Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


ОВОЗЛАР: Саволлар етарли. КЕНГАШ РАИСИ


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

ОВОЗЛАР: Саволлар етарли.
КЕНГАШ РАИСИ:  Менимча, саволлар етарли бўлди. 


10 
КЕНГАШ РАИСИ: – Сўз илмий раҳбар, филология фанлари доктори
доцент Жуманазарова Гулжаҳон Умирзаковнага. 
Г.ЖУМАНАЗАРОВА: – Илмий кенгаш раиси, кенгаш аъзолари, 
барчангизга раҳмат. Илмий раҳбар хулосаси билан чекланаман. 
КЕНГАШ РАИСИ: – Диссертация ва автореферат ҳақидаги тегишли 
муассасалар, илмий семинар хулосалари ҳамда етакчи ташкилот ва 
мутахассислар тақризлари ҳақида маълумот бериш учун сўзни илмий котибга 
берамиз. Марҳамат. 
Ф.ИБРАГИМОВА: – Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг 
диссертацион иши Жиззах политехника институти ўзбек тили ва адабиёти, 
хорижий тиллар ҳамда профессионал таълим кафедраларининг 2022 йил 10 
августдаги кенгайтирилган қўшма йиғилишида муҳокама қилинган. Мазкур 
муҳокама баённомасининг хулосасида тадқиқотчининг диссертацияси 
якунланган, 
ижодий 
бажарилган 
тадқиқот 
сифатида 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация 
комиссиясининг талабларига тўла жавоб бериши таъкидланиб, кейинги 
босқичга тавсия этилсин деб қарор қилинган. 
2022 йил 28 сентябрдаги Жиззах давлат педагогика университети 
ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли 
Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарда муҳокама қилинган. Семинарда 
расмий тақризчи сифатида қатнашган филология фанлари доктори, 
профессор Искандарова Шарифахон Мадалиевна, филология фанлари бўйича 
фалсафа доктори, доцент Сиддиқова Шоҳида Исоқовналар тадқиқотчининг 
диссертациясига ижобий тақриз берганлар. Илмий семинар баённомасида 
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг “Рустамхон” достони сўз 
бойлиги (лексикографик, функционал-семантик ва лингвостилистик таҳлил)” 
мавзусидаги диссертацион иши 10.00.01 - Ўзбек тили ихтисослигига 
мувофиқ келиши, диссертациянинг мазмуни, унинг илмий ва амалий 
қиммати, илмий натижаларнинг фанга ва амалиётга жорий этилиши 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК талабларига 
жавоб бериши таъкидланган. Ишда олинган натижаларнинг тўлиқ 
асосланганлиги, диссертация ва авторефератни расмийлаштириш қоидалари 
тўғри бажарилганлиги, автореферат ва эълон қилинган мақолалар унинг 
мазмунини тўлиқ акс эттириши кўрсатилган, якунланган иш сифатида 
маъқуллансин ҳамда филология фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) 
илмий даражасини олиш учун ҳимояга тавсия этилсин, деб қарор чиқарилган.
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг диссертациясига етакчи 
ташкилот – Гулистон давлат университети Ўзбек тилшунослиги 
кафедрасининг 2022 йил 16 декабдаги навбатдан ташқари мажлиси 
баённомаси билан ташқи тақриз берилган.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling