12
билан;
3. Ҳиндистон Самбхрам Университети профессори
Танвир Баиг имзоси
билан.
Умуман, қайд этилган тақризларнинг барчасида Хамдамова Ханифахон
Шукуриллаевнанинг тадқиқоти ижобий баҳоланиб, фалсафа доктори (РhD)
диссертациялари олдига қўйиладиган барча
талабларга жавоб бериши
кўрсатиб ўтилган. Диссертация автореферати ОАК талабларига тўла
мослиги, унинг муаллифи филология фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD)
илмий даражасини олишга лойиқ эканлиги алоҳида таъкидланган.
КЕНГАШ РАИСИ: – Тақризлар бўйича қандай саволлар бор? Бирор
тақризни ўқишга эҳтиёж борми?
ОВОЗЛАР: – Етарли.
КЕНГАШ РАИСИ: – Раҳмат. Сўз диссертантга.
Етакчи ташкилот ва
тақризларда билдирилган фикр-мулоҳазаларга ўз муносабатини билдириш
учун сўз диссертант Х.Хамдамовага берилади, марҳамат.
Х.ХАМДАМОВА: – Аввало, қимматли вақтларини аямасдан
диссертациямизни синчиклаб ўқиб чиқиб, ўзининг
холис фикрларини
билдиргани ва ташқи тақриз бергани учун Етакчи ташкилот – Гулистон
давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси аъзоларига ўз
миннатдорчилигимизни
билдирамиз!
Тақризда
билдириб
ўтилган
мулоҳазаларга ўз муносабатимизни қуйидагича билдирмоқчимиз:
1. Тақризда келтирилган имловий ва ишоравий, ҳаволалардаги
айрим
хатоликлар ҳақидаги фикрларингизни мазкур диссертацион ишни
монография шаклида нашр қилаётганда, албатта, эътиборга оламиз.
2. Бошқа берилган барча фикр-мулоҳазаларга қўшиламиз, тадқиқот
ишимизнинг кейинги қисмларида уларни инобатга оламиз.
Бундан ташқари республикамизнинг барча олий ўқув юртлари,
муассасаларининг
мутахассисларига
тақриз
юборганликлари
учун
миннатдорлик билдирамиз, ишларингизга омад тилаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: