15
тайёрланди, нофилологик институт. Унга яраша қизимиз ҳам ишни олгандан
бери янги кафедра ташкил қилди. Йўқ
жойдан хона берди,
кафедра ташкил
бўлди. Ҳозир бу қизимиз институтда яхши бир ўринларда туради. Шу
кафедрани бошқариб, бунинг орасида диссертация тайёрлагани ҳам
қизимиздан жуда катта муваффақиятга,
яхши бир билимга, салоҳиятга эга
эканлигидан далолат беради. Иш бўйича жуда яхши гаплар эшитдим. Бу
жуда савобли иш бўлди. Илм дунёсига яна битта илм қўшилди. Айниқса,
мана шу достончилик мактабининг таъминланишига яна битта ҳисса
қўшилди. Ҳозирги ёшлар
билан гаплашсангиз, улар булардан анча йироқ.
Мен, ўйлайманки, бу иш шундай қолиб кетиши керакмас, уни китоб ҳолида
монография чиқариши керак. Бугунги диссертантни ҳимоясидаги
савол-
жавоблар билан ўзини тутиши битта профессорликка
етарли даражада деб
ўйлайман.
Кечаги Мурожаатномада қўйилган талабларга биринчилар қатори
университет жавоб бераяпти. Мана бугун 2 та дисертантнинг ҳимояси, эртага
2 та диссертантнинг ҳимояси бўлади. Буларнинг ҳаммаси
кечаги
Президентимиз қўйган талабларга бир кунда “лаббай” деб жавоб беради.
Албатта, таълим сифатининг яхшиланишига ўқитувчи тайёр бўлиши
керак. Ўйлайманки, Ҳанифахон бунга тайёр. Сизларга ҳам, Ҳанифахонга ҳам
раҳмат. Биламан, сизнинг ҳаракатларингиз,
билимларингиз кучли, етарли.
Илмий раҳбарига ҳам катта раҳмат.
Do'stlaringiz bilan baham: