дарвозабонгача ҳамма донг қотиб 
ухлаб қолди.
Абу Наср эса фурсатдан фойдаланиб саройдан 
чиқиб кетди.


309
Ривоятларга кўра «Қонун
1
» деган мусиқа асбо-
бини Абу Наср ихтиро қилган экан. У доимо ёлғиз 
ўтирар экан. Бир қанча вақт у Дамашқда яшайди. 
У боғ­роғли, баҳаво ерларни хуш кўрар ва ўшандай 
жойларда ўтириб, китоб таълиф қилар экан.
Абу Насрнинг олдига тез­тез илм аҳллари келиб 
турар эдилар. Олим ўз таълифларини катта даф-
тарларга ёзмас, ёзса ҳам бундай ҳол камдан­кам 
юз берар экан. Унинг кўпчилик асарлари маълум 
фасллардан ва таълиқлардан иборатлиги сабаби 
ҳам шунда.
Абу Наср мол­дунёга сира ҳавас қўймаган, у 
на тирикчиликка ва на уй­жой қилишга эътибор 
берган. Сайфуддавла унинг учун ўз хазинасидан 
кунига тўрт дирҳам ажратиб қўйган. Шу тариқа 
у ғарибона ҳаёт кечириб, уч юз ўттиз тўққизинчи 
йили саксон ёшида Дамашқда вафот эди. Унинг 
жанозасига Сайфуддавла ва унинг тўрт яқин 
амалдори ҳозир бўлдилар. Абу Наср (худо раҳмат 
қилсин)нинг жасади Дамашқ чеккасидаги «Боб 
ас­сағир» (Кичик дарвоза)нинг ташқарисига кў-
милди. Матто ибн Юнус эса Бағдодда, ар­Розий 
халифалиги даврида вафот этди.
Ибн Соид ал­Қуртубий ўзининг «Табақот ал­ 
атиббо» («Табиблар даражаси» китоби)да Форобий-
нинг вафоти ва кўмилиши ҳақида бундай дейди:
Мен бир мажмуада Форобийга нисбат берилган 
бир неча байтларни учратдим. Ўша байтлар мана 
шулар эди:

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling