Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ: – Марҳамат, илмий котибга саволлар борми?
ОВОЗЛАР: – Йўқ.
КЕНГАШ РАИСИ: – Илмий котибнинг ахбороти маълумот учун қабул 
қилинсин, деган кенгаш аъзолари овоз беришларини сўрайман. Қаршилар? – 
Йўқ. Бетарафлар? – Йўқ.
Диссертациянинг асосий мазмуни билан таништириш учун сўз 
диссертант Х.Хамдамовага берилади. Марҳамат.
Х.ХАМДАМОВА: Маъруза ўқиб эшиттирилди. (Маъруза матни 
илова қилинади). 
КЕНГАШ РАИСИ: – Раҳмат, диссертант ишининг асосий мазмунини
хулосаларини баён этиб берди. Кимда қандай савол бор? Марҳамат, 
филология фанлари доктори, профессор Усмон Қобиловга сўзни берамиз. 
У.ҚОБИЛОВ: – Ассалому алайкум, устозлар. Ўзлашма сўзлар ҳақида 
гапирган вақтда арабий, форсий сўзлардан ўтган лексемалар билан, туркий 
сўзлардан ўтган лексемаларнинг фоизи қанча дедингиз? Умумий ҳолда 
гапиринг.
Х.ХАМДАМОВА: – Раҳмат устоз, саволингиз учун ва саволга 
қуйидагича жавоб бермоқчимиз. “Рустамхон” достонининг 78%и 
умумтуркий сўзлардан иборат, қолганлари эса ўзлашма сўзлар ҳисобланади. 
Асосан, ўзлашма сўзлар араб ва форс тилидан кириб келганлиги учун биз 
шуларни ишга киритганмиз. 
КЕНГАШ РАИСИ: – Яна саволлар борми? Марҳамат, сўз филология 
фанлари доктори, профессор Усмонжон Қосимовга.
У.ҚОСИМОВ: – 1. Сизнинг “Сўз санъатининг боши – фольклордадир” 
деган таърифга муносабатингиз ва ўз талабаларингизга буни қандай 
тушунтирасиз? 
2.Достондаги сўзларни яхши таҳлил қилгансиз. Бағир деган сўзга 
тўхталдингиз. Бу сўзнинг кўпроқ феъл билан боғланишини таъкидлаяпсиз. 
Ундалма ҳолида ўзбек тилида, туркий тилларда қўлланилади. Буни нима 
билан изоҳласа бўлади? Нима учун қўлланилади? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз! 1-саволингизга 
шундай жавоб бермоқчиман. Биз рус гуруҳидаги талабаларга ўзбек тилидан 
дарс ўтамиз. Шунда, албатта, ўзбек тили, яъни она тили адабиёт билан 
чамбарчас боғлиқ эканлигини ва халқ оғзаки ижоди ўша адабиётнинг 
бошланғич нуқтаси эканлигини ва ёзма адабиётдан биринчи оғзаки адабиёт 



олдин пайдо бўлганлигини ҳамда оғзаки адабиётдан ёзма адабиёт вужудга 
келганлигини тушунтирамиз. Шунингдек, халқ оғзаки ижодидаги, яъни 
достонлардаги мақоллар, афоризмлардаги инсонларга хос бўлган 
хислатларни куйлаганини мисоллар билан келтириб тушунтирамиз.
2. Бағир деган сўз ўзга маънода ҳам келиши мумкин. Маълумки
монологнинг ички ва ташқи монолог каби турлари бор. Ички монологда 
инсон ўзига ўзи савол беради: 
– Эҳ бағрим... деб ундалма вазифасида ҳам келтирилади. Бу сўзни ички 
монологда, яъни шеъриятда кўп кузатамиз.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling