Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун руҳ энг эзгу олам бўлгани учун инсон аввало ўзининг руҳини камол топтириши зарур- лиги ҳақида гапиради... Руҳни эъзозлаш – унинг 46 эҳтиросини қондиришдан иборат эмас, чунки агар шундай бўлса (яъни, фақат эҳтиросни қондириш бўлса), болалар ва жоҳил одамларда пайдо бўлувчи ўз руҳий эҳтиросларини қондириш истаги, руҳни эъзозлашга интилишдай туюларди. Улар нимани яхши ва лаззатли деб билсалар, руҳлари ҳам ўша нарсаларни хоҳлайди, ваҳоланки, эҳтиросларни қондириш кишига улкан зарар келтиради. Аслида руҳнинг қадрқиммати унинг поклигида ва илоҳий қонунларда мақтовли ҳисобланган истакларни қондиришдан иборат бўлиши керак. Агар муайян истаклар қонунда қораланса, руҳ улардан муҳо- фаза қилинса, эъзозланса, ўша истаклар тез орада зарарли бўлиб қоладилар. Бадан бўлмаса руҳ ҳам бўлмас эди деган тушунчага суяниб, бадан руҳдан афзалроқ деб ўйлаган одам хато қилади. Афлотун бу муаммони қизиқ бир йўсинда тушунтиради. Сўнгра у инсон бажарадиган кўп ишларда, маса- лан, бойлик тўплаш ва ҳоказо ишларда руҳни эъ- зозлаш зарурлиги ҳақида гапиради, ўша ишларда руҳни қандай эъзозлаш кераклигини кўрсатади. Кейин Афлотун руҳни эъзозлашнинг қандай хил- лари борлиги ва қонун чиқарувчи раҳбар руҳни қандай эъзозлашга ўргатишга эътибор бериши зарурлигини таъкидлайди. Афлотун руҳ эъзозлангандан кейин баданнинг эъзозланишини тушунтиради. Олижаноб бадан ўз гўзаллиги, кучи заифлиги, соғломлиги ёки семиз- лиги учун олижаноб эмас, балки қонунларга мос ҳаёт тарзи бўйича маъқул кўрилган одатларга риоя қилгани учун олижанобдир. Инсон табиатини тарбиялашга бўлган зарурат, баданни эъзозлаш- ни тақозо қилади. Бу фикрни Афлотун фойдали мисоллар воситасида кенг тушунтиради. Болалар ҳали ғўр бўлсалар, уларнинг баданини эъзозлашга қаратилган қонунлар, ўрта ёш ва қари одамлар- 47 нинг баданларини эъзозлашга қаратилган қонун- ларга ўхшамайди деб тушунтиради. Афлотун руҳ- ни эъзозлашга қаратилган қонунлар чет элликлар, шаҳар аҳолиси ва қариндошуруғлар учун бир хил, уларнинг баданларига тааллуқли қонунлар эса чет элликларга бошқа, шаҳар аҳлига бошқа бўлиши керак деб тушунтиради. Тарбия ишида чет эллик ва қариндошуруғ қилган жиноятлар учун (бир хил) жазо бўлиши керак, чунки бу жиноятлар қо- нунларни бир хилда оёқости қиладилар. Афлотун ахлоқий фазилатларни қандай ўз- лаштириш мумкинлигини тушунтиради. Бундай яхши одатлар вақтинча ўзгарган бўлади, чунки жамиятлар ва барча одамларда одатлар узоқ муддат ўтиб ўзгартирилади. Адолатли, пок, жасур бўлишга одат қилиш, шу билан бирга, ёмон қи- лиқлардан қутулиш учун ҳам маълум муддат ўти- ши керак. Бу вақт давомида инсон ўзининг ёмон қилиқларидан воз кеча олади. Агар одамда туғма, кучли ғурур туйғулари бўлмаса, у ҳолда ўша одам ўз руҳини машқ ила тарбиялаши зарур, чунки ўзи севган инсоннинг кўп жиноятларини сезмаслик одамнинг туғма хислатидир. Зеро шундай экан, шаҳвоний хоҳишларга эрк бермаслик учун албат- та, кучли ғурур бўлиши керак. Инсонни ҳалокатга олиб борадиган нарсаларни руҳига раво кўрмас- лик учун бундай ҳолларда ғазабдан ҳам ижобий фойдалана билиш ва руҳни доимо ўзидан кўнгли тўлмасликка ўргатиш керак. Афлотун айтадики, тарбияли одамлар ўз руҳла- рини доимо қувониш, ортиқча кулиш, қаттиқ хафа бўлиш, ортиқча кайғуриш каби ҳолатларда мўътадиллик доирасидан чиқмасликка мажбур қила олишлари керак. Афлотуннинг айтишича, одамлар маънавий фазилатларга эришишни ис- таб, илтижо қилиб, уларни ўзлаштиришга эътибор 48 беришлари керак, токи ахлоқ қонуний, мақтов- ларга сазовор ва илоҳий бўлиб қолсин. Агар инсон илоҳий эзгуликларга эришишни умид қилса, унинг ҳаёти қувончли, ҳаёт тарзи эса жуда гўзал бўлади. Гўзал ҳаёт тарзи эса халқ наза- рида ҳам, худо назарида ҳам юксак бўлади. Буни кўра билиш ва яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Афло- тун бу фикрни муфассал ифодалайди, манзур бўл- ган ҳаёт тарзи қандай бўлиши кераклигини, ҳар бир айрим ҳолатда бу ҳаёт тарзи ахлоқ ва қонунга мувофиқми ёки мувофиқ эмаслигини кўрсатади; улардан баъзиларини мисол тариқасида эслатиб ўтади. Бу мисолларда у оқиллик ҳақида эслатиб, машаққатдан роҳатни афзал кўриш бемаъни ҳаёт тарзи эканлигини, роҳатдан машаққатни афзал кўриш маъқул ҳаёт тарзи эканлигини тушунтира- ди. Яна у соғлиқ, жасурлик, билим ва ҳоказолар ҳақида гапиради. Афлотун қонунларни жорий қилиш учун давлат бошқарувида тайёргарлик кўрилган тақдирдагина шаҳар тартиботи мукаммал бўлиши мумкинлиги- ни эслатади. Бу тайёргарлик ишлари қонуннинг буюк ва нуфузли бўлишини таъминлайдилар. Шу муносабат билан у каштанинг гули ва чокини мисол келтиради. У икки хил давлат бошқаруви мавжуд эканлиги ҳақида гапиради. Бир хилида одамлар устидан ҳокимлар турадилар, бошқасида қонунлар ҳокимларга ҳам тааллуқли... Афлотун бошқа бир фойдали ғоя – ҳокимият ҳақида эслатиб ўтади. Илоҳий қонунни идрок этишга тайёргарлик кўриш ва қуйидаги яна икки ғояни амалга ошириш учун ҳокимиятга муҳтожлик пайдо бўлади. Бу ғоялардан бири – саъйҳаракати, ҳунарлари ва мақсадлари (адолатли) ҳокимларга қарши бўлган ёвуз ниятли одамлардан шаҳарни тозалашдир. Бошқа бир ғоя – панднасиҳат йўли 49 билан фаровонликка интилиш ва одамларнинг илоҳий қонунни осонликча ва қувонч билан қабул қилишларини таъминлашдир. Афлотун мисоллар келтириб, ушбу фикрларни қисқача ифодалайди... Афлотуннинг фикрича, шаҳар тартиботида энг асосий нарса мулк, нознеъматларни тўғри тақсимлашдир. Шунга эътибор қилиш керакки, кўпчилик одамларнинг иши жўнлашиб, бачкана- лашиб кетмасин, зарур нарсаларнинг озайиб ке- тиши одамларни фақир аҳволга солиб қўймасин. Аввало, ер ва жойларнинг миқдори, кейин улар- нинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур нарсалар бўлган озиқовқат, экиладиган ер- лар, сарой ва шахсий уйларнинг миқдори ҳисобга олиниши керак. Афлотун тақсимот ишини жуда қийин, лекин зарур иш эканлигини эслатади. Раҳ- бар ўз қонунларини асослаб акс эттириши лозим. Афлотун ўз замонасида маълум бўлган мисолларни келтириб, соҳиби қонунлар шаҳар аҳолисига ер бўлиб бераётганларида қонунлар лойиҳаларининг жорий қилинмоқчи бўлган бўлимларини халқдан яширмасликлари кераклигини айтади. Болалар ва ўсмирлар ҳамда жоҳил одамлар масаласига Афлотун яна бир бор қайтиб, уларни қандай бошқариш кераклигини кўрсатади. Сўнг ра у қонунларни ва бошқарувни ҳурмат қилиш ҳамда уларга жиддий эҳтиром билан қараш зарур- лиги ҳақида гапиради. Афлотун мулкни бефойда жамғаришдан фарқли равишда мулк эгаси бўлиш ёмон одат эмаслигини, чунки мулк ҳалоллик билан тўпланадиган бўлса, қашшоқликда яшашга қара- ганда бадавлатлик афзал эканлигини тушунтира- ди. Агар молмулк нафсоният учун тўпланадиган бўлса, унда одам бир кун уятга қолади. Шундай қилиб, манфаатдан ўзини тийиш, қандай қилиб бўлса ҳам нопок йўл билан эришилган манфа- 50 атдан яхшироқдир. Бу бобда Афлотун молмулк орттиришнинг йўллари ҳақида батафсил гапиради ва юнонларга маълум бўлган усулларнинг қайси бири ҳалол, қайсилари ҳаромлиги ҳақида мисоллар келтиради. Бу фикрлар саёҳат ва тижоратга ҳам тааллуқли. Бу ҳалол ишларнинг мажмуаси қуйи- дагича: авлодга зарар келтирмайдиган молмулк орттириш ва руҳ ҳамда баданнинг эъзозланиши туфайли таҳсинга сазовор иш ҳисобланмиш қонун- лар муқаддимаси бўлган тарбиядир. Бошқаларга зарар келтирадиган нарсалар эса ёмонланади. За- раркунандаликдан воз кечиш зараркунандаликка интилишдан афзалдир, чунки тарбия ва қонун- ларнинг мақсадлари одамларни ёмон ишлардан тийишдир. Қонун чиқарувчининг фақирларга ва бойларга бир хил эътибор бериши шартлиги, улар- нинг руҳларини тузатувчи ва яхшиловчи қонунлар яратиши зарурлиги ҳақида у кўп гапиради. Раҳбар яна оғирлик ўлчови, дондун ва шакар- га ўхшаш нарсалар ўлчовлари ҳақида ҳам ҳеч кимга зарар келтирмайдиган савдо ҳақида қо- нунлар чиқариши керак. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи қонунларда ҳамма бадавлат ва фақир кишиларнинг аҳволини акс эттириши зарур, токи қонунларни бузувчи ва ўзининг нуқсонларини охиригача тузатмай разилликларни янгиловчи одамлар тоифаси назардан тушиб қолмасин... Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling