Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

КЕНГАШ РАИСИ: – Кимда қандай савол бор? Филология фанлари 
доктори, профессор Азмиддин Носировга, марҳамат. 
А.НОСИРОВ: – Саволим шундан иборатки, паремиологик бирликлар 
ҳақида “Мард сўзидан – арслон изидан” деган бирликлар ҳақида 
бермоқчиман. Умуман, паремиологик бирликларнинг бадиий матндаги 
вазифаси ҳақида фикр билдирсангиз? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз! Паремалар – ўзи 
ҳар бири дидактик аҳамиятга эга. Улар достонлар матнида, биз ўрганган 
“Рустамхон” достони матнида ҳам қўлланилган. Бир парема достон матнида 
икки-уч жойда ишлатилган. Ҳар бир фойдаланилган жойи алоҳида бир инжу 
маъноларни берган. Бадиий матнда, албатта, паремаларнинг бадиий аҳамияти 
катта. Мана шу достон ҳам аслида бадиий ижод маҳсули ҳисобланади. Биз 
бошқа достонларни ҳам қиёсий ўрганганимизда паремаларга жуда кўплаб 
дуч келдик ва ана шу паремалар достоннинг бадиий қийматини, тарбиявий 
аҳамиятини кўрсатади. Айниқса, ҳозирги пайтда жуда долзарб бўлган 
тарбиявий аҳамияти бор.
КЕНГАШ РАИСИ:  Марҳамат, яна саволлар борми? ZOOMдагиларда 
ҳам саволлар борми? Сўз филология фанлари доктори, профессор Ўринбоева 
Дилбар Бозоровнага.
Д.ЎРИНБОЕВА: – Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий кенгаш раиси, 
кенгаш аъзолари, устозлар. Барчангизни кириб келаётган Янги йил билан 
табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик тилайман. Дисертантга бир қатор 
саволларим бор: 
1. Умумий матнда 22056 та, луғатда 21672 та сўз қўлланилганини 
бераяпсиз ва умумий ҳарф 100 та сўзга 1 та фарқ тўғри келишини айтаяпсиз. 
Энди мана шу жиҳати, терс, алфавитли луғатнинг амалий жиҳати нимада?
2. Лингвостатистик усулдан фойдалангансиз. Нима учундир айнан
2-бобингизда ўз қатлам ва ўзлашган қатламни беришингизда статистика бор, 
паремаларнинг ўрганилишида эса статистикага эътибор қаратмагансиз ва, 
умуман олганда, амалий жиҳат нимада? 
Х.ХАМДАМОВА: – Саволингиз учун раҳмат, устоз!
1. Биз статистик усулдан луғатлар тузишда ҳам фойдаланганмиз. Демак, 
юқоридаги маълумотлардан ҳам аён бўладики, достон матнидаги электрон 
рақам луғат тузилгандан кейинги рақамга қараганда кўпроқ. Нима учун? 
деган саволингизга жавоб: бу ерда нисбий хато жуда кам. Бу 0,01741 % тенг 
бўлади. Бу нисбий хатоликларнинг муайян сабаби компьютер электрон 
матндаги рақамларнинг ҳар бирини луғавий бирлик сифатида қайд этади, 
луғатларда эса ҳарф билан ёзилмаган сон эса ҳисобга олинмайди. Шу боис бу 
номувофиқликни жиддий камчилик сифатида қаралмаса яхши бўларди, деб 
киритганмиз. Бундан келиб чиқадики, ҳарф билан ёзилган сўзлар ҳисобга 
киритилган, сонлар эса киритилмаган. Шунинг учун нисбий фарқ бор.



2. Статистиканинг луғатшуносликдаги аҳамияти жуда катта. Юқорида 
айтилган таҳлилда биринчи ўринда мазмун туради, дейилган. Статистик 
методни биринчи қўллаб, ундан кейин сўзларнинг қандай маъноларга эга 
эканлигини кўрсатиш янгича усул бўлди. Сўзларнинг қуршовининг 
ҳаммасини йиғиб олганимиздан кейин, сўзларнинг қайси матнда қандай 
маъно англатишини яққол аниқроқ кўришимизга статистик усул ёрдам берди. 
Статистик ва лексикографик таҳлиллар тилшуносликда ана шундай 
аҳамиятга эга деб ўйлаймиз. Кейинги ишларимизда, албатта, достонлар 
тилидаги паремаларнинг статистикасига ҳам эътибор қаратишни мақсад 
қилганмиз. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling