Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ:  Марҳамат, яна саволлар борми? ZOOMдагиларда 
ҳам саволлар борми? Сўз филология фанлари доктори (DSc), доцент 
Нормаматов Султонбек Эрмаматовичга.
С.НОРМАМАТОВ: – Ҳурматли устозлар, диссертантимизга саволим 
бор эди. Саволим шундан иборат: 
1. Бадиий матнда, устозларимиз таъкидлаганидек, метафоризация 
ҳодисаси алоҳида лингвистик восита сифатида қатнашади. Авторефератни 
ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, сиз халқ достонлари тилини ўрганган 
олимларнинг ишларини кўриб чиққансиз, ўргангансиз. Айнан “Рустамхон” 
достонидаги метафоризация ҳодисаси бошқа достонлардаги метафоризация 
ҳодисасига учраган сўзлардан қандай фарқланади? 
2. Фразеологик бирликларни таҳлил қилгансиз. Тадқиқотнинг 3-бобини 
“Достондаги 
фразеологик 
бирликларнинг 
структурал-семантик 
хусусиятлари” деб номланган фаслида фразеологик бирликларнинг семантик 
хусусиятлари ҳақида кенгроқ таҳлил олиб борилган, ибораларнинг 
структурал хусусиятини қандай изоҳлайсиз? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз! 1. Метафоризация 
ҳодисаси ҳақида биз 2-бобнинг 3-фаслида алоҳида тўхталганмиз. Халқ 
бахшиси “Рустамхон” достонини куйлашда ва ундаги муайян воқеа-
ҳодисаларнинг баёнини тасвирлашда, бу борадаги муайян эпик тафаккури 
натижаларини достон тингловчиларига 
етказишда 
бутунлай 
янги 
маънодаги метофораларни қўллай олган. Улардан достон 
сюжетидаги 
эпик 
қаҳрамонларнинг 
муайян 
характер-хусусиятларини, физиологик 
ҳолатини бадиий тасвирлашда, уларнинг ижтимоий мавқеи, ташқи қиёфаси, 
руҳий ҳолатларига достон тингловчиларини жалб этиш учун тасвирдаги 
ижобий ёки салбий баҳолашда фойдаланилган.
2-саволингизга жавоб: фразеологик бирликлар, албатта, структурал-
семантик жиҳатдан ўрганилган. Фразеологик бирликлар тузилиш жиҳатдан 
ҳам ўрганилган. Масалан, кўз сўзининг бошқа сўзлар билан қўлланишини 
айтиб ўтдик. Бундан ташқари бош, кўз, қулоқ, оғиз, бурун, тил, бўйин, қовоқ, 
бел каби ўнлаб инсон таналари аъзолари билан боғлиқ иборалар қўлланилган. 
Кузатишларимизда, албатта, структурасига ҳам эътибор берганмиз.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling