13
фаслида
тилшуносликдаги статистик, лексикографик кузатишлар ва
лингвофольклористик тадқиқотлар биргаликда таҳлил
этилганлиги боис,
ишимизнинг номига лингвостатистик лексемасини қўшмаганмиз.
2. Иккинчи мулоҳазаларидаги статистик методни киритиш фикрига
қўшиламиз, буни, албатта, инобатга оламиз.
3. “Рустамхон” достонининг лексик-семантик таҳлилида диалектал ва
шевага хос сўзлар кенгроқ таҳлил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган
фикрга жавобимиз шуки, буни ишнинг ҳажми нуқтаи назаридан
диссертациянинг асосий вазифасига киритилмаганлиги
учун диалектал ва
шевага хос сўзлар таҳлилига оид кенг таҳлилларимиз алоҳида монографик
тадқиқотимизда ўз аксини топганлиги билан изоҳлаймиз.
4. Достон ижрочиси томонидан халқ тилидаги
фразеологик моделлар
асосида яратилган иборалар таҳлилига эътибор қаратилганда иш янада
мукаммал бўлар эди, деган фикрга жавобимиз шуки, ишимизда кўз, бош каби
10 га яқин инсон тана аъзолари номига оид узвли ибораларнинг фразеологик
моделлар асосидаги таҳлили берилди. Яна бошқа
ибораларни келгуси
ишларимизда инобатга оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: