Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ– Фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат, Дилбар опа.
Навбатдаги сўзни доцент Аббос Турсунқуловга берамиз. Марҳамат.
А.ТУРСУНҚУЛОВ: Бундан 4-5 кун олдин Фозил Йўлдош ўғлининг 
150 йиллик юбилейи бўлди. Мана шу диссертация юбилейнинг армуғони 
бўлди, десак арзийди. Шахсан Фозил Йўлдош ўғлининг “Рустамхон” достони 
қаҳрамонлик достонига киради. Қаҳрамонлик билан донг таратган Фозил 
Йўлдошнинг “Рустамхон” достони “Алпомиш”дан кейин иккинчи ўринда 
туради. Чунки бу достонда бутун “Алпомиш”га хос бўлган сўз санъатини 
қўллаш маҳорати намоён бўлган. Мен авторефератни ўқиб чиққанимда жуда 
хурсанд бўлдим. Фақатгина битта эътирозим бор. Олдин ҳам айтгандим. 
“Рустамхон” достонининг сўз бойлиги” деб номлагансиз. Битта достонга 
нисбатан сўз бойлигини қўллаб бўлмайди. Бу муайян бир миллатнинг тилига 
нисбатан қўлланилади. Чунки бунда бутун бир ўзбек миллатининг сўз 
бойлиги, қолаверса, Фозил Йўлдош ўғлининг сўз бойлиги қўлланилган. 
Шунинг учун кейинги ишларингизда мана шуларни эътиборга оласиз, деб 
ўйлайман.
КЕНГАШ РАИСИ– Фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат. Навбатдаги 
сўзни профессор Пардаева Зулфия Жўраевнага берамиз. Марҳамат.
З.ПАРДАЕВА: – Азиз устозлар! Мана бугун Ҳанифахон фалсафа 
доктори диссертациясини ҳимоя қилди. Демак, ҳар сафарги такрорланадиган 
ҳолат, бизнинг Жиззахимизда олималар сафига яна битта забардаст олима 
қўшилди. 
Забардастлиги 
шундаки, 
мана 
олдимизда 
диссертация, 


16 
автореферат. Қандай қилиб тайёрлагани унинг даражасини кўрсатиб 
турибди. Яна битта шундай олимани табриклайман.
А.МАМАТОВ: – Мен ўйлайманки, ишга етарлича таъриф берилди. 
Ҳақиқатан ҳам, бу айтилганларнинг ҳаммасига арзийдиган иш. Бу ҳам 
илмий, ҳам амалий, ҳам сиёсий, ҳам маънавий, ҳам маърифий аҳамиятга эга 
иш. Ҳозир масала шундай қўйиляптики, илмимизни бойитишимиз керак. 
Илмни ўрганишимиз керак. Қайси маънода, қандай бойитишимиз керак деган 
савол кўндаланг бўлаверади. Бу жараён давом этаверади.
Дунё тилларида глобаллашув даврида катта тиллар кичик тилларни 
сиқиб чиқаришга ҳаракат кетяпти. Инглиз тили сўзларини шундайлигича 
қабул қиляпмиз. Буни биз тилшунослар қабул қилганимиз йўқ, фақат 
ўзимизникидан фойдаланяпмиз десак хато бўлади. Аксинча, улардан тилни 
роса қабул қиляпмиз. Бу нотўғримас. Лекин аслида биз ўзимизникини 
қўллашни олдин билишимиз керак. Ана шу олинаётган сўзларни ўзимизнинг 
тилимизга мослашимиз керак бўлади. Илгари рус тилига мослаштирдик. 
Ҳозир менинг ёшимда, мендан сал кичик одамларнинг фамилиясини 
йиғсангиз, ҳеч қайсисининг фамилияси тўғри ёзилмаган. Меникини Маматов 
Абдугафур деб ёзган. Бошқаларда ҳам шундай. Жиззахни ҳеч қачон Жиззах 
демаганмиз, Джиззак деганмиз. Самарқандни Самарканд деганмиз...
Энди ҳозир шундайки, биз ана шу кириб келаётган сўзларни ўзимизга 
мослаштиришимиз керак. Э.Бегматов айтган: “Агар қайси тил, қайси сўз, 
қайси тилда шаклланса, у ўзиники бўлади, ўзиникига ўтади”. Энди бу 
авторефератда тилшуносларнинг яхлит бир фикри бор. Олдин ўзимиз ҳам 
излайлик, достонлардан излайлик, маъно қидирайлик, деган масала бу ишда 
бор. Жуда катта аҳамиятга эга бўлган иш... 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling