Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


ОВОЗЛАР: – Мажлис очилсин.  КЕНГАШ РАИСИ


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

ОВОЗЛАР: – Мажлис очилсин. 
КЕНГАШ РАИСИ: – Кенгаш мажлиси очилсин, деган таклифлар 
тушяпти. Мажлис очиқ, деб эълон қилинсин деган кенгаш аъзоларининг қўл 
кўтариб тасдиқлаб беришларини сўраймиз. Қаршилар? – Йўқ. Бетарафлар? – 
Йўқ. Кенгаш мажлиси очиқ. 
КУН ТАРТИБИ: 
 
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг “Рустамхон” достони 
сўз бойлиги (лексикографик, функционал-семантик ва лингвостилистик 
таҳлил)” мавзусидаги 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигида филология 
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 
тақдим этган диссертация ҳимояси. 
Иш Жиззах политехника институтида бажарилган. 
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент Жуманазарова 
Гулжаҳон Умирзаковна. 
 



Расмий оппонентлар:
 
1. Филология фанлари доктори, профессор Пардаев Азамат Бахронович;
2. Филология фанлари доктори, профессор Искандарова Шарифахон 
Мадалиевна. 
КЕНГАШ РАИСИ: – Кун тартиби юзасидан қандай таклифлар бор?
ОВОЗЛАР: – Маъқуллансин. 
КЕНГАШ РАИСИ: – Маъқуллансин, деган кенгаш аъзолари овоз 
беришингизни сўрайман. Қаршилар? – Йўқ. Бетарафлар? – Йўқ. 
Талабгор Илмий кенгашга топширган ҳужжатларнинг асосий мазмуни 
ва уларнинг белгиланган талабларга қай даражада мувофиқ келиши ҳақида 
маълумот бериш учун сўз Илмий кенгаш илмий котиби, филология фанлари 
номзоди, доцент Фазилат Ибрагимовага. 
Ф.ИБРАГИМОВА: – Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевна 1975 йил 
18 октябрда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. Миллати –ўзбек. 
1982-1992 йилларда Жиззах вилояти Зомин туманидаги 1-умумтаълим 
мактабида аъло баҳолар билан ўқиган. 
1992-1997 йилларда Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат 
педагогика институтида Ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил 
олган. 
Х.Хамдамова ўз педагогик фаолиятини 1997-1998 йилларда Зомин 
тумани 1-мактаб ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 1998-2000 йилларда 
Фориш тумани 71-мактаб ўқитувчиси, 2000-2003 йилларда Жиззах 
шахридаги 17-мактаб ўқитувчиси, 2003-2013 йилларда Жиззах давлат 
педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети ўзбек тили ва 
адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси, 2013-2014 йилларда 
Зомин тумани 38-мактаб ўқитувчиси, 2014-2015 йилларда ЖизПИ қошидаги 
академик лицей ўқитувчиси, 2015-2019 йилларда ЖизПИ хорижий тиллар 
кафедраси ўқитувчиси, 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар ЖизПИ ўзбек тили 
ва адабиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг ҳужжатлар йиғма жилдида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация 
комиссияси томонидан талаб қилинган барча ҳужжатлар мавжуд ва улар 
белгиланган талабларга жавоб беради.
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг филология фанлари бўйича 
фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган 
диссертацияси Жиззах политехника институтининг Ўзбек тили ва адабиёти 
кафедрасида бажарилган. 
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевна 2022 йил 28 февралда Жиззах 
давлат педагогика институтида мутахассислик (10.00.01 – Ўзбек тили – 88 
балл, гувоҳнома №18) бўйича ҳамда 2022 йил 16 майда Самарқанд давлат чет 
тиллар институтида чет тили (Инглиз тили – 60 балл, гувоҳнома № 2065) 
фанидан малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган.
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг “Рустамхон” достони сўз 
бойлиги (лексикографик, функционал-семантик ва лингвостилистик таҳлил)” 



мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий 
даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси Жиззах политехника 
институти ўзбек тили ва адабиёти, хорижий тиллар ҳамда профессионал 
таълим кафедраларининг 2022 йил 10 августдаги қўшма йиғилишида,
2022 йил 28 сентябрдаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги 
илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий 
кенгаш қошидаги Илмий семинарда муҳокама қилинган. Илмий семинар 
хулосасида Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий 
даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгашдан 
диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олиш сўралган. 
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг диссертацияси 2022 йил
25 октябрда Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий 
даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш 
томонидан ҳимояга қабул қилиб олинган ва унинг тадқиқотига етакчи 
муассаса ҳамда расмий оппонентлар тайинланган. Расмий оппонентлар: 
филология фанлари доктори, профессор Пардаев Азамат Бахронович
филология фанлари доктори, профессор Искандарова Шарифахон 
Мадалиевна, етакчи ташкилот – Гулистон давлат университети этиб 
белгиланган. Ушбу мажлис баённомасига асосан ЎзР ВМ ҳузуридаги 
ОАКнинг Веб-сайтига Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг фалсафа 
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълонни киритиш учун зарур 
бўлган ҳужжатлар юборилган ва 2022 йил 7 декабрда эълон қилингандан 
сўнг, Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар 
берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш раиси 
томонидан авторефератни нашр эттиришга рухсат берилган.
Хамдамова Ханифахон Шукуриллаевнанинг диссертацион иши ва 
диссертацияси юзасидан ёзилган автореферати 2022 йил 7 декабрда Жиззах 
давлат педагогика университети Ахборот ресурс марказида рўйхатга 
олинган. 2022 йил 9 декабрда ОЎМТВ қошидаги “Ziyo NET” Веб-сайтида 
эълон қилиш учун қабул қилиб олинган. Диссертация ҳимояси тўғрисидаги 
маълумот 2022 йил 9 декабрда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 
сайтида, университет сайтида эълон қилинган. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling