Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ: – Энди диссертация муҳокамасига ўтамиз. Сўз 
диссертация бўйича расмий оппонент, филология фанлари доктори, 
профессор  Пардаев Азамат Бахроновичга. 
А.ПАРДАЕВ: – (Расмий тақриз ўқиб эшиттирилади. Тақриз илова 
қилинади).
КЕНГАШ РАИСИ: – Раҳмат. Расмий оппонент тақризига жавоб бериш 
учун сўз диссертантга.
Х.ХАМДАМОВА: – Ҳурматли расмий оппонентимиз филология 
фанлари доктори, профессор Пардаев Азамат Бахроновичга ўзларининг 
қимматли вақтларини аямай, ишимизни синчиклаб кўриб, ўз фикр- 
мулоҳазалирини тақдим этганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
1. Биринчи таҳлил бўйича, яъни диссертация мавзуси номланишида 
лингвостатистик лексемасининг ҳам акс этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга 
жавобимиз шуки, ишимизнинг биринчи бобидаги “Рустамхон” достони 
матнининг лингвостатистик ва лексикографик тадқиқи деб номланган 


13 
фаслида тилшуносликдаги статистик, лексикографик кузатишлар ва 
лингвофольклористик тадқиқотлар биргаликда таҳлил этилганлиги боис
ишимизнинг номига лингвостатистик лексемасини қўшмаганмиз. 
2. Иккинчи мулоҳазаларидаги статистик методни киритиш фикрига 
қўшиламиз, буни, албатта, инобатга оламиз. 
3. “Рустамхон” достонининг лексик-семантик таҳлилида диалектал ва 
шевага хос сўзлар кенгроқ таҳлил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган 
фикрга жавобимиз шуки, буни ишнинг ҳажми нуқтаи назаридан 
диссертациянинг асосий вазифасига киритилмаганлиги учун диалектал ва 
шевага хос сўзлар таҳлилига оид кенг таҳлилларимиз алоҳида монографик 
тадқиқотимизда ўз аксини топганлиги билан изоҳлаймиз. 
4. Достон ижрочиси томонидан халқ тилидаги фразеологик моделлар 
асосида яратилган иборалар таҳлилига эътибор қаратилганда иш янада 
мукаммал бўлар эди, деган фикрга жавобимиз шуки, ишимизда кўз, бош каби 
10 га яқин инсон тана аъзолари номига оид узвли ибораларнинг фразеологик 
моделлар асосидаги таҳлили берилди. Яна бошқа ибораларни келгуси 
ишларимизда инобатга оламиз. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling