Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ: – Маъқулми, яна саволлар борми? Марҳамат. Сўз 
доцент Насруллаев Элмурод Жумабоевичга. 
Э.НАСРУЛЛАЕВ: – Авторефератда ҳам, диссертацияда ҳам умумхалқ 
паремалари ва индивидуал-хусусий паремалар ҳақида гапиргансиз. Буларга 
мисол айта оласизми? Достонда умумхалқ паремалари ва хусусий паремалар 
қандай қўлланилган? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз! Лексик паремалар 
халқ тилида доимо бор бўлган, кўп ишлатиладиган паремалар ҳисобланади. 
Умумхалқ паремалар жуда кўплаб ишлатилади. Лекин индивидуал-хусусий 
паремалар эса ижодкорнинг импровизациясидан келиб чиқиб, ўзи хусусий 
паремаларга мурожаат қилади. Масалан, “Рустамхон” достонида ҳам худди 
шундай паремалар бор. Яъни юқорида айтганимиздек, “Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати”да “Мард сўзидан – йўлбарс изидан қайтмас” деган парема 
келтирилган. “Рустамхон” достонида эса бу озгина ўзгартирилган. Бундан 
ташқари “Эгилган бошни қилич кесмайди” тарзидаги парема бор. 
“Рустамхон” достонида “Эгилган бўйинни кесмайди ханжар” деб берилган. 
Демак, бу ерда кўрамизки, лексик паремалар доимий ишлатиладиган халқ 
тилида бўлади, индивидуал-хусусий паремалар эса ижодкорнинг айтган 
вариантларидан келиб чиқади. Бу ерда ҳам мана шундай паремалар бор.
КЕНГАШ РАИСИ: – Кимда қандай савол бор? Филология фанлари 
доктори, профессор Пардаева Зулфия Жўраевнага, марҳамат. 
З.ПАРДАЕВА: – Сиз истеъмолдан чиққан кўплаб эскирган сўзларни 
келтиргансиз. Мана шу эскирган сўзлар бизнинг лексикамиздан тўлиқ чиқиб 
кетганми ёки айримлари ишлатиладими? Агар ишлатиладиган бўлса, қайси 
жабҳаларда ишлатилади? Баъзи бир туманларда аниқ ишлатиладиганлари 
борми? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз! Албатта, халқ 
оғзаки ижоди бу халқдаги диалектал сўзлар, шевага хос сўзлар, эскирган 
сўзларга бевосита боғлиқ, унда акс этади. “Рустамхон” достонида ҳам худди 
шундай сўзлар акс этган. Достон, асосан, қипчоқ шевасининг же-ловчи 
шевага хос бўлган достон ҳисобланади. Бу ерда, ҳозир сиз ҳам таъкидлаб 
ўтганигиздек, баъзи бир шевага хос сўзлар айрим жойларда ишлатилишини 
кузатдик. Масалан, достон матнида қўлланилган ўтирик, ўтирикчи деган 
сўзлар бор. Ўтирик – ёлғон, ўтирикчи – алдамчи, ёлғончи сўзи билан айнан 
маънодош. Бу сўз ҳозир ҳам қипчоқ шеваси вакиллари тилида ишлатилади. 



Кўп эшитганмиз. Мана шу сўзни мисол келтиришимиз мумкин. Бундан 
ташқари мазгил деган сўзни учратдик. Манзил деган маънони билдиради. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling