310
Куррага тушган чизиқлар бизмикан?
Елса ел сал йўқ бўлурмиз шул замон.
Шул экан ҳол бу мухолифлик нечун,
Арзимасга бир-бири бирлан ҳамон?
Жондан ажралганлик аъломасмукан,
Айламакдан бунчалик тўс-тўполон?!
Бу байтларни «алХарида»
китобида Шайх
Муҳаммад ибн Абдулмалик алФоробий алБағ-
додий алДорга тегишли деган гапни ҳам кўр-
ганман. Ўша «алХарида»
китобининг муаллифи
алИмоднинг айтишига қараганда, бу киши беш
юз олтмиш биринчи йили ражаб ойининг ўн
саккизинчисида жумъа куни алБағдодий билан
бирга ўтиришган экан. Бу учрашувдан бир неча
йил ўтгач, у киши вафот этган.
Тархон ва Ўзлуғ турк номлари бўлиб, Форобий
– бу кишининг тахаллусидир. Бу тахаллус эса ўша
Фороб деган жойга нисбатан айтилган. Бу жойни
ҳозир Ўтрор деб аташади. Бу ном кўпроқ ишла-
тилади. Бу шаҳар Шош (Тошкент)дан юқорида,
Балосоғун шаҳрига яқиндир. Бу ўлка аҳолисининг
ҳаммаси ҳам Имом Шофий мазҳабида. Балосоғун
турк диёрининг улкан пойтахтларидан бири са-
налган. Унга ҳатто «Ички Фороб» ҳам дейишган
(уларда «Ташқи Фороб» ҳам бўлган).
Бу жой форс ўлкаларининг чеккаларидадир.
Балосоғун турк ерларининг чегарасида, Қошғар-
га яқин жойда, юқорида зикр қилинган Сайхун
дарёсининг нариги томонида жойлашган. Қошғар
эса Чин томондаги катта шаҳардир.
Бундан тўғрисини худонинг ўзи билади.